Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Билимларни фаоллаштириш учун саволлар


Download 6.72 Mb.
bet86/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

Билимларни фаоллаштириш учун саволлар

    1. Маркетинг назорати нимани англатади?

    2. Маркетинг тизими тафтиши нимани ифодалайди?

    3. Маркетинг хизматини ташкил қилиш қайси асосий қисмлардан иборат?

    4. Фойдалилик назорати ўтказиш мақсадини очиб беринг.

    5. Стратегик режалаштириш нимани ифодалайди?

    6. Стратегик ва тактик режалаштириш нимаси билан фарқ қилади?

    7. Корхонанинг маркетинг режаси нимани ифодалайди?

2-илова
«Кичик корхонанинг маркетинг режасини тузиш» ўқув топшириғи


1. Лойиҳа топшириғи
Кириш. Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган иқтисодий ўзгаришлар шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш долзарб масалалардан бири бўлиб қолавермоқда.
Маълумки, кичик корхоналарда маркетингни режалаштириш уларнинг бизнес-фаолиятида муҳим аҳамият касб этади. Чунки кичик ва хусусий бизнес субъектларининг муваффақиятли фаолият юритиши учун айнан маркетинг режалари нима қилиш зарур, ким жавобгар ва бевосита ижрочи саналади, қайси муддатларга риоя қилиш керак, қандай натижалар олинади ва режалаштирилган фаоллик фирмага қанчага тушади деган саволга аниқ жавоб беради.
Афсуски, маҳаллий амалиёт шуни кўрсатадики, кўплаб кичик корхоналарда ушбу вазифа етарли даражада ҳал этилмайди. Бу биринчи навбатда шу билан асосланадики, иқтисодчилар маркетингни режалаштириш соҳасида етарли билим ва кўникмаларга эга эмас, бу эса кичик корхоналар фаолияти барқарорлиги ва тадбиркорлик субъектларининг бозор шароитларига мослашишини таҳдид остига қўяди.
Лойиҳа доирасида ечимини талаб қиладиган муаммо: кичик корхоналар мутахассисларини муайян бозор шароитлари ва корхона кўрсаткичларидан келиб чиқиб, стандарт маркетинг режаси билан таъминлаш.
Кичик муаммолар:

  1. Корхонанинг товар сиёсатини таҳлил қилиш

  2. Корхонада нарх шаклланиш усуллари ва нарх сиёсатини таҳлил қилиш.

  3. Корхонанинг тақсимот сиёсатини таҳлил қилиш.

  4. Корхонанинг коммуникация сиёсатини таҳлил қилиш.

  5. Маркетинг стратегияси таҳлили

  6. Ҳаракатлар дастрини ишлаб чиқиш

Лойиҳа мақсади: кичик корхоналар стандарт маркетинг режаси тузиш.
Лойиҳанинг якуний натижаси (маҳсулоти): кичик корхонанинг стандарт маркетинг режаси.

Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling