1. “Менежмент ва маркетинг асослари” фанининг “Маркетинг” қисми ўқув фанининг долзарблиги ва ўқитиш структураси
Замонавий кадрлар олдига қўйилаётган энг муҳим вазифалардан бири – малакали мутахассислар сифатида ўзлигини, ўз қобилиятлари, индивидуаллиги, шахсий фазилат ҳамда ҳислатларини билган тарзда меҳнатни оқилона ташкил этиш ва ижтимоий фойдали меҳнатнинг барча соҳаларида фаолият кўрсатишдир.
Ҳозирги кунда таълим, фан ва ишлаб чиқаришдаги долзарб вазифалар кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб амалга оширилаётганига ишонч ҳосил қилинади.
Маълумки, ривожланган мамлакатлар тараққиёти энг аввало замонавий фан ва техника ютуқларидан халқ хўжалигининг ҳамма тармоқларида оқилона фойдаланиш билан фарқланади. Давлатнинг, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларнинг ривожланиши етук кадрларга ҳамда фан-техника ютуқларидан қандай фойдаланишга боғлиқлигини бозор иқтисодиётининг шаклланиши кўрсатмоқда.
«Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» ўқув жараёнининг илмийлиги, замон талабларига мослиги, турмуш амалиёт билан боғланишига асосланган. Шунинг учун фанининг ўқитишдан мақсад, талабаларга етук мутахассис бўлиб етишишлари учун етарли даражада база яратиш, уларни келгусидаги меҳнат фаолиятларида учрайдиган муаммоларни ҳал этишда мустақил фикр юритишларига ва фаннинг ютуқларини бевосита тадбиқ эта олишларидан иборат.
Бакалавр босқичи талабаларига мўлжалланган «Маркетинг» фанининг асосий мақсади – илғор педагогик технологиялар асосида талабаларда меҳмонхонадаги асосий жараёнлар ва қурилмалар ҳақида назарий ва амалий билимларни бериш, келажакдаги иш фаолиятларида қўллаш ва талабаларни шу соҳадаги маҳоратларини ривожлантириш ҳисобланади.
2. “Менежмент ва маркетинг асослари” фанининг “Маркетинг” қисми ўқув фанининг мазмуни
Маркетинг фанининг назарий асослари, мақсади. вазифалари ва концепцияси
Маркетингнинг моҳиятини чуқурроқ англаб етиш учун маркетинг муносабатларининг иштирокчилари, объектлари, субъектлари, мақсадлари, концепциялари, турлари ва функциялари ҳақидаги билимларга эга бўлиш керак.
Маркетингнинг объектлари деганда моддий товарлар, хизматлар, ғоялар тушунилади. Кўпинча бу объектларни “Товарлар” тушунчасига бирлаштирилади.
Маркетинг субъектлари деганда эса, ишлаб чиқарувчилар, истеъмолчилар, маркетинг бўйича мутахассислар, воситачилар ва ҳоказолар тушунилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |