Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
tizimli menezhment nazariyasi
3.2. Маркетингни бошқариш Сўзма-сўз таржима қилинганда, «маркетинг» атамаси товар айланиши соҳасидаги фаолиятни англатади. Лекин замонавий маркетингнинг маъноси анча кенг. Маркетинг – бу товарлар ва хизматларни ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига йўналтиришдан иборат иқтисодий фаолиятдир. Бундан ташқари, «маркетинг» атамасига маркетинг соҳаси мутахассислари ва тадбиркорлар икки хил маъно беради: бу – функция ва «бизнес фалсафаси». Маркетингни анъанавий тарзда мақсади ишлаб чиқарилаётган маҳсулот учун харидорни топишдан иборат бўлган сотиш усули сифатида тижорат нуқтаи назаридан тушуниш ўтмишга айланиб бормоқда. Бугунги кунда товар ишлаб чиқарувчилар янги тамойилга амал қилишмоқда – бозорга керакли ва сотиш мумкин бўлган товарларни зарур ҳажмда ишлаб чиқариш, бу ҳол фирма бозорнинг эҳтиёжини аниқ билиши лозимлигини ифодалайди. Маркетинг харидор чиндан ҳам талаб билдираётган нарсани ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва сотишни англатади. Маркетинг ва менежмент соҳасидаги машҳур мутахассис П.Друкернинг таъкидлашича, «маркетинг бизнеснинг функцияси ҳисобланмайди, балки ишлаб 37 чиқариш ва сервис соҳаларини ўз ичига олувчи иқтисодий орган сифатида бизнес фаолиятининг бутун соҳасига назар ташлашни ўзида намоён этади. Бизнес соҳасида қилинаётган нарсаларнинг ҳаммаси маркетингни ўзида намоён этади ёки «мар- кетинг» тушунчасига киритилади». Маркетингни бошқариш – бу жараён ва концепция. Жараён персонални бошқариш, молиявий бошқарув каби муайян функциялар билан бир қаторда бошқарув функцияси сифатида кўриб чиқилади. Шу билан бирга, маркетинг концепция кўринишида, яъни корхонанинг фаолият кўрсатиши соҳасидаги асосий тамойиллар ва уларни амалга ошириш чора-тадбирлари сифатида намоён бўлиши мумкин. Маркетинг фаолияти натижасида корхона раҳбарияти истеъмолчига қанақа маҳсулотлар ва нима учун кераклиги, нархлар ва талаб ҳақидаги (истеъмолчилар ва минтақавий бозорлар гуруҳлари бўйича алоҳида) зарур ахборотни олади. Маркетинг капитални фойдали қўйиш, мавжуд ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янги ишлаб чиқаришни барпо этиш, маҳсулотни сотишни ташкил этиш, реклама стратегияси ва ҳоказолар тўғрисида қарор қабул қилиш имконини беради. Шунай қилиб, маркетинг корхона маҳсулотларини сотиш жараёни билан боғлиқ барча масалаларни тадқиқ этиш тадбирлари мажмуини ўзида намоён этади. Бунга қуйидагилар киради: истеъмолчини ўрганиш; унинг бозордаги хатти-ҳаракати мотивларини тадқиқ этиш; корхонанинг ўз бозорини таҳлил қилиш; маҳсулотни тадқиқ этиш; маҳсулотни сотиш шакллари ва тармоқларини таҳлил қилиш; корхона товар айланмасининг ҳажмини таҳлил қилиш; рақобатчиларни ўрганиш, рақобат шакллари ва даражасини аниқлаш; реклама фаолиятини тадқиқ этиш; бозорда товарларни сотишнинг энг самарали усулларини аниқлаш; бозор сегментларини, яъни ишлаб чиқариш ёки тижорат фаолиятининг корхона товар айланмасини ошириш учун ўзининг қиёсий устунликларини амалга ошириш юзасидан энг яхши имкониятларга эга бўлган соҳасини ўрганиш. Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling