Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Download 6.72 Mb.
bet2/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

Тошкент - 2010
Фаннинг ўқув дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув-услубий бирлашмалари фаолиятини Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 2011йил “____” “ “ “_____” -сон мажлис баёни билан маъқулланган.
Фаннинг ўқув дастури Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ишлаб чиқилди.
Тузувчилар:
Эргашходжаева Ш.Ж. - «Маркетинг» кафедраси мудири, доцент иқтисод фанлари доктори.
Каримова Р.Н. - «Маркетинг» кафедраси доценти.
Самадов А.Н. - «Маркетинг» кафедраси доценти, иқтисод фанлари номзоди.

Тақризчилар:


Комилова Ф.К. - "Туризм маркетинги" кафедраси профессори, иқтисод;
фанлари доктори.
Юсупов М.А. - «Маркетинг» кафедраси доценти, иқтисод фанлари номзоди.

Фаннинг ўқув дастури Тошкент давлат иктисодиёт университети Ўқув-услубий кенгашининг 2010 йил "___" _______даги “___” -сонли мажлис баёни билан тавсия этилган.
Кириш


Ушбу намунавий ўқув дастурида «Менежмент ва маркетинг асослари» фанига тегишли бўлган барча мавзулар бўйича талабаларга Давлат таълим стандартлари асосида етказилиши шарт булган минимум билимлар ва кўникмалар тўла қамраб олинган.
Ўзбекистонда олиб борилган иқтисодий ислоҳотлар натижасида 2009 йилда барқарор иқтисодий ўсишига эришилди. Жумладан, барча макроиқисодий кўрсаткичларни ўсиши кузатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг "Асосий вазифамиз - Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир" деб номланган асаридаги кўрсатмаларига асосан мутахассисларининг касбий маҳоратини кўтариш ҳозирги даврнинг долзарб масалаларидан биридир1.
Мамлакатимизда "Баркамол авлод" Давлат Дастуридан келиб чиққан ҳолда таълим ва кадрлар тайерлаш сифатини тубдан ошириш, мустақил фикрлайдиган, ўзининг қатъий ҳаётий эътиқод ва қарашларига эга бўлган ёшларни тарбиялашга ҳисса қўшиш мақсадида ушбу фан дастури тузилди.
Маркетинг ва менежмент - бозорда вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни фаоллаштириш услубларини, товарларни ишлаб чиқариш ҳамда сотиш муаммоларини комплекс, тизимли ечиш услубларини, бозорда вужудга келадиган ўзгаришларга тезда мослашиш, истеъмолчиларга табақали ёндашиш, рақобатбардош янги товарларни вужудга келтнриш ва уларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш, конъюнктурани ўрганиш ва прогноз қилиш ҳамда таъсирчан рекламани ривожлантириш, бошқариш услубини ташкил этиш, менежментнинг назарий асослари, унинг ижтимоий психологик жихатлари каби масалаларини ўрганишни ўз олдига мақсад қилиб қўйгандир.
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини тубдан яхшилаш, сотувчилар ва харидорлар учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш, шу орқали аҳолининг талаб-эҳтиёжини қондириб, уларнинг турмуш тарзи даражасини юксалтириш, маркетинг фаолиятини амалда кенг қўллаш билан боглиқ бўлиб, бу эса «Менежмент ва маркетинг асослари» фанининг ҳозирги даврда долзарблилигидан далолат беради.



Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling