Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Download 6.72 Mb.
bet209/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

3-топшириқ. Статистика маълумотларига кўра АҚШ даги шахсий корхоналарнинг ярмидан кўпроғи дастлабки тўрт йил ичида ёмон аҳволга тушиб қолди. Вашингтонда жойлашган «Бутик Им» кийим магазини эса 10 йилдан кўпроқ вақт давомида яхши фаолият юритмоқда. Унча ктта бўлмаган бу савдо корхонасининг фаолиятининг таҳлили шундай далолат берадики, бу магазин бекаси Санни ўз мижозлари ҳақида қайғуради ва ишни етарли даражада билимдонлик билан олиб боради.
1. У киши мижозларнинг одатларини ва табиатини яхши билади.
2. Агар мижоз сотиб оладиган кийимини кийиб кўрганда, бу кийим унга мос келмаса, у ҳолда магазинда дарҳол бу кийим унга мос келмаслиги айтилади ва мос кийим танланишига ҳаракат қилинади.
3. Агар зарурат бўлса мижозга тайёр кўйлакларни унга мос қилиб бичилади. Шу сабабли магазинда бичувчи фаолият юритади.
4. Магазинда товарни қарзга ҳам харид қилиш мумкин.
5. Магазин ходимларига мамлакатда ўрнатилган минимал иш ҳақидан кўпроқ миқдорда маош тўланади. Бу эса юқори малакали ходимларни ишга қабул қилишга имкон яратади.
Шу билан бир қаторда магазин эгаси ўзининг тижорат фаолиятида бир қанча музокарага сабаб бўладиган қоидалардан ҳам фойдаланади. Булар асосан фирма фаолияти стратегиясини шакллантиради.
1. Харидорни жалб этиш зарур, лекин бундан ҳам зарурроқ унинг магазинга яна келиши учун хоҳиш-истагини бажаришдан иборатдир.
2. Асосий вазифа кийим ҳам, мода ҳам эмас, балки одамлар билан муомала қила билишдир (харидорлар билан, товар етказувчилар билан, кредиторлар билан, қўшнилар билан ёки фирма ходимлари билан).
3. Харидорга товар эмас, балки сотувчининг ўзи ҳам ёқиши зарур.
4. Товарни сотиб олиш маданияти, уни сотиш маданиятидан устунроқдир.
5. Ўз фаолиятини кенгайтириш керак эмас, чунки бу қўшимча ишчи-ходимларни талаб этади. Бу эса кўплаб муаммолар ва жавобгарликни келтириб чиқаради.
6. Магазин жуда кеч пайтгача очиқ турмаслиги керак.

Қуйидаги саволларга жавоб беринг:


1. «Бутик-Им» магазинининг бекаси Саннининг амалий иш юритиш фаолияти билан розимисиз?
2. Бу савдо корхонасининг фаолиятидаги яхши томонлари нималардан иборат?
3. Сиз қайси камчиликларга урғу берган бўлардингиз ва фирма фаолиятида фойдаланилмаётган қандай имкониятлар мавжуд.



Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling