Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/85
Sana20.09.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1682729
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   85
Bog'liq
tizimli menezhment nazariyasi

1.7. Персонал менежменти 
Ҳозирги шароитда ташкилот персоналининг роли ва аҳамияти кучайиб 
бормоқда. Бу бир қатор омиллар билан шартланган бўлиб, улар жумласига 
қуйидагиларни киритиш мумкин:
 корхоналар ва ходимларга нисбатан юқори талабларни қўювчи ташқи 
муҳитнинг тезда ўзгариши (1.1-жадвал); 
 ходимлар миқдорий ва сифатий таркибининг корхона, фирма 
фаолиятининг якуний натижаларига бевосита таъсири; 
 бажариладиган ишнинг сифатига, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг 
сифати ва рақобатбардошлигига нисбатан қўйиладиган талабларнинг ошиши; 
 меҳнат самарадорлигига нисбатан эътиборнинг кучайиши; 
 меҳнат фаолияти жараёнида инсонлар мақсадли йўналишининг ўзгариши. 
Замонавий корхонада инсон ресурслари, яъни онгли, иқтисодий тафаккурга 
эга бўлган ва фаол ҳаракат қилувчи ходимлар моддий ва молиявий ресурслар билан 
бир қаторда стратегик омилга айланди. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш нуқтаи 
назаридан бу шуни англатадики, ходим янги шароитда, хусусан: унинг меҳнат 
фаоллиги, инновацион фаолият, шахсий масъулият, муваффақият ҳақида 
қайғуриш каби хусусиятларини очиб берадиган ижодий муҳитда ишлайди. 
Бундай концепция инсонни, ходимни мотивациялаш манбаи сифатида эътироф 
этувчи, шунингдек унинг эҳтиёжлари ва қобилиятларини ҳамда унинг қарорлар 


18 
қабул қилиш жараёнида иштирок этиш учун талаби ортишини эътироф этувчи 
тадбиркорлик фалсафасига асосланади.
Персоналга нисбатан қўйиладиган талаблар ходимларнинг сифатли 
танланишини таъминлаши даркор. Ушбу талабларни бир неча асосий гуруҳларга 
бирлаштириш мумкин: 
1) умумий талаблар
2) билимларга нисбатан қўйиладиган талаблар; 
3) жисмоний талаблар; 
4) интеллектуал талаблар
5) шахсий хатти-ҳаракатга нисбатан қўйиладиган талаблар; 
6) ижтимоий хатти-ҳаракатга нисбатан қўйиладиган талаблар; 
7) раҳбарнинг хусусиятларига нисбатан қўйиладиган талаблар. 
Раҳбарнинг хусусиятлари: 
а) раҳбарлик қилиш қобилияти (мақсадларни қўйиш, режалаштириш, ташкил 
этиш, назорат қилиш, бошқаларни хабардор қилишга тайёрлик, вазифаларни 
топшириш); 
б) маъмурий қобилиятлар; 
в) бошқаларни рағбатлантириш қобилияти. 
Бунда 
бошқарув 
персоналии 
олдида 
турган 
асосий 
вазифалар 
қуйидагилардан иборат: 
 истеъмолчига йўналтирилиш;
 фойда олишга йўналтирилиш; 
 ривожланиш йўлини тутиш; 
 жамият олдида жавобгарлик; 
 ходимнинг ташаббусларини ва бунёдкорлик қудратини рағбатлантириш. 
 “Меҳнатнинг мураккаблиги” ва “ходимлар малакаси” тушунчалари билан 
персоналнинг малакавий-лавозим таркиби тушунчаси ўзаро боғланган. Масалан, 
функционал бўлинманинг малакавий-лавозим таркиби унинг турли малакавий-
лавозим гуруҳлари ходимларининг сони ва улар нисбатларининг нормативлари 
каби таркибий қисмлари билан тавсифланади. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling