Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Менежментда ахборот ва коммуникациялар
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
tizimli menezhment nazariyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ахборотнинг табиатига нисбатан қарашларнинг қисқача тарихи.
1.10. Менежментда ахборот ва коммуникациялар Ахборотнинг корхонани бошқаришдаги роли. Ахборотнинг корхонани бошқариш учун аҳамияти, биринчидан, шу билан белгиланадики, у менежернинг алоҳида турдаги энг муҳим ресурси ҳисобланади. Ҳар қандай даражадаги менежер ўз тасарруфидаги ресурсларни олдинга қўйилган мақсадларга эришиш учун ўзгартиради ва ривожлантиради. Менежернинг ресурслари жумласига анъанавий ресурслар – табиат, меҳнат ва жамоа билан бир қаторда ахборот ва вақт ҳам киради. Ахборотнинг табиатига нисбатан қарашларнинг қисқача тарихи. «Ахборот» атамаси (лот. formatio - тушунтириш, баён этиш) ҳозирги вақтда тез-тез турли маъноларда қўлланилмоқда. Ахборот тўғрисидаги билимларни тўплашнинг бутун тарихини учта даврга бўлиш мумкин. Уларнинг асосида олимларнинг ахборотнинг табиатига нисбатан қарашлари ётади. Дастлаб ахборот ижтимоий тизимларда аниқланган, ахборот жараёнлари фақат инсонга ва инсонлар ҳамжамиятига нисбатан кўриб чиқилди. Америкалик муҳандис К.Шенноннинг «Алоқанинг математик назарияси» номли мақоласи ҳамда Массачуссет технология институтининг профессори Н.Винернинг кейинчалик машҳур бўлган «Жамиятда ва ҳайвонот оламида кибернетика» номли монографияси чоп этилган 1948 йил ахборот тушунчасини илмий жиҳатдан тадқиқ этишдаги чегара йили ҳисобланади. Натижада иккинчи давр – ахборот назариясини тизимли баён этиш ва тузиш даврига асос солинди, ахборот тушунчасининг ўзи эса, ижтимоий тизимлардан ташқари, тирик организмлар ва уларнинг ҳамжамиятларига, шунингдек сунъий кибернетик тузилмаларга, аниқроғи ахборотни қайта ишлашга қодир бўлган ўзини ўзи бошқарувчи ва ўзини ўзи ташкил этувчи тизимларга ёйилди. Ахборотни таснифлаш корхонани бошқариш тизимининг ахборот кичик тизимини шакллантириш ва такомиллаштириш учун зарур. Ахборот турли белгилар бўйича таснифланади. 1. Юзага келиш манбалари бўйича ташқи ва ички ахборот ажратилади. Ташқи ахборот корхонадан ташқарида, ички ахборот эса унинг ичида пайдо 21 бўлади. Ички ахборот манбалари бошқарилади, шунинг учун ахборот оқимларининг даврийлигини, муддатларини ва ҳажмларини регламентлаш мумкин ва ахборот кичик тизимларини яратишда шундай қилинмоқда. 2. Фаол фойдаланиш вақтига кўра шартли-доимий ва ўзгарувчан ахборот ажратилади. Шартли-доимий ахборот – бу узоқ вақт мобайнида ўзгармасдан қоладиган ёки кам ўзгаришларга дучор бўладиган ахборот. Ундан бошқарувнинг бир неча циклларида фойдаланилади. Бундай ахборот жумласига, масалан, регламентловчи ахборот – корхонанинг Устави, бўлимлар ва хизматлар тўғрисидаги низомлар, бошқарув ходимларининг лавозим йўриқномалари, шунингдек корхона кадрларининг таркиби тўғрисидаги ахборот ва ҳоказолар киради. Ўзгарувчан ахборот, одатда, ишлов беришнинг бир циклида фойдаланилади. Бу, масалан, сменалик-суткалик топшириқ, кундалик ишлаб чиқариш ва ҳ.к. тўғрисидаги ахборот. 3. Ўзгартириш босқичлари бўйича дастлабки ва ҳосила ахборот ажратилади. Дастлабки ахборот – бу турли хилдаги иқтисодий ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва қарорлар қабул қилиш учун асос сифатида фойдаланиладиган ахборот. У, ўз навбатида, сотувлар, ишлаб чиқариш жараёни, ташқи муҳит мониторингининг боришини бевосита кузатиш жараёнида олинадиган бошланғич ахборот ва кейинги ишлов бериш учун тўпланадиган оралиқ ахборотга бўлинади. Ҳосила ахборот – бу турли хилдаги иқтисодий ҳисоб-китоблар натижасида олинадиган таҳлилий ахборот. Унга, шунингдек, якуний ахборот, яъни амалга оширилган бошқарув қарори ҳам киради. 4. Корхонани бошқариш тизими нуқтаи назаридан кириш ва чиқиш ахбороти ажратилади. 5. Самарали фойдаланиш имконияти бўйича фойдали, ёлғон ва ортиқча ахборотни ажратиш мумкин. Ахборот тизимларини тузишда ёлғон ахборотни имкон қадар камайтириш ва ортиқча ахборотни йўқотишга интилиш лозим. 6. Автоматлаштирилган тарзда ишлов бериш имкониятига кўра расмийлаштириладиган, расмийлаштирилмайдиган ва қисман расмийлаштириладиган ахборот ажратилади. 7. Тақдим этиш шаклига кўра кўз билан кўриладиган, эшитиладиган ва ҳам кўз билан кўриладиган, ҳам эшитиладиган ахборот ажратилади. Ушбу тасниф менежернинг ахборот режимини мақбуллаштириш нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга. Кимдир ахборотни эшитиш орқали яхши қабул қилади. Лекин инсон энг кўп ахборотни (турли баҳоларга кўра 70 дан 90 фоизигачасини) кўриш орқали олади. Шунинг учун умумий ҳолатда ҳам кўз билан кўриладиган, ҳам эшитиладиган ахборот яхши қабул қилинади ва эслаб қолинади. Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling