1-жадвал
Самарқанл, Жиззах, Навойи вилоятларига музқаймоқ таклиф этиш структураси
№
|
Етказиб берувчи корхона
|
Фаолият тури
|
2007 йилда сотиш ҳажми, т
|
Бозордаги ҳиссаси
|
1.
|
«Нарзия» қўшма корхонаси
|
Ишлаб чиқариш
|
2500
|
40,3
|
2.
|
«Браво-сут» қўшма корхонаси
|
Ишлаб чиқариш
|
2700
|
43,6
|
3.
|
Бошқа ишлаб чиқарувчилар
|
Ишлаб чиқариш
|
650
|
10,5
|
4.
|
Импорт қилувчилар
|
Импорт ва сотиш
|
350
|
5,6
|
|
Жами
|
|
6,200
|
100
|
Бу уч вилоят аҳолиси сони 2007 йилда 4200000 кишини ташкил этган. Тўрт ёшгача бўлган болалар эса 400000 мингни ташкил этган.
Статистика маълумотлари шундан далолат берадики, кўпчилик ривожланган мамлакатларда бир йилда одам бошига музқаймоқ истеъмол қилиш даражаси 2,5-6,5 кг ни ташкил этади.
1. Юқорида келтирилган маълумотлардан фойдаланиб, Самарқанд, Жиззах ва Навои вилоятларида музқаймоқ бозорининг потенциал сиғимини аниқланг.
2. Бу уч вилоятда музқаймоқ истеъмолининг потенциал ўсиши мавжудми?
3-топшириқ. Кейс.
«Товарни муваффаққиятли сотиш формуласи»
«Барнс энд Нобл» Америка компаниясига қарашли дунёда энг катта китоб магазини бутун мамлакат бўйлаб кейинги йилларда 135 та янги супермагазинлар очди. Уларнинг ҳар бирида жуда кўплаб қулайликлар мавжуд. Бу эса компания раҳбариятининг фикрича харидорларга китоб сотиш имкониятини оширади. Нью-Йоркдаги магазинда харидорларга қаҳва бари хизмат кўрсатади. Шу ернинг ўзида адабиётлар ўқиш тадбирлари ўтказилиб, ёшлар театри тамошолар кўрсатади. Китоблар 10 % дан 80 % гача чегирма нархлари билан сотилади. Магазиннинг иш вақти узайтирилган.
Қуйидаги саволларга жавоб беринг:
1. «Барнс энд Нобл» компанияси мақсадли бозорни ўрганишда қуйидаги уч услублардан қайси биридан фойдаланади:
Массага қаратилган маркетинг;
Бозорни бўғинлаш (сегментация);
Турли хил сегментлаш.
Ўз позициянгизни асосланг.
2. Компания китобга талабни ошириш ва ўз обрў-эътиборини яхшилаш учун товарни силжитишнинг қуйидаги тўрт асосий усулларидан қайси бирини танлайди?
Реклама;
Паблик-рилейшнз;
Шахсий сотиш;
Сотишни рағбатлантириш.
Ўз позициянгизни асослаб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |