4. Оғзаки презентацияга тайёрланишда амал қилиш лозим бўлган қоидалар
F Оғзаки презентация қоидалари
Презентацияда нима бўлиши керак?
-лойиҳа муаммоси, мақсад ва вазифаларини тушунишни, ишни режалаштириш ва амалга ошириш қобилиятини намойиш этиш;
- ечим излаб топиш жараёни таҳлили;
-топилган ечим;
- муаммо ечими маҳсулдорлиги ва муваффақиятни таҳлил қилиш натижалари.
Шунингдек:
Регламентга амал қилиш: гуруҳ чиқиши учун ажратилган умумий вақт – камида 7-10 дақ. ва кўпи билан 15 дақ.
Гуруҳ аъзолари чиқишида нафбатга риоя қилишва уларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш
Барча график ахборотларни шарҳлаш.
Презентацияда нима бўлмаслиги керак?
Лойиҳа ишининг батафсил тавсифланиши ва лойиҳа маҳсулоти мазмунини айтиб бериш.
Қатнашчилар чиқишларида қарама-қаршиликлар.
Нотўғри, тушунарсиз, ноааниқ фикрлар.
F Муваффақиятли презентация сирлари:
Доим гапираётган нарсаларга ишончингиз комил бўлсин.
Аниқ, жой-жойига қараб гапиринг.
Фикрни тугал иборалар билан баён қилинг, муҳим жиҳатларни оҳанг билан айтинг.
Бир оҳангда ва секин гапирманг, бироқ баланд гапирмаслик ҳам керак.
Хушмуомала ва эътиборли бўлинг, тажовузкор бўлманг.
Доимо табассум билан бошланг ва якунланг.
«Балки», «Ким билади», «Эҳтимол» каби иборалардан фойдаланманг. Бундай иборалар нутқни ишончсиз қилиб кўрсатади ва сиз ишонарлиликни йўқотишингиз мумкин.
Тингловчиларга қарашга ҳаракат қилинг (ҳар бир қатнашчига 3 секунд).
Гавда оғирлигини у оёқдан бу оёққа олиб турманг, қўлларни белнинг орқасига қўйиб турманг, столга, трибунага таянманг, ортиқча имо-ишорадан фойдаланманг, ручка ва маркерни қўлда айлантирманг ва ҳ.к
Оим жавоблр ва таклифлар учун миннатдорчилик билдиринг!
5-илова
Do'stlaringiz bilan baham: |