5.3. Мустақил иш турлари:
такрорлаш ва машқ қилиш: такрорлаш; таҳлил қилиш; қайта ишлаш; мустаҳкамлаш; чуқурлаштириш; эслаб қолиш; кўникма ҳосил қилиш; малакани шакллантириш;
янги билимларни мустақил ўзлаштириш: янги мавзулар; ахборот манбаини излаб топиш ва конспектлаштириш; мустақил фикрлар тузиш;
ижодий характердаги ишлар: муаммоли вазиятларни аниқлаш; тест ва топшириқ тузиш; слайдлар тайёрлаш; мустақил қарор қабул қилиш; янги усуллар яратишга интилиш.
5.4. Мустақил таълимни ташкил қилишда фойдаланадиган воситалар:
назарий машғулотларда фойдаланадиган воситалар (дарслик; ўқув қўл-ланма; масала ва машқ тўплами; диапзаитивлар;
амалий машғулотларда фойдаланиладиган воситалар (услубий кўрсатмалар; ўқув плакатлари; йўриқнома техналогик карталар; электрон китоблар; макетлар ва х.з.)
5.5. Реферат ёзиш бўйича қисқача кўрсатмалар:
Реферат тайёрлашда ҳал этилиши назарда тутиладиган вазифалар: ўқув предметнинг долзарб назарий масалалари бўйича билимларни чуқурлаштириш, талаба томонидан мавзуга оид олинган назарий билимларни ижодий қўллаш кўникмаларини ҳосил қилиш; танланган касбий соҳада мавжуд маҳаллий ва хорижий тажрибаларни мавжуд шароитларда уларни амалий жиҳатдан қўллаш имкониятлари ва муаммоларни ўзлаштириш; танланган мавзу бўйича ҳар хил манбаларни (монографиялар, даврий нашрлардаги илмий мақолалар ва шу кабилар) ўрганиш қобилиятини такомиллаштириш ва уларнинг натижалари асосида танқидий ёндашган тарзда мустақил ҳолда материални ифода этиш, ишончли хулоса ва таклифлар қилиш; ёзма кўринишдаги ишларни тўғри расмийлаштириш кўникмаларини ривожлантириш.
Реферат устида ишлаш тартиби: мавзуни танлаш; мавзу бўйича асосий манбаларни ўрганиш; зарурий материалларни конспектлаштириш; тадқиқот режасини тузиш; йиғилган материалларни тартибга солиш ва ёзиш; фойдаланилган адабиётлар рўйхатини расмийлаштириш; рефератни расмийлаштириш.
Рефератни расмийлаштириш тартиби: А4 шаклдаги қоғозга 12-шрифт, 1,5 интервал, қоғознинг бир томонида чапдан – 2,5 см, ўнгдан – 1,5 см, юқори ва пастдан – 2 см хошия қолдирилади; матн саҳифаларига тартиб рақами берилади, 1-титул варағи, 2-режа, 3-бетдан бошлаб саҳифаланади;
реферат ҳажми 20-25 бетдан ошмаслиги лозим.
Реферат матнини расмийлаштириш тартиби: титул варағи; иш режаси; кириш; асосий қисм (камида 3 та банддан иборат бўлиши лозим); хулоса; фойдаланилган адабиётлар рўйхати; илова (жадвал, диаграмма, график, расм, схема ва ҳоказо).
Do'stlaringiz bilan baham: |