3. МS Power Point дастурида презентация тайёрлаш бўйича йўриқома
Microsoft Power Point дастурида презентация яратиш жараёни қуйидаги ҳаракатлардан иборат:
презентация турини танлаш;
презентацияни умумий безашни танлаш;
слайдларнинг мазмун кўрсаткичларини танлаш;
янги слайд қўшиш;
слайд кўринишини ўзгартириш;
зарур ҳолларда слайдлар безагини ўзгартириш;
слайдлар намойишида овоз жўрлиги ва анимация ҳаракатлари яратиш.
2. Слайдларнинг техник ижроси қуйидаги тавсифларга мос келиши лозим:
слайдлар сони 8 – 12та;
слайдларнинг мазмунли кўрсаткичлари:
-биринчи слайд лойиҳа номи, лойиҳа муаллифининг фамилияси, ўқув гуруҳи рақами, лойиҳа яратилган санадан иборат бўлади;
-охирги слайд ахборот манбаларини кўсатишга бағишланади;
-қолган слайдлар ихтиёрий шаклда лойиҳа мазмунини акс эттиради;
слайдлар автоматик тарзда ёки сичқонча тугмасини босиб туриш йўли билан намойиш этилади.
3. Презентацияни безаш қоидалари
Матн, айниқса презентация оғзаки мъруза билан боғлиқ бўлса,
Ахборотга бой, боғланган, қисқа, синтактик содда (эътибор қаратингки …, ўтказилган сўровга кўра …, қуйидаги рўйхат… каби иборалар имкон қадар кам) бўлиши лозим. оддий тузилган гаплар жой тежайди ва харфларни каттароқ, аниқроқ кўрсатишга имкон беради. Презентацияни оммага кўрсатишдан олдин матнда хатолар йўқлигини текшириб чиқишга эринманг.
Овоз тоза бўлиши лозим. Мусиқа ёки диктор сўзларини тушуниб бўлмайдиган файллар бириктиргандан кўра презентацияга умуман овоз қўшмаган маъқул – маърузачининг жонли нутқи блан ҳеч нарса тенглаша олмайди.
Расмлар аниқ ва йирик бўлиши лозим. Расмларни катталаштиришга интилманг – сиз фақат сифатда йўқотасиз, холос.
Видео-роликлар должны занимать не менее трети презентация ойнасининг камида учдан бир қисмини эгаллаши керак. Расмлар безакдан кўра кўпроқ ахборот бериш мақсадида қўлланиши лозим. Ортиқча безаш предмет моҳиятидан чалғитади.
Жадваллар яхши фарқланадиган маълумотлар ва уларга йирик ва аниқ кўринишдаги шарҳлардан иборат бўлиши лозим, жадвалга ном, зарур ҳолларда эса қисқача шарҳлар берилади. Жадвал ортиқча юклаб юборилмаслиги лозим! Жадвалга қанчалик кўп ахборот кириитлган бўлса, уни экрандан ўқиш шунчалик қийин бўлади. йирик жадвал ва схемаларни олдинроқ қоғозга чиқариш ва презентация бошланишидан олдинроқ тарқатиш тавсия этилади.
Схемаларда бир блокдан бошқасига ўтиш аниқ кўрсатилиши лозим. ўтиш чизиқлари экранда аниқ кўринишига ишонч ҳосил қилинг.
Анимация. Замонавий воситалар анимацияланган график файллар (gif) яратишга имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |