Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»
Download 6.72 Mb.
|
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа
2-топшириқ. Маркетинг ишлаб чиқаришни бошқаришнинг муҳим элементи сифатида қачон шаклланди:
а) йигирманчи асрнинг бошларида, қачонки саноати ривожланган мамлакатларда ишлаб чиқарувчилар орасида рақобатлар кучайиб ва катта ҳажмдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш жараёнлари рўй бераётган бир шароитда; б) 1926 йилда, яъни АҚШда Маркетинг ва реклама Миллий ассоциацияси ташкил бўлгандан бошлаб; в) 1929-1933 йилларда, яъни АҚШда чуқур иқтисодий кризис вужудга келганда; г) иккинчи жаҳон урушидан кейин, яъни энг ривожланган мамлакатлар ўзларининг индустриал ривожланиш босқичига ўтган даврда. Саволлар: 1. Сизнинг фикрингизча юқоридаги келтирилган жавоб вариантлардан қайси бири тўғри? Жавобингизни асослаб беринг. 2. Сизнинг фикрингизча қачон мустақил Республикамизда маркетинг пайдо бўла бошлади? 3. Ўзбекистонда маркетингнинг ривожланишини қандай объектив ҳолатлар келтириб чиқармоқда? 4. Ўзбекистонда бугунги кунда маркетинг тадқиқотларини интенсификациялашга (ривожлантиришга) нима халақит бермоқда? 3-топшириқ. Қуйидаги 1-жадвалда товарларга (хизматлар) талабининг ҳар хил вариантлари келтирилган, шунингдек талабнинг ҳолатига тўғри келмаган маркетинг стратегияси системасиз равишда жойлаштирилган. 1-жадвал
Топшириқни қуйидаги тартибда бажаринг: 1. Талаб ҳолатининг вариантини маркетинг стратегиясига мослаштиринг (стрелка чизиқлари орқали). 2. Мос келадиган маркетинг стратегияси нима билан тавсифланишини тушунтиринг. 3. Маркетинг стратегиясининг ҳар хил вариантлари бўйича мисоллар келтиринг. Download 6.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling