Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Нотижорат фаолияти доирасида маркетинг


Download 6.72 Mb.
bet189/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

2. Нотижорат фаолияти доирасида маркетинг
Юқоридаги маърузаларда қайд қилиб ўтганимиздек, бугунги кунда маркетинг имкониятларидан турли соҳаларда фойдаланилмоқда. Шунингдек, маркетингдан нотижорат фаолияти доирасида ҳам кенг қўлланилмоқда. Қуйида нотижорат фаолияти билан боғлиқ маркетингнинг асосий турларининг тавсифини келтирамиз.

    1. Ташкилотлар маркетинги. Кўпчилик ташкилотлар бугунги кунда ўзларини ўзлари «сотиш»лари учун маркетинг билан шуғулланадилар.

Ташкилот маркетинги – бу мижозларнинг муайян бир корхона ва ташкилотга бўлган муносабатини вужудга келтириш, қўллаб-қувватлаш, позициясини ўзгартириш мақсадида қўлланиладиган фаолиятдир. Одатда ташкилотлар ва корхоналар маркетинги билан жамоатчилик фикрини ўрганиш бўлими шуғулланади. Жамоатчилик фикрини шакллантириш – бу бошқарув функцияси бўлиб, бу доирада жамоатчиликнинг корхонага нисбатан муносабати баҳоланади. Жамоатчилик фикрини шакллантириш бу бошқача айтганда маркетинг бошқарувидир. Буни амалга ошириш учун ҳар қачонгидек аудиториянинг психологияси, хоҳиши, истакларини билиш ва унга таъсир қиладиган омилларни ўрганиш дастурларини ишлаб чиқиш талаб этилади. Маркетинг ва жамоатчилик фикрини шакллантириш фаолияти бир-бирига жуда ўхшаш бўлганлиги учун ҳам баъзи бир фирмаларда бу икки функция бирлаштирилиб унга раҳбарлик қилиш бир кишига юклатилади. Масалан, «Дженерал электрик» корпорациясида маркетинг ва жамоатчилик фикрини шакллантириш бўйича Вице-президент тайинланган, у бутун корпорациянинг реклама фаолияти бўйича жавобгар ҳисобланади, давлат ташкилотлари ва жамоатчилик фикрини шакллантириш муносабатларини сақлаб туради. Шу билан бир қаторда у бутун корпорациянинг маркетинг ишларига ва кадрлар билан ишлашга жавобгар шахс ҳисобланади.
Ташкилот маркетинги ташкилот ёки корхона бўйича мавжуд тасаввурни баҳолаш ва бу тасаввурни яхшилаш бўйича маркетинг режасини ишлаб чиқишни талаб этади.
Тасаввурни баҳолаш жараёнида биринчи қадам мижозлар назарида ташкилот бўйича ташқи тасаввури қиндайлигини аниқлашдан иборатдир. Тасаввур деганда айрим шахс ва бир гуруҳ шахсларнинг объект бўйича фикр-мулоҳазаси тушунилади. Бир объект бўйича бир нечта кишиларнинг тасаввури турли-туман бўлиши мумкин. Ташкилот жамоатчилик назарида ўзининг тасаввурида мумкин бўлиши мумкин, ёки шу билан бир қаторда муҳим муаммоларни ҳам кўриши мумкин бўлади.
Ташкилотдан талаб қилинадиган кейинги қадам эса қандай тасаввурга эга бўлишни шакллантиришдан иборатдир. Лекин, бу ерда корхона «эришиб бўлмайдиган» тасаввурга интилмаслиги керак. Шундан сўнгра фирма мавжуд тасаввурни ўзлари хохлайдиган тасаввурга эга бўлиш бўйича маркетинг режасини ишлаб чиқиши талаб этилади. Бу ердаги асосий ишлардан бири юқори малакали консультантларни жалб қилишдан иборат бўлмоғи логзим.

    1. Айрим шахслар маркетинги. Хизматлар ва ташкилотлар маркетинги билан бир қаторда айрим шахслар маркетинги ҳам ўткизилади. Айрим олинган шахслар маркетингини қуйидагича таърифлаш мумкин.

Айрим олинган шахслар маркетинги – бу аниқ шахсга нисбатан позицияни (муносабатни) бунёд қилиш, сақлаб туриш ва ўзгартириш борасида қўлланиладиган фаолиятдир.
Бу фаолиятнинг энг кўп тарқалган шакли таниқли шахслар маркетинги ва сиёсий номзодлар маркетинги ҳисобланади.
Таниқли шахслар маркетинги. Таниқли шахслар маркетингининг келиб чиқиши узундан-узоқ бўлиб, қадимги римликлар ва греклар даврига бориб тақалади. Лекин, ҳозирги кунда ҳам таниқли шахслар маркетинги ўз аҳамиятини йўқотган эмас. Таниқли шахсларни тарғибот ташвиқот қилиш учун махсус пресс-секретарлар ёлланади ва улар ахборот воситалари орқали реклама ишларини ташкил этади.

    1. Жой маркетинги. Жой маркетинги билан дам олишга қулай бўлган янги уй қидирувчи кишилар танишдирлар.

Жой маркетинги – бу аниқ жойга нисбатан муносабатни бунёд этиш, сақлаш ва ўзгартириш борасида қўлланиладиган фаолиятдир.
Жой маркетингининг асосан тўртта тури мавжуд. Булар билан танишиб чиқамиз.
Яшаш жой маркетинги. Яшаш жойи маркетинги бир оила учун қурилиш қилиш ва квартирани сотишни ўзида мужассамлантиради. Бу фаолият одатда газета ва журналларда реклама эълонлари ёки кўчмас мулкни сотиш билан шуғулланувчи агентликлар орқали амалга оширилади. Масалан, катта қурилишли фирмалари аниқ бозро сегментига мўлжаллаб махсус квартиралар қурадилар ва бу борада истеъмолчилар талабини ўрганадилар.
Хўжалик қурилиш зонаси маркетнги. Хўжалик қурилиш зонаси маркетинги ўзлаштирилмаган ерларни ўзлаштириш, ер участкаларини сотиш ва арендага бериш, завод, магазинлар қуриш кабиларни ўзида мужассамлантиради. Катта – катта қурилиш фирмалари савдо марказлари, янги идора иншоатлари қуриш бўйича таклифлар берадилар. Баъзи мамлакатларда саноат ривожланиши бюролари ташкил этилган. Улар шу масалалар билан шуғулланадилар.
Ер мулкига маркетинг инвестицияси. Ер мулкига маркетинг инвестицияси ер участкаларини сотишни капитал манбаи деб биладилар. Сотиб олувчилар ерни сотиб олиб унинг нархи ошгандан кейин қайта сотадилар. Ер учаскаси билан совда қилувчилар мураккаб маркетинг дастурларини ишлаб чиқадилар. Бу дастурлар эса ўзида реклама, ташвиқот, тарғибот, тўғридан-тўғри почта рекламаси, учрашувлар ўтказиш, ширинлик ташкил қилиб ёки таклиф этилаётган жойга бепул самалётда саёҳат каби ишларни мужассамлантиради.
Дам олиш жойлари маркетинги. Дам олиш жойлари маркетингининг мақсади дам олувчиларни, туристларни аниқ штат, шаҳарларга, курортларга жалб қилишдан иборатдир. Бундай фаолият билан авиакомпаниялар, автомотоклублар, нефт компаниялари, давлат ташкилотлари меҳмонхоналари шуғулланадилар. Баъзи шаҳарлар, мамлакатлар демаркетингни қўллайдилар. АҚШнинг Ореган штати раҳбарлари туристларнинг камроқ келишни таъминлаш учун яхши оби-ҳаво бўлсада, ёмон оби-ҳаво мавжуд деб хабар тарқатадилар. Ёки Финландия мамлакати баъзи районларда туристларнинг дам олишига қаршилик кўрсатадилар, чунки кўп сонли туристлар фойда ўрнига зарар келтирадилар.

    1. Ғоялар маркетинги. Ғояларни ҳам маркетинг системаси даражасида таклиф этиш мумкин. Бундай олганда ҳар қандай маркетинг ғоялар маркетинги ҳисобланади. Ғоялар маркетинги асосан умумжамоа характерига эга бўлади. Масалан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги чекишга, алкоголизмга, наркоманияга, тўйиб овқатланишга қарши кураш олиб борса, Табиатни муҳофаза қилиш компанияси табиатни сақлаш, тоза ҳавони сақлаш, табиат эҳсонларидан оқилона фойдаланиш ғоясини илгари суради.




Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling