Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Download 6.72 Mb.
bet192/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

Банк маркетинги муҳити

Истеъмолчилар, яъни мужозлар банк ташқи муҳитининг асосини ташкил этади. Бошқа хизматлар тизимида бўлгани сингари банк хизматлари маркетинг муҳити ҳам микромуҳит ва макромуҳитларга бўлинади.
Қуйидаги 28-чизмада банк маркетинги муҳитининг асосий ташкил этувчилари келтирилади.
Бу чизма маълумотларидан кўриниб турибдики, микромуҳитдаги ички муносабатлар банк хизматининг сифатини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Умуман, хизматлар индустрияси юқори контактга эга бўлган соҳа ҳисобланади, бу ерда хизмат кўрсатиш сифати хизмат кўрсатаётганларнинг ишлаш сифатига кўп даражада боғлиқ бўлади. Юқори контактлилик деганда шуни тушуниш мумкинки, хизматни сотиш хизмат кўрсатувчи билан мижознинг учрашуви жараёнида рўй беради. Мижоз шу жараёндаги ҳамма ҳодисаларни, инструмент ва жиҳозларни кузатиб туриб хизмат сифатига баҳо беради.



28-чизма. Банк соҳасида маркетинг муҳити

Маркетингнинг ташқи микромуҳити – бу банкнинг мижозларга хизмат кўрсатиш имкониятига тўғридан - тўғри таъсир кўрсатадиган субъектлар ва омиллардир.


Маркетингнинг ташқи макромуҳити – бу маркетингнинг ҳамма ташқи микромуҳитига таъсир кўрсатувчи катта табиий омиллар (сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, илмий – техникавий, маданий, табиий)нинг мажмуидан иборатдир.
Сиёсий омиллар давлатнинг тадбиркорлар манфаатигни ҳимоя қилиш, ҳар хил мулкчилик шаклларига муносабати, сиёсий ҳолатнинг барқарорлиги кабилар билан характерланади.
Ижтимоий – иқтисодий омиллар аҳоли турмуш даражаси, аҳолининг тўлов қобилияти, демографик жараёнлар, молия системасининг барқарорлиги, инфляция жараёнлари ва ҳоказолар билан характерланади.
Xуқуқий омилларга табиатни муҳофаза қилиш бўйича меъёрий ҳужжатлар, маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш тизимида стандартлаштириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бошқа соҳаларда қабул қилинган Қонунлар ва қонунчилик ҳужжатлари киради.
Илмий – техникавий омиллар илм – фан ютуқларидан фойдаланаётган корхоналарга устунлик беради.
Маданий омиллар маркетингга катта таъсир кўрсатади. Истеъмолчиларнинг маълум бир маҳсулотни сотиб олишлари ва истеъмол қилишлари тарихий, маданий анъаналарга асосланади ва бунда географик омилларнинг ҳам таъсири катта бўлади.
Табиий омиллар – бу табиий ресурсларнинг мавжудлиги ва атроф – муҳитнинг ҳолати киради. Ташкилотлар ва микромуҳитнинг ташқи субъектлари ўзларининг хўжалик ва маркетинг фаолиятларида бу омилларни албатта ҳисобга олишлари керак бўлади.
Банкнинг маркетинг хизмати ташқи муҳитни ва банкнинг ички фаолиятини доимий равишда тадқиқ этиб бориши керак.
Банкнинг асосий гуруҳ мижозлари жисмоний шахслар, корхоналар, давлат органлари ҳисобланади. Мижозларнинг талаблари ўзгариб турганлиги учун мижозлар билан доимий алоқа ўрнатиб туриш, учрашувлар, суҳбатлар, сўровлар ташкил этиб туриш жуда муҳим ҳисобланади. Индивидуал мижозларнинг мотивациясига иқтисодиётнинг ҳолати катта таъсир кўрсатади. Масалан, инфляция (пулнинг қадрсизланиши) одамларни ўз маблағларини ҳимоя қилиш йўлларини ўйлай бошлашга мажбур этади, табиийки бу ҳолда банкларга қизиқиш ортади. Айни вақтда йирик корхоналар хорижий банкларнинг мовқеига катта аҳамият беради ва халқаро операциялар ўтказишга аҳамият бера бошлайдилар.
Кўпчилик ҳолларда банк хизматлари бозорида банкларнинг рақобатчилари учта стратегик гуруҳлар ҳисобланади. Булар ўша ҳудудда жойлашган банклар, бошқа регионларда жойлашган катта ихтисослашган банкларнинг филиаллари ва бошқа банк бўлмаган молия ташкилотлари ҳисобланади.
Банкнинг маркетинг хизматлари бажарадиган муҳим ишлардан бири ахборотларни тўплаш ҳисобланади.
Маркетинг ахборотларининг манбалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
а) молия бозори (банк, инвестицион компаниялар, суғурта фонди, нафақа фонди, биржа, аукционлар, рақобатчилар);
б) давлат ташкилотлари (ҳокимият, марказий банк, божхона хизмати, статистика қўмитаси, солиқ хизмати ва бошқалар);
в) оммавий ахборот воситалари (СМИ);
г) мижозлар билан алоқада бўладиган банк структуралари фаолиятлари натижалари ва бошқалар.
Албатта банк маркетологлари маркетинг тадқиқотларини ҳам ўтказиб боришлари мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Маркетинг тадқиқотларининг энг анъанавий схемаси қуйидагича:
а) банк хизмат кўрсатадиган бозорнинг ҳиссаси аниқланади;
б) рақобатчиларга нисбатан бозорда аниқ хизмат турларининг ҳиссаси аниқланади;
в) демографик ахборотлар қайта ишланади, керак бўлса мижозларнинг демографик ривожланиш модели ишлаб чиқилади.
Рақобат банкни ҳар бир мижознинг потенциал талаби ва имкониятларини билган ҳолда уларнинг ҳар бири учун курашишга мажбур қилади.



Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling