Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Download 6.72 Mb.
bet241/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

Интернет сайтлари

  1. www.bearingpoint.uz

  2. www.pca.uz

  3. www.logistika.ru

  4. www.logistics.ru

  5. www.standart.uz

  6. www.standart.com

  7. www.iso.com



Аннотациялар

Бозор - иқтисодий қонуниятларга биноан фаолият кўрсатадиган ва ривожланадиган мураккаб жараён ҳисобланади. Бозор сотувчига харидорни, харидорга эса сотувчини топишга ёрдам беради. Бозорда товар эквивалент равишда пулга айрабошланади. Бозор олди-сотди муносабатларига кирувчи миллионлаб жисмоний ва юридик шахсларни қамраб олади.


Бозор иқтисодиётига асосланиб ривожланаётган мамлакатларда маркетинг мустаҳкам позицияни эгаллади. Маркетинг бўйича кўп сонли илмий амалий ишланмалар чоп этилган, бутун дунё илғор университетлари маркетинг бўйича минглаб мутахассисларни чиқармоқда. Ҳозирги кунда кўплаб маркетинг хизмати, маркетинг ва консалтинг фирмалари мавжуд. Ривожланган мамлакатларда ҳар йили маркетингга миллиард долларлаб харажатлар қилинади. Узоқни кўзловчи тадбиркорлар ва менеджерлар маркетингнинг бизнесдан ажралмаслигини ва рақобатлар мавжуд бўлган шароитда унинг роли беқиёс эканлигини яхши тушунишади.
Иқтисодиётнинг барқарорлашуви ва ўсиши шароитида тадбиркор бозор талабларига мос ҳаракат қилишга мажбур, истеъмолчилар талабини ҳисобга олиши, рақобат кураши услубларини ўзлаштириши, товарни сотиш ва силжитишда маркетинг инструментларини қўллаш, тижорат фаолиятида маркетинг стратегиясига таяниши керак.
Шу фикрни қайд этиш жоизки, маркетинг фани АҚШда пайдо бўлиб, дунёнинг бошқа давлатларига тарқала бошлади. 90-йилларга келиб маркетинг Япония, Италия, Германия ва бошқа мамлакатларда ривожланиб, бу соҳада чуқур илмий изланишлар олиб борилди. Бу мамлакатларда маркетинг соҳасида анча янгиликлар яратилди. Бизнинг мамлакатимизда эса маркетинг фани 80-йилларнинг бошларидан ўқитила бошлади. Маркетинг марказлари бўлмаганлиги, маркетинг соҳасида маҳаллий тажриба етарли эмаслиги сабабли дастлабки даврларда маркетингни хорижий адабиётлардан ўргана бошладик.
Бугунги кунда Республикамизнинг кўпчилик иқтисодиёт ва бизнес билан боғлиқ кадрлар тайёрлашга масъул олий даргоҳларида маркетинг кафедралари ташкил этилиб, маркетинг йўналиши бўйича ҳам бакалавриатлар ва магистрлар тайёрланиб, маркетинг муаммолари бўйича диссертациялар ҳимоя қилинмоқда. Лекин, ҳамон Ўзбекистон шароитига мос, ўзбекча руҳ билан суғорилган дарсликлар ва ўқув қўлланмалари етишмайди.
Мазкур услубий қўлланмани яратишдан мақсад ҳам 5340600 «Молия», 5340700 «Банк иши», 5340900 «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит», 5341300 «Суғурта иши», йўналишларида тахсил олаётган талабаларга маъруза матнларини ва амалий дарсларни чуқурроқ ўзлаштиришларига амалий ёрдам кўрсатишдан иборатдир. Шунингдек услубий қўлланмада мустақил ишлаш бўйича мавзулар, таянч иборалар ва уларнинг мазмуни, назорат саволлари ҳам келтирилган. Услубий қўлланмадан маркетингнинг нималигидан хабардор бўлишни истаган кишилар, касб-ҳунар коллежларида ва бошқа билим даргоҳларида маркетингнинг асослари фанидан дарс берувчи ўқитувчилар ҳам фойдаланишлари мумкин.

Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling