1-босқич
Ўқув машғулотига кириш
(10 дақ.)
|
1.1.Машғулот мавзусини, унинг мақсадлари ва режалаштирилган натижаларни маълум қилади, уларнинг долзарблиги ва аҳамиятини асослаб беради.
1.2. Мазмунли жавобларни кўзда тутадиган саволлар бўйича суҳбат шаклида талабалар билимини фаоллаштиради (2-илова).
Билимларни фаоллаштириш жараёнида талабаларнинг ўқув муаммосини ҳал қилиш бўйича изланиш фаолиятида фаол қатнашиш учун зарур бўлган билимларни ўзлаштириш даражасини аниқлайди.
|
Мавзуни ёзиб оладилар
Саволларга жавоб берадилар
|
2-босқич
Асосий босқич
(55 дақ.)
|
2.1.Ўқув топшириғи қўяди, талабалар билан ечим топиш йўллари ва кетма-кетлигини муҳокама қилади.
Иш якунлангач, қандай натижалар кутилишини тушунтиради.
Гуруҳда биргаликда ишлаш натидаларини тақим этиш шакллари хақида маълум қилади. Ҳар кимнинг ва гуруҳ натижаларини баҳолаш мезонларини тушунтиради (3-илова).
2.2. Талабаларни кичик гурухларга бўлади.
гуруҳларга топшириқ беради. Топшириқни бажаришда қайси қўшимча маълумотлардан фойдаланиш мумкинлигини тушунтиради
2.3.Гуруҳ бўлиб топшириқ бажариш бўйича йўриқномани эслатади.
2.4.Гуруҳлар ишини ташкиллаштиради. Кузатувчи сифатида қатнашади. Бироқ бунда:
ишлаётган гуруҳларни назорат қилади, лекин уларга раҳбарлик қилмайди;
якка тартибда ишлашга, муайян топшириқни бажариш учун зарур бўлган кўникмаларни шакллантиришга эътибор қаратади. Топшриқни бажариш бўйича ишлар қанчалик бажарилганини билиш мақсадида саволлар беради;
талабаларнинг ишлари боришини шарҳлайди, уларнинг ютуқларини баҳолашга алоқадор муайян ахборот беради. Муайян танбеҳлар беради.
2.6. Тақдимот бошланганини эълон қилади. Биргаликда муҳокама қилиш ва баҳолаш учун иш натижаларини хабар қилиш учун гуруҳлар вакилларини тайинлайди.
2.7. Топшириқни бажариш давомида материалнинг ўзлаштирилганлигини аниқлаш учун гуруҳ иш натижаларини текширишни ташкил қилади
|
Топшириқни муҳокама қиладилар
Ўқув материали, йўриқнома билан танишадилар.
Кичик гуруҳларга бўлинади.
Гуруҳда ишлашни режалаштиради. Топшириқ саволларини гуруҳ ичида тақсимлайди. Уларни якка тартибда бажаради
Якка тартибдаги натижаларни муҳокама қилади.
Ўқув топшириғи бўйича гуруҳда ишлаш умумий натижасини ифодалайди ва презентацияга тайёрлайди.
Гуруҳ вакиллари иш натижалари хақида хабар беради
Ҳар бир гуруҳ бир-бирини текшириш учун саволлар тайёрлайди ва бошқа гуруҳ вакилларига беради
|