Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Маркетинг комплекси ва маркетинг хизматлари структурсаси бўйича қарорлар


Download 6.72 Mb.
bet198/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

3. Маркетинг комплекси ва маркетинг хизматлари структурсаси бўйича қарорлар
Фирма бир ёки бир неча ташқи бозорга чиқар экан, авваламбор у ўзининг маркетинг комплексини маҳаллий шароитга қандай қилиб мослаштириши ҳақида ўйлаб кўриши керак. Бир томондан фирма стандартлаштирилган маркетинг комплексидан фойдаланиши мумкин. Масалан, «Кока-кола» фирмаси шу услуб билан ишлайди. Чунки у ишлаб чиқараётган «кока-кола» ичимлиги дунёнинг ҳамма бурчакларида бир хил таъмга ва кўрсаткичларга эга, иккинчи томондан индивидуаллаштирилган маркетинг комплекси ҳам мавжуд. Бу ерда ишлаб чиқарувчи маркетинг комплексини айрим олинган мақсадли бозорга қараб ўзгартиради.
Куйида биз ташқи бозорга чиқишда товарни,нархни ва маркетинг комплексининг бошқа элементларини қандай мослаштириш мумкинлиги ҳақида фикр билдирамиз.
Биринчи навбатда товарни қандай қилиб маҳаллий шароитга мослаштириш керак. Шуни кўриб чиқамиз. Асосан товарни мослаштиришнинг учта услубини тавсия этишади. Биринчи усулда товар ўзгартирилмаган ҳолда ташқи бозорга чиқарилади. Бу ҳолатда раҳбарият маркетинг мутахассисларига қуйидаги кўрсатмани беришади: «товарни қандай бўлса шундай ҳолатда олинглар ва унга буюртмачини ахтаринглар». Лекин, бу ерда биринчи навбатда чет эл буюртмачилар бундай товардан фойдаланадими ёки йўқми, шуни аниқлаш талаб этилади. Масалан, кўпчилик испанлар умуман сариёғ ва пишлоқ истеъмол қилмайдилар. Шу сабабли товарни ўзгартирмасдан тарқатиш баъзи ҳолларда муваффақият келтиради, баъзи ҳолларда эса муваффақият келтирмайди.
Иккинчи услуби товарни мослаштириш. Товарни мослаштириш деганда унинг хусусиятини маҳаллий шароитга қараб ўзгартириш тушунилади.
Учинчи усул – янгилик, ихтиро деб юритилади. Бунда бутунлай янги товар яратилади.
Нархни мослаштириш. Кўпчилик ҳолларда ишлаб чиқарувчи ўз товарига чет эл бозорида нисбатан паст нарх белгилайди. Бунда албатта фойда кам, лекин товарни сотиш учун айнан шундай нарх зарур ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчи баъзан бозорда ўз ўрнини топиш учун ҳам ўз товарига паст нарх белгилайди. Амалиётда ишлаб чиқарувчининг чет эл бозорида товарга маҳаллий бозордагига нисбатан паст нарх белгилаши демпинг деб юритилади.
Тарқатиш каналларини мослаштириш. Ҳалқаро бозорга чиқаётган фирма, албатта товарни охирги истеъмолчигача етказиш муаммосини комплекс ҳолда кўриб чиқиши керак. Қуйидаги 32-чизмада сотувчи ва охирги истеъмолчи орасидаги учта асосий боғловчи звено кўрсатилган.
Биринчи звено-сотувчининг штаб квартираси бўлиб, у ўзи ҳам тарқатиш каналининг бир қисми ҳисобланади ва тарқатиш каналлари устидан назорат олиб боради. Иккинчи звено-давлатлараро каналлар, улар товарни чет мамлакатнинг чегарасигача етказиб беришни ташкил этади. Учинчи звено – мамлакат ичидаги каналлар, улар товарни икки мамлакат чегарасининг туташган жойидан то сўнгги истеъмолчигача етказиб беришни таъминлайди.



Сотувчи


Сотувчи штаб-кварти-расида халқаро маркетинг хизмати

Давлат-лараро каналлар

Давлат ичидаги каналлар

Сўнгги истеъ-молчи







Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling