Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
tizimli menezhment nazariyasi
1.9. Менежмент техникаси
XX асрнинг охирги ўн йилликлари давомида информатика воситалари тизимли менежментнинг хусусиятига, ҳажмига, функцияларига сезиларли таъсир кўрсатди. Ушбу таъсир менежернинг замонавий ахборот технологияси соҳасидаги билимларини чуқурлаштиришга бўлган эҳтиёжда намоён бўлмоқда. Ҳар бири янги муаммоларни ҳал этган камида учта даврни ажратиш мумкин. Улардан биринчиси қурилма сифатида ЭҲМ тушунчаси, улар шаклининг мейнфреймлар (катта ЭҲМ), мини ЭҲМ, шахсий компьютерлар ва иш станцияларига ўзгариши билан боғлиқ. Бунда тизим менежери ЭҲМ учун вазифаларни қўювчи ва иш берувчи сифатида ҳамда ЭҲМ фойдаланувчиси сифатида иштирок этди ва ривожланди. Ҳар бир тизим менежери нафақат маълумотларга ишлов бериш бўйича иш берувчига ва ўз компьютер иш станциясининг фаол фойдаланувчисига, балки ЭҲМнинг энг янги имкониятларини ўзлаштириш қобилиятига эга бўлган мутахассисга ҳам айланди. Иккинчи давр ЭҲМли тизимларнинг бошқарув тизимлари ва жараёнларининг умумий таркибий тузилишидаги таркибий ролини тадқиқ этиш ва тушуниш билан боғлиқ. Учинчи давр тизим менежери томонидан ахборот технологиясининг ўзлаштирилиши билан тавсифланади. Бошқарув мақсадларига қараб компьютер тармоғининг тизим администраторлари ва маълумотлар базалари орқали бошқарув жараёни учун ишончли ахборотни, бошқарув объектининг тўлиқ кузатилишини, шахсий ишнинг ахборот учун қулайлигини таъминлаш мумкин. Тизим менежери самарали бошқарув қарорларининг конструктори сифатида иштирок этади, бу унга ахборот технологиялари ва компьютер тармоқларини, маълумотлар базасини, МАТни лойиҳалаштириш ва ривожлантириш воситаларини 20 танлашда иштирок этиш мажбуриятини юклайди. Тармоқ администратори ва маълумотлар базалари билан бирга у ахборот технологиясининг қабул қилинган қарорларнинг ишончли тарзда амалга оширилишини таъминловчи энг яхши вариантини шакллантиради. Серверлар, кластерлар, иш станциялари, локал ва глобал тармоқлар – менежернинг бошқариладиган объектлар таркибий қисмлари ва мураккаб бошқарув жараёнларини ишончли тизимли интеграциялашдаги воситалари. Менежер томонидан маълумотлар базалари билан интеграциялашган визуаллаштириш воситаларидан фойдаланиш – мураккаб объектларнинг тизимли кузатилиши ва бошқарилишини тубдан яхшилаш йўли. Бошқарув объектлари реинжиниринги айниқса менежер ахборот тизимларини лойиҳалаштириш ва ривожлантириш тизимларидан фойдаланишда ўта самарали бўлиб, улар ахборот ва ижроия таркибий қисмлар мувазанатини, самарали бошқариш стратегияси ва тактикасини реал тушунишни таъминлайди. Бундан ташқари, тизим менежери офисда самарали ишлаш шахсий ахборот билан қўллаб-қувватлаш воситаларидан фойдаланишни билиши керак. Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling