Макс. балл 1
4. Оғзаки презентация ва бажарилган лойиҳа ҳимоясини баҳолаш
Баҳолаш мезонлари
|
Баҳолаш кўрсаткичлари, макс. балл
|
1.Оғзаки презентация қоидаларига расмий амал қилиш.
|
0,1 агар:
- лойиҳа ижрочилари кўрсатилса;
- регламентга риоя қилинса (7 – 15 дақ.);
- нотўғри иборалар бўлмаса.
|
2. Презентация мазмуни.
|
0,4, агар лойиҳа гуруҳи аъзолари қуйидагиларни намойиш этган бўлса:
- лойиҳа муаммоси, мақсад ва вазифаларини тушуниш;
- ишни режалаштириш ва амалга ошириш қобилияти;
- ечим излаб топиш жараёни таҳлили;
- топилган ечим;
-муаммо ечими муваффақияти ва маҳсулдорлигини таҳлил қилиш натижалари.
|
3. Қатнашчилар фаоллиги.
|
Агар презентацияда гуруҳнинг барча қатнашчилари иштирок этган бўлса, 0,2.
|
4.Саволларга жавоблар
|
Агар жавоблар қисқа, мукаммал ва далилли бўлса, 0,3.
|
Макс. балл: 1
|
5. Лойиҳа фаолияти натижаларини ўзаро баҳолаш йиғма жадвали
Гуруҳ
|
Ўзаро баҳолаш умумий натижалари ва кўрсаткичлари
|
Якуний балл
|
Рейтинг
|
Маҳсу-лот
|
Визаул
Презентация
|
Оғзаки презен-тация
|
Ҳисобот
|
1
|
|
|
|
|
|
|
2
|
|
|
|
|
|
|
…
|
|
|
|
|
|
|
8
|
|
|
|
|
|
|
4-илова
II. ТАЛАБАЛАРГА ЛОЙИҲА ТОПШИРИҒИНИ БАЖАРИШ БЎЙИЧА УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР
1. Лойиҳани босқичма-босқич бажариш бўйича йўриқома
1. Тайёргарлик босқичи
1.1.Лойиҳа фаолияти жараёнида ечимини талаб қиладиган муаммони, лойиҳанинг мақсади ва натижаларини, қатнашчилар лойиҳа фаолиятининг мазмуни ва вазифаларини аниқлаштиринг.
1.2.Тадқиқот объектини аниқланг.
1.3.Ахборотни тадқиқ этиш, таҳлил килиш ва қайта ишлаш усуллари ва воситаларини танланг.
1.4. Ахборот манбаларини аниқланг.
2. Режалаштириш
2.1. Мақсадга эришиш алгоритмини ишаб чиқинг.
2.2. Лойиҳани бажариш бўйича жадвал кўринишида ишчи режа тузинг:
Лойиҳани бажариш бўйича ишчи режа
Вазифа
Фаолият тури
Тайёр маҳсулот тури
Бажариш муддати
Масъул ижрочи
3. Лойиҳани ижро этиш
3.1.Схема, жадвал ва қисқа шарҳлар кўринишида олинган ахборотни тўпланг ва бир тизимга келтиринг.
3.2.Структурага амал қилган ҳолда маълумотнома кўринишида лойиҳа фаолияти натижасини расмийлаштиринг.
3.3. Ҳисобот тайёрлаш бўйича йўриқномадан фойдаланиб, ҳисобот тайёрланг.
3.4. Microsoft Power Point дастурида презентация тайёрлаш бўйича йўриқомадан фойдаланиб, лойиҳа презентациясини тайёрланг.
3.5. Оғзаки презентацияда гуруҳ аъзолари функцияларини аниқланг. Оғзаки презентация тайёрлашда унинг қоидаларига амал қилинг, оғзаки презентация сирларини эсдан чиқарманг.
4. Лойиҳани ҳимоя қилиш, баҳолаш ва оммавий презентация
|
2. Лойиҳа иши хақида ҳисобот тайёрлаш бўйича йўриқнома
1.Танланган мавзу долзарблигини далиллар билан исботланг (бир бетдан ортиқ эмас).
2.Сиз ҳал қилган муаммони асослабберинг (5 - 10 сўз).
3.Сизнинг лойиҳа мақсадини кўрсатинг: лойиҳанинг вазифаси нима, якуний маҳсулот нимани ифодалайди ва у кимга ўналтирилади (3 та гап).
4.Лойиҳа вазифаларини кўрсатинг (қисқа ва аниқ).
5.Лойиҳанинг ишчи режасини баён қилинг (жадвал).
6. Лойиҳада бажарилган ишлар ва масалани ҳал қилиш натижаларини санаб ўтинг: қисқа ва аниқ, ижрочиларни кўрсатган ҳолда (жадвал).
7.Сиз таклиф этган лойиҳа маҳсулотини жорий қилиш имкониятини исботлайдиган хулосалар ва (зарур ҳолларда) тавсиялар ифодаланг (1 бетгача бўлган матн).
8.Бажарилган топшириқлар бўйича фойдаланилган манбалар рўйхатини тузинг.
9.Қуйидагиларга баҳо беринг:
- лойиҳа сифати,
- ищ устида ишлаш жараёни: иш унумдорлиги, қийинчиликлар ва уларни бартараф этиш усуллари.
10. Иловалар тузинг: лойиҳа қатнашчилари анкетаси ва лойиҳа ишлари ишчи материалларини киритинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |