Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»
Билимларни фаоллаштириш учун саволлар
Download 6.72 Mb.
|
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гуруҳда ишлашни баҳолаш жадвали
Билимларни фаоллаштириш учун саволларМаркетинг коммуникациялари мақсади қандай? Маркетинг коммуникацияларининг асосий шаклларини санаб беринг. Нима учун маркетингда коммуникацияларга алоҳида эътибор қаратилади? Қайси сабаблар сотувни рағбатлантир усулининг вужудга келишига олиб келди? Реклама асосий турларини санаб беринг. Маркетинг коммуникацияларини қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солишнинг роли қандай? 3-илова Гуруҳда ишлашни баҳолаш жадвали
3-илова Тестлар 1. Харид ҳақида қарор қабул қилувчи истеъмолчилар гуруҳи қуйидагича аталади: а) потенциал харидорлар; б) мақсадли доира; в) мижозлар; г) реклама аудиторияси. 2. Харидорлар интеграцияси ва вақтни ҳисобга олган ҳолда сотувни рағбатлантириш усуллари ва воситалари интеграцияси қуйидагича аталади: а) ҳаракатланиш; б) promotion-mix; в) marketing-mix; г) интеграцияланган маркетинг коммуникациялари. 3. Интеграцияланган маркетинг коммуникациялари концепциясида ассосий ғоя қуйидагича: а) ўз истеъмолчиларини билиш; б) имкон қадар кўпроқ сонли коммуникация воситаларидан фойдаланиш; в) товар ҳаракатлантириш харажатларини қисқартириш; г) истеъмолчилар интеграцияси, уларнинг ассоциация ва иттифоқларга бирлашуви. 4. Шахсий коммуникация каналлари қаторига қуйидагилар кирмайди. а) телефон орқали мулоқаот; б) шахсий учрашув; в) хат ёзишув; г) телевидение. 5. Тўғридан-тўғри маркетинг воситалари қаторига қуйидагилар киради: а) ихтисослашган журналлардаги реклама; б) сотув нуқтасидаги реклама; в) direct mail; г) доимий мижозларга чегирмалар. 6. Ношахсий коммуникация каналлари қаторига қуйидагилар кирмайди: а) мутбуот; б) кўргазмали реклама воситалари; в) тақдимот; г) Интернет тармоғи орқали мулоқот. 7. Тўғридан-тўғри маркетинг бу – истеъмолчи билан бевосита ёки почта орқали мулоқот натижасида харидни рағбатлантириш; ундан зудлик билан жавоб тариқасида реакция олишга йўналтирилади. Тушириб қолдирилган сўзни ўрнига қўйинг: а) инжиқ; б) зиқна; в) муайян; г) оммавий. 8. Реклама самарадорлиги пасайишининг сабаблари қаторига қуйидагилар кирмайди: а) ахборот ҳажмининг ўсиши; б) харидорнинг бошқа ахборот манбаларига мурожаат қилиши; в) рекламани эсдан чиқариш тез самараси; г) рекламадан рақобатчилар фойдаланиши. 9. Рекламанинг иқтисодий самарадорлиги унинг қуйидагиларга таъсирини ўлчаш йўли билан аниқланади: а) сотув ҳажми; б) харажатлар миқдори; в) истеъмолчиларнинг реклама қилинаётган товарга (хизматга) муносабати; г) рекламанинг эсда қоларлиги. 10. Товарни ҳаракатлантириш бюджетини ишлаб чиқиш қуйидаги усуллар билан амалга оширилади. Ортиқчасини кўрсатинг: а) қолдиқ усули; б) ўсиш усули; в) мақсад ва вазифалар асосида ҳисоб-китоб қилиш усули; г) инвестициялар рентабеллиги улуши. Download 6.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling