Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Маркетингни тартибга солиш бўйича фуқароларнинг ҳаракатлари


Download 6.72 Mb.
bet201/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

2. Маркетингни тартибга солиш бўйича фуқароларнинг ҳаракатлари
Маълум бир қисм одамлар инсонлар ҳаётида учрайдиган иқтисодий ва ижтимоий нохушликларга бизнес сабабчи деб қарайдилар, шу сабабли вақти-вақти билан унга қарши оммавий ҳаракатлар бўлиб туради. Ана шундай тадбиркорликка қарши ҳаракатларга консьюмеризм ва атроф муҳитни мухофаза қилиш ҳаракатини киритиш мумкин.
Консьюмеризм. Консьюмеризм – бу фуқаро ва давлат ташкилотларининг сотувчиларга истеъмолчиларнинг таъсирини ўтказиш ва ҳуқуқларини кегайтириш учун қиладиган уюшилган ҳаракатидир.
Сотувчиларнинг анъанавий ҳуқуқларидан қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

  1. Истеъмолчига унинг соғлиғига зарар келтирмайдиган, хавфсиз ҳар қандай ташқи кўринишга ва шакл ўлчамларига эга бўлган товарларни таклиф қилиш ҳуқуқи.

  2. Ўз товарини ҳоҳлаган даражада нархлаш ҳуқуқи.

  3. Соғлом рақобатга чорлайдиган бўлса, товарни силжитиш учун ҳар қандай маблағни сарф қилиш ҳуқуқи.

  4. Товар тўғрисида истеъмолчиларни алдамайдиган ва чалғитмайдиган реклама эълонларини бериш ҳуқуқи.

  5. Сотишни рағбатлантиришга қаратилган ҳар қандай дастурларни таклиф этиш ҳуқуқи.

Харидорларнинг анъанавий ҳуқуқларидан эса қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

  1. Сотиш учун таклиф этилган тварларни сотиб олиш ҳуқуқи.

  2. Товарни муомалада хавфсиз эканлигига умид қилиш ҳуқуқи.

  3. Товарнинг сотувчи айтганидек ўз функционал хусусиятига мос келишига умид қилмоқ ҳуқуқи.

Бу келтирилган ҳуқуқларни таққослаганда кўпчилик асосан ҳукм чиқариш ҳуқуқи сотувчи қўлида экан деб билишади. Албатта харидор товарни сотиб олмаслиги мумкин. Лекин танқидчиларнинг фикрича у товарни сотиб олмаслиги учун маълумоти етарли эмас, етарли ахборотга ҳам эга эмас ва фаросат билан асосланган қарор қабул қилиш учун етарли даражада қонуний жиҳатдан ҳимояланмаган.
Шу сабабли истеъмолчилар тарафдорлари уларга қўшимча равишда қуйидаги ҳуқуқларни беришни талаб қиладилар:

  1. Товар тўғрисида ҳар қандай керакли ахборотларни олиш ҳуқуқи.

  2. Шубҳали товарлардан ва шубҳали маркетинг усулларидан ҳимоя қилиниш ҳуқуқи.

  3. Товарларнинг сифатини ошириш нуқтаи назаридан фикр билдириш ҳуқуқи.

Истеъмолчи ўзининг ҳуқуқлари бузилган деб ҳисобласа, у ҳолда ҳақиқатни рўёбга чиқариш учун фирма президентига, оммавий ахборот воситаларига, федерал ҳокимият органларига, маҳаллий ҳокимият органларига, ҳатто судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир.
Мамлакатимизда ҳам истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга катта эътибор берилмоқда. Фикримизнинг далили сифатида 1996 йил 26 апрелида қабул қилинган «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун ва бошқа бир қанча қонунлар бунинг яққол намунасидир.
Мазкур Қонуннинг 6-моддасида истеъмолчининг товарлар тўғрисида маълумот олиш ҳуқуқи келтирилган. Мазкур моддага асосан истеъмолчи ишлаб чиқарувчидан сотиб олинаётган товар ҳақида маълумотлар олиш ҳуқуқи баён этилган.
Мазкур Қонуннинг 12-моддасида эса истеъмолчиларнинг (иш, хизмат) хавфсиз бўлишига талаб қўйиш ҳуқуқи келтирилган. Мазкур моддада кўрсатиб ўтилганидек, истеъмолчи ўзи сотиб олган товар санитария-гигиена, шу жумладан, радиология, эпидемияга қарши талабларга ва амалдаги бошқа нормалар ҳамда қоидаларга риоя этган ҳолда ишлаб чиқарилган ёки бажарилган бўлишига ва унинг ҳаёти, соғлиги, атроф муҳит учун хавфсиз бўлишига шунингдек, унинг мол мулкига зарар етказмаслигига кафолат берилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Атроф муҳитни мухофаза қилиш ҳаракати. Консьюмеристлар маркетинг системасини истеъмолчилар талабини қондиришдаги самарадорлигини кузатсалар, атроф муҳитни мухофаза қилиш қатнашчилари асосий эътиборни маркетингнинг атроф муҳитга таъсирига қаратишадилар. Бугунги кунда атроф муҳитнинг ифлосланиш сабаблари бўйича кўплаб мақолалар эълон қилинган ва китоблар ёзилган. Ҳозирги шароитда «Экоҳалокат» деган атама пайдо бўлди.
Атроф муҳитни мухофаза қилиш ҳаракати – бу таҳликага тушган фуқаро ва давлат органларининг атроф муҳитни яхшилашга қаратилган уюшган ҳаракатидир. Табиатни ҳимоя қилувчиларни ўрмон ресурсларининг, табиий ресурсларнинг камайиб кетаётганлиги, заводлардан чиқаётган заҳарли тутунлар, сув ва ҳавонинг ифлосланиши каби муаммолар қизиқтиради. Атроф муҳитни ҳимоя қилиш тарафдорлари умуман олганда маркетингга қарши бўлмасаларда, уларнинг фаолияти экологик тоза бўлишини ҳоҳлайдилар ва талаб қиладилар.
Атроф муҳитни ҳимоя қилиш ҳаракати баъзи саноат тармоқларига катта салбий таъсир кўрсатди ва кўрсатмоқда. Масалан, бензин саноат таркибида қўрғошин миқдори кўп бўлмаган ва умуман бўлмайдиган янги нав бензин яратишга мажбур бўлдилар. Совун ишлаб чиқариш саноати эса таркибида фасфатлар кам бўлган ювувчи воситалар ишлаб чиқармоқдалар. Автомобил қурилишида эса автомобиллардан чиқаётган газларни назорат қиладиган қимматбаҳао назорат жихозлари ўрнатишга мажбур бўлмоқдалар. Маҳсулотларни ўраб-жойлаш саноатида эса тезда парчаланиб кетадиган материаллар топиш борасида изланиш ишлари олиб борилмоқда ва ҳ.к.



Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling