Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Download 6.72 Mb.
bet172/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

Товарнинг сифати:





Т ехник-иқтисодий кўрсаткичлар

Т айёрлаш технологияси

И шончлилик ва узоқ ват давомида ишлатилиши

М ўлжалланган мақсадга мос келиши

Т ашишга ва сақлашга яроқлилиги

Э кологик хусусиятлари

Э ргономик хусусиятлари

Э стетик хусусиятлари

Х авфсизлик кўрсаткичлари



10-чизма. Товарнинг сифати
Маркетингда товар қатор белгилари бўйича гуруҳланади.
Товарлар ишлатилиш муддатига қараб қуйидаги уч гуруҳга бўлинади:

  1. Узоқ муддат ишлатиладиган товарлар. Бу гуруҳга кийим-кечаклар, совутгичлар, машиналар ва бошқа товарлар киради.

  2. Қисқа муддатда фойдаланиладиган товарлар. Бу товарлар бир ёки бир неча марта ишлатилади. Буларга пиво, совун, туз, озиқ-овқатларнинг бошқа турларини киритиш мумкин.

  3. Хизматлар – инсонга фойдали натижа ва қониқиш берадиган хатти-ҳаракатлар. Буларга сартарошхонада соч олдириш, кийим тикиш, соатларни тузатиш кабиларни мисол қилиб келтириш мумкин.

Бундан ташқари товарларга сўнгги қўлланилиши нуқтаи назаридан қараганда улар икки гуруҳга бўлинади: истеъмол товарлари ва ишлаб чиқариш – техник мақсадларга мўлжалланган товарлар.
Истеъмол товарлари – бу бевосита инсонларнинг шахсий эҳтиёжларини қондиришга мўлжалланган энг зарур товарлардир. Ўз навбатида истеъмол товарлари жиддий танланадиган товарлар, алоҳида аҳамиятга эга бўлган товарлар, талаб жуда кичик бўлган товарлар гуруҳларига бўлинади.
Кундалик эҳтиёж товарлари – бу истеъмол товарлари бўлиб, харидор уни ўйламасдан ва бошқа товарлар билан деярлик таққосламасдан, тез-тез харид қиладиган товарлардир.
Жиддий танлов товарлари – буларга сотиб олиш вақтида сифати, нархи, ташқи кўриниши, яроқлилик даражаси каби кўрсаткичлари бўйича ўхшаш товарлар билан солиштириладиган товарлар киради. Масалан, кийим-кечак, мебель, электротоварларни шу гуруҳга киритиш мумкин.
Алоҳида аҳамиятга эга бўлган товарлар – булар тенги йўқ тавсифга эга бўлган ёки машҳур фирманинг номи билан боғлиқ бўлган товарлардир. Масалан, машинанинг ноёб маркаси, ўта қимматбаҳо тақинчоқлар.
Талаб жуда кичик бўлган товарлар – булар кам истеъмол товарлари бўлиб, одатда харидорлар бу товарларни сотиб олишни ўйламайдилар. Масалан, янги товарлар. Бу гуруҳ товарларини сотиш учун анчагина маркетинг ҳаракатларини бажаришга тўғри келади.
Ишлаб чиқариш – техник мақсадларга мўлжалланган товарлар – бу якка шахслар ва ташкилотлар томонидан бошқа товарларни ишлаб чиқаришни давом эттириш ёки бизнес соҳасида фойдаланиш учун сотиб олинадиган товарлардир.
Товар билан боғлиқ элементлардан бири унинг маркаси ҳисобланади.
Марка – бу ном, атама, белги, расм, символ бўлиб, у муайян товарни идентификациялашда қўлланилади. Бу билан товар рақобатчилар товаридан осонгина фарқланади. Маркали товар товарларнинг умумий массаси орасидан яққол кўринади, истеъмолчилар онгида у ижобий тасаввурга эгадир.
Марка сиёсатини амалга ошириш марка номини танлаш, марканинг бозор кучини аниқлаш ва ниҳоят, марка стратегиясини ишлаб чиқиш билан боғлиқ. Марканинг номи, аввало, товарнинг хусусияти, асосий сифатини акс эттириши ва бошқа белгиларга тўғри келмаслиги керак.




  1. Download 6.72 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling