Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Download 6.72 Mb.
bet236/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

Талаб
Талаб – бу харид қувватига эга бўлган, эҳтиёж.


Товар
Товар – бу эҳтиёжни ёки мухтожликни қондира оладиган ҳамда бозорга эътиборни тортиш, сотиб олиш, ишлатиш ёки истеъмол қилиш мақсадида таклиф этилган барча нарсалардир.
Товарларни умуман иккига бўлиш қабул қилинган, яъни:
-истеъмол қилишга мўлжалланган (шахсий фойдаланишга);
-ишлаб чиқариш учун мўлжалланган (ишлаб чиқариш воситалари).
Истеъмол қилишга мўлжалланган (шахсий фойдаланиш учун) товарлар уч гуруҳга бўлинади:
а) узоқ муддатли фойдаланиладиган буюмлар – бунга автомобиллар, музлатгичлар, мебеллар ва ҳоказолар, яъни нисбатан кам сотиб олинадиган буюмлар киради.
б) қисқа муддатли фойдаланиладиган буюмлар – бунга озиқ-овқат маҳсулотлари, кир ювиш воситалари ва ҳоказолар, яъни тез-тез харид қилинадиган буюмлар киради.
в) хизматлар – шахсларнинг ҳаракати натижасида бирор-бир маҳсулот яратиш ёки фойдаланиладиган бирор-бир самара – бунга якка буюртма асосида кийимлар тикиш, қўлёзмани машинкада печат қилиш, самолётда йўловчиларни ташиш ва ҳоказолар киради.
Тижорат фаолияти
Тижорат фаолияти – бу даромад (фойда) олиш учун йўналтирилган савдо фаолиятининг барча элементларини ўз ичига олади.
Авваллари тижорат иши асосан товаршунослик фаолияти сифатида қаралган, чунки асосан товарлар билан ишлаш тушунилади.
Шундай қилиб, тижорат фаолияти – бу бозор талабларига йўналтирилган савдо сиёсатининг барча йиғиндисидан иборатдир, яъни унинг асосида харидорни ва унинг талабини билиш, ассортиментни ўрганиш, нарх сиёсати, реклама ва бошқа фаолият ётади.
Демак тижорат – бу товар билан ишлаш эмас, балки бозор билан ишлаш керакдир, унинг асосида савдо таваккалчилигини камайтириш натижасида юқори даражада даромад (фойда) олишга эришиш мумкин бўлади.


Товарлар ва хизматлар ассортименти
Товарлар ва хизматлар ассортименти – бу фойдаланиши бўйича бир-бирига жуда ўхшаш товарлар (хизматлар) гурухидир.



Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling