Амалий машғулотни олиб бориш технологияси
|
Машғулот вақти – 4 соат
|
Талабалар сони: 25 гача
|
Машғулот шакли
|
Билимни кенгайтириш ва чуқурлаштириш амалий машғулоти
|
Машғулот режаси:
|
Маркетинг бошқаруви жараёнлари.
Маркетинг бошқаруви жараёнлари босқичлари.
Маркетингни режалаштириш.
|
Ўқув машғулотининг мақсади: Талабаларга маркетингда стратегик бошқариш ва режалаштириш бўйича маълумотлар бериш.
|
Педагогик вазифалар:
Маркетинг бошқаруви жараёнлари билан таништириш;
Маркетинг бошқаруви жараёнлари босқичларини тушунтириб бериш;
Маркетингни режалаштиришни ўргатиш.
|
Ўқув фаолияти натижалари:
Маркетинг бошқаруви жараёнлари билан танишиб оладилар;
Маркетинг бошқаруви жараёнлари босқичларини ўрганадилар;
Маркетингни режалаштириш кўникмасига эга бўладилар.
|
Ўқитиш услуби
|
Муаммоли услуб, блиц-сўров;
|
Ўқитиш шакли
|
Индивидуал, фронтал ва гуруҳларда ишлаш, жамоа билан ишлаш.
|
Ўқитиш воситалари
|
Доска, проектор, намойиш материаллари, компьютер технологиялари, кўрсатма материаллар.
|
Ўқитиш шартлари
|
Техник воситалар билан таъминланган, гуруҳларда иш олиб бориш мумкин бўлган столлар билан таъминланган аудитория.
|
Мониторинг ва баҳолаш
|
Мустақил ўрганиш учун саволлар беради. Уй вазифасини бажаришдаги тестлар ва масалаларни, жадвалларни тўлдириш топшириғини олади.
|