Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»
Ташқи бозорга чиқишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида қарорлар қабул қилиш ва ташқи бозорга чиқиш усуллари
Download 6.72 Mb.
|
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа
2. Ташқи бозорга чиқишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида қарорлар қабул қилиш ва ташқи бозорга чиқиш усуллари
Фирма икки йўл билан халқаро маркетингни амалга оширишга ҳаракат қилади. Биринчиси, чет элдаги бир субъектга ўз товарини сотишни ташкил этиш бўйича илтимос билан мурожаат қилади. Иккинчиси эса, ўзи чет эл бозорига чиқишни ўйлайди. Бу ишни у ўзининг ишлаб чиқариш қуввати маҳаллий бозор талабидан юқори эканлиги учун амалга оширади. Чет элга товар чиқаришдан олдин фирма ўзининг вазифаларини аниқ белгилаб олиши керак бўлади. Биринчидан, фирма ўзининг умумий сотиш хажмидан қанчасини ташқи бозорда сотишини ҳал қилиши керак бўлади. Баъзи фирмалар кичик хажмдаги товарларни сотишни мўлжаллайдилар. Баъзи бир фирмалар эса бунинг аксича, ташқи бозорда кўпроқ товар сотишга ҳаракат қиладилар. Иккинчидан, фирма бирданига бир неча мамлакатда ёки секинлик билан бир неча мамлакатда маркетинг билан шуғулланиш кераклигини ҳал этиши лозим бўлади. Учинчидан, фирма географик омиллар, даромад даражаси, аҳоли сони ва таркиби, сиёсий аҳвол ва бошқа хусусиятларни ҳисобга олиб, қайси мамлакатда ишлаш мақсадга мувофиқлигини ҳам билиб олиши зарур ҳисобланади. Сўнгра фирма мумкин бўлган ташқи бозор сонини аниқлаб, кейин эса улардан энг самара берадиганларини танлаши керак бўлади. Фирма қайси мамлакатда товар сотишини аниқлагандан сўнгра, у танланган бозорга чиқишнинг усулларини танлай билиши керак. Бунда бозорга чиқишнинг учта усули тавсия этилади: экспорт, қўшма тадбиркорлик, тўғридан-тўғри инвестиция киритиш. Бунда кейинги ҳар бир стратегик ёндашув катта маъсулият ва хавф-хатар талаб этади. Экспорт-ташқи бозорда фаолият кўрсатишнинг энг оддий усули ҳисобланади. Экспорт доимий бўлмаган ва актив экспортлар тарзида амалга оширилади. Доимий бўлмаган экспортда фирма вақти-вақти билан ортиқча маҳсулотини чет эл фирмаси номидан иш кўрувчи маҳаллий оптовикларга сотади. Актив экспорт деганда фирма аниқ ташқи бозорда экспорт операцияларини кенгайтиришга ҳаракат қилиши тушунилади. Буларнинг иккала ҳолатида ҳам фирма товарни ўзининг мамлакатида ишлаб чиқаради. Фирма ўз товарини икки хил усул билан экспорт қилади. Биринчиси, ҳалқаро маркетинг воситачилари ёрдамида (билвосита экспорт), иккинчиси тўғридан-тўғри экспорт (бевосита). Экспорт фаолиятини эндигина бошлаган корхона учун воситачилар ёрдамида экспорт қилиш қулай ҳисобланади. Қўшма тадбиркорлик фаолияти. Ташқи бозорга чиқишнинг умумий йўналишларидан яна бири ишлаб чиқариш ва маркетинг кувватларини бунёд қилиш учун ҳар иккала мамлакат тижорат корхоналарининг интилишларини бирлаштиришдан иборатдир. Қўшма тадбиркорлик фаолияти экспортдан шу билан фарқ қиладики, бунда ҳамкорлик шакилланади, натижада чет мамлакатда у ёки бу даражадаги ишлаб чиқариш вужудга келади. Булардан биринчиси лицензиялаштириш. Лицензиялаштириш-бу ишлаб чиқарувчини ҳалқаро маркетингга жалб қилишнинг энг оддий усулларидан бири ҳисобланади. Лицензия берувчи лицензия олувчи билан битимга киради. Бу битим асосида у маълум бир гонорар ёки лицензион тўлов ҳисобига ишлаб чиқариш жараёни, товар белгиси, патент ёки бошқа қимматли объектдан фойдаланиш ҳуқуқини тавсия этади. Натижада лицензия берувчи учун ташқи бозорга чиқишдаги хавф-хатар камаяди ва лицензия олувчи эса бирданига ишлаб чиқариш тажрибасига ва ҳаммага маълум бўлган товарга эга бўлади. Масалан «Кока-кола» фирмаси ҳалқаро маркетинг фаолиятини шу услубда олиб борди. Бу фирма дунёнинг ҳамма бурчакларида ҳар хил корхоналарга лицензия берган, лекин кока-кола концентрати билан фирма ўзи таъминлайди. Пудрат ишлаб чиқариш-бунда чет эл фирмаси маҳаллий ишлаб чиқарувчи билан ўзи тавсия этаётган товарни ишлаб чиқариш учун контракт тузади. Бунинг асосий камчилиги шундаки, фирма назоратни яхши ташкил эта олмайди. Контракт асосида бошқарув-қўшма тадбиркорликнинг бу фаолиятида фирма чет эллик хамкорига бошқарув соҳасида «Ноу-хоу» тавсия этади, у эса керакли маблағ билан таъминлайди. Шундай қилиб фирма товар эмас, балки бошқарув хизматини экспорт қилади. Контракт асосида бошқарув минимал хавф-хатар билан ташқи бозорга чиқиш йўлларидан бири ҳисобланади. Бунда у фойдани фаолият бошланишиданоқ ола бошлайди. Ҳамкорликда бошқариладиган корхона-бу чет эл ва маҳаллий фирмаларнинг маблағлари асосида ташкил этилган биргаликда бошқариладиган корхонадир. Бу ерда ишлаб чиқаришнинг маълум бир ҳиссасини маҳаллий фирма сотиб олади. Тўғридан-тўғри инвестициялар киритиш. Ташқи бозорда фаолият кўрсатишнинг энг тўлақонли шакли - бу чет элда ишлаб чиқариш корхоналарини ўз маблағи ҳисобидан ташкил этиш ҳисобланади. Агар фирма экспорт соҳасида тажрибага эга бўлса ва катта ҳажмда ташқи бозорга чиқиш имконияти бўлса, у бундай фаолиятдан катта фойда олади. Биринчидан, фирма арзон иш кучи ва арзон хом ашё ҳисобига маблағини тежайди. Иккинчидан, иш жойларини ташкил этиб, фирма ҳамкор мамлакатда ўз мавқеини яхшилашни таъминлайди. Учинчидан, фирма давлат органлари, мижозлар, дистрибьютерлар билан чуқур муносабатларга бориб ўзининг товарларини маҳаллий маркетинг муҳитига мослаштириш имкониятига эга бўлади. Тўртинчидан, фирма ўз капитал қуйилмалари устидан тўлиқ назоратни ташкил эта олади. Натижада фирма ҳалқаро масштабда ўзининг узоқ муддатли мақсадига жавоб берадиган маркетинг ишларини ташкил этиш имкониятига эга бўлади. Download 6.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling