Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»
Download 6.72 Mb.
|
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа
3-топшириқ. Кейс. Нарх белгилашнинг «Зарарсизлик нуқтасини» топиш
Тайлоқ тумани «Тони-Грин» қўшма корхонаси мева повидлоси ишлаб чиқаради. Бозорда бир банка (повидлонинг соф массаси 400 г) маҳсулотнинг баҳоси – 2000 сўм. Калькуляция бўйича маҳсулот донасига ўзгарувчан харажатлар – 600 сўм. Корхонанинг доимий харажатлари 200000 сўм. 1. Нарх белгилашнинг «Зарарсизлик нуқтаси»ни аниқланг. 2. «Тони-Грин» қўшма корхонаси 500000 сўм миқдорида фойда олмоқчи. Корхона бунинг учун қанча дона маҳсулот ишлаб чиқариши керак? 3. Бозор бу нарх бўйича фақат 3000 банка маҳсулотни қабул қилиши мумкин. Сиз қуйидаги фикрлардан қайси бирини қўллаб қувватлайсиз? а) мазкур маҳсулот ишлаб чиқаришни тўхтатиш? б) бозор кўтарадиган даражадаги маҳсулотни ишлаб чиқариш? Бу ҳолда фойда қанчани ташкил этади? 4-топшириқ. Менежмент бўйича бутун дунёда танилган мутахассислардан бири Питер Ф.Друкер ўзининг «Бозор: лидерликка қандай чиқиш мумкин» номли китобида корхонанинг нарх шаклланишининг мосланувчан, ностандарт системасига асосланган маркетинг стратегияси бўйича иккита мисол келтиради. 1) Кинг Жилетт хавфсиз бритва бўйича ихтирочи бўлмаган: ўтган асрнинг охирларида шунга ўхшаш ўнлаб жихозлар патентлаштирилган. Кўп ихтирочилар хавфсиз бритванинг ихтирочилари бўлсада, уларни сота олмаганлар. Сартарошхонада сақол олиш учун 10 цент пул тўлаш керак, энг арзон хавфсиз бритва эса жуда қиммат – 5 доллар турган. Ўша даврларда бир кунлик иш ҳақи деярлик 5 долларга тенг бўлган. «Жилетт» томонидан таклиф этилган хавфсиз бритва бошқа бритвалардан яхши бўлмаган. Уни ишлаб чиқариш учун сарф бўладиган харажатлар эса бирмунча юқори бўлган. Лекин, «Жилетт» ўз бритвасини «сотган» эмас. Амалда уни бепул тарқатган, чунки унинг улгуржи нархи – 20 центни, чакана нархи эса – 55 центни ташкил этган. Бу эса бритва таннархининг 1/5 қисмига тенгдир. Шуни қайд этиш лозимки, бритванинг конструкцияси шундай ишланган эдики, ундан фақат «Жилетт» томонидан патентлаштирилган олмоснигина қўллаш мумкин эди. Бундай олмосни ишлаб чиқариш харажати 1 центга тенг бўлган бўлсада, 5 центдан сотилган. Ҳар бир олмосни 6-7 марта ишлатиш мумкинлиги ҳисобга олинса, сартарошхонада соқол олдиришга қараганда «Жилетт» таклиф этган олмос билан уйида соқол олиш 10 баравар арзонга тушади. Бу эса «Жилетт»нинг рақобатчилари томонидан ишлаб чиқарилган хавфсиз бритванинг сотиб олган харидор 5 доллардан кўпроқ миқдорда пул сарф қилади. Кейин эса у яна бритва учун зарур бўлган олмосни 1-2 центга сотиб олиши керак. Натижада «Жилетт» «бритва» бозорида монопол позицияни эгаллади ва уни қарийиб 40 йил мобайнида ушлаб туришга муваффақ бўлди. 2) Нусха кўчириш машинасини ишлаб чиқаришга патентлар бўлишига қарамасдан, катта машинасозлик корхоналари бандай техникани ишлаб чиқариш ва сотиш истиқболлари мавжудлигини кўра билмаганлар. Уларнинг ҳисоб-китоби бўйича нусха кўчириш машинасининг нархи камида 4000 долларни ташкил этган. Лекин, улар ҳатто қоғоз арзон бўлсада бундай нархда ҳеч ким нусха кўчириш машинасини сотиб олмайди деб ишонганлар. Катта компаниялар бундай қимматбаҳо жиҳозни ўрнатиш маълум бир иқтисодий ҳисоб-китоб ва асослашларни талаб қилишини тушуниб етганлар. Лекин, секретар ишини осонлаштиришга қаратилган жиҳоздан қандай иқтисодий фойда келишини кутиш мумкин? Бироқ, унча катта бўлмаган «Хелоид», ҳозирги кунда бутун дунёда танилган «Ксерокс» компанияси патент олиб ва бирон бир муҳим техник янгиликлар киритмасдан нусха кўчириш машинасининг моделини ишлаб чиқади. Компания бу нусха кўчириш машинаси маҳсулотининг арзонлигига истеъмолчиларнинг эътиборини қаратади. Битта нусха учун 5-10 цент талаб қилинганда капитал қуюлмаларнинг самарадорлигини ҳисоблаш аҳамият касб этмайди. Бу хизмат шунчалик арзон баҳоланганки, буни эса ҳар қандай секретар тўлай олади. Бошқача қилиб айтганда «Ксерокс» фирмаси нусха кўчириш автоматининг бир нусхаси 5 цент бўлган! Натижа: Ўн йил ичида кичкина компания дунёда танилиб, кўп-миллиард оборотга эга бўлган нусха кўчириш жиҳози етказиб берувчи компанияга айланган. Қуйидаги саволларга жавоб беринг: 1. «Жилетт» ва «Ксерокс» компаниялари маркетинг стратегиясидаги умумийлик нимада? 2. Сиз истеъмолчи «маҳсулотни» эмас, балки бу маҳсулот унга нима беришини сотиб олади деган фикрга қўшиласизми? 3. «Жилетт» ва «Ксерокс» компаниялари истеъмолчиларнинг хоҳиш-истакларини ҳисобга олиб уларнинг эҳтиёжларини қондириш ҳисобига ўз пулларига эга бўлди деб айтиш мумкин-ми? 4. Ўзбекистон фирмалари орасида хизмат ва маҳсулотларга нарх қўйишда ностандарт ёндашувларни қўллаётган фирмаларни топишга ҳаракат қилинг. Download 6.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling