Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Қарорлар ижросини назорат қилиш карточкасига мисол


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/85
Sana20.09.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1682729
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   85
Bog'liq
tizimli menezhment nazariyasi

Қарорлар ижросини назорат қилиш карточкасига мисол 
Қарорнинг моҳияти. 
Ким томонидан ва қачон қабул қилинган. 
Ижро муддати. 
Масъул ижрочи. 
Ҳисоботлар шакли. 
Босқичлар бажарилишининг назорат муддатлари. 
Раҳбарнинг қарор ижро этилганлиги тўғрисидаги 
резолюцияси. 
Изоҳлар. 
Ижодий жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш, ишда муваффақиятга эришган 
ижрочиларни тақдирлаш лозим. Бунда салбий жиҳатларни ҳам четлаб ўтиб 
бўлмайди. Қарорнинг ижросини таҳлил қилиш бошқарув циклини якунлаш билан 
бирга янги циклни ҳам бошлаб беради, чунки бир муаммонинг ҳал этилиши, албатта, 
бошқа муаммонинг пайдо бўлишига олиб келади.


35 
3-мавзу. Функционал менежмент
 
3.1. Ишбилармон ташкилот фаолиятининг соҳаларини бошқариш 
методологияси
Ишбилармон ташкилотлар (фирмалар, корхоналар) ташқи ва ички муҳит, 
яъни давлат органлари, жамоат ташкилотлари, миллий сиёсат, шериклар, 
истеъмолчилар ва ўз персоналининг таъсири остида фаолият кўрсатади. Бу ҳол 
бошқарув фаолиятида уларнинг барча манфаатлари ва талабларини бир вақтнинг 
ўзида ҳисобга олиш зарурлигини назарда тутади. 
Фаолиятнинг кўплаб соҳаларини самарали бошқариш методологиясининг 
асосини замонавий билимларни ҳамда ушбу мураккаб интеллектуал ва юқори 
масъулиятли ишни амалга ошириш жаҳон тажрибасини бир жойга тўпловчи 
тизимни яратиш ташкил қилади. Бунда ишбилармон ташкилотни бошқариш 
фалсафаси ва концепциясини, унинг миссияси, стратегияси, мақсадлари, 
тамойиллари ва бундай хилдаги тизимларга хос бўлган бошқа жиҳатларни ишлаб 
чиқиш муҳим аҳамият касб этиши лозим. Бу шу билан боғлиқки, ташкилот ушбу 
энг муҳим концептуал қоидалар бутун персонал хатти-ҳаракатининг қоидаларга 
айланган тақдирдагина муваффақиятга эришиши мумкин. Илмий менежмент 
классикларининг таъкидлашларича, тўғри тамойиллар ўрта-миёна инсонлар 
қўлида даҳоларнинг тизимсиз ва тасодифий уринишларига қараганда 
кучлироқдир. Замонавий, ўта мураккаб иқтисодий ҳаётда самарали фаолият 
юритишнинг мазкур қонуни алоҳида аҳамият касб этади. 
Менежментда энг янги билимлар ва жаҳон тажрибасидан фойдаланиш 
ишбилармон ташкилотлар “кучли” бошқарув маданиятига эга эканлигини 
англатади. Ушбу маданиятни эгаллаш, айниқса, раҳбар лавозимларни эгаллаб 
турган барча даражадаги менежерларнинг биринчи галдаги мажбурияти 
ҳисобланади. 
Ишбилармон ташкилотлар бошқарув фаолияти соҳаларининг кўплиги ва 
хилма-хиллиги ушбу соҳаларни пухта тизимли ўзаро боғлашни ҳамда стратегик ва 
жорий вазифалардан келиб чиқиб, уларни амалга оширишнинг аниқ мақсадга 
йўналтирилишини таъминлашни талаб қилади. Бу барча муайян функцияларнинг 
амалга оширилиши тизимли методологияга асосланиши кераклигини билдиради.
«Кучли» менежмент маданияти шуни англатадики, менежерлар тегишли 
билимлар ва юқори даражадаги касбий тажрибага эга бўлгани ҳолда, ташкилотнинг 
ташқи ва ички муҳитини пухта таҳлил қилиш асосида бошқарув концепциялари
дастурлари, лойиҳалари кўринишидаги муайян тадбирларни амалга ошириш 
алгоритмларини тезкор шакллантиради, менежментнинг мақбул технологияларини 
ишлаб чиқади ва амалга оширади.

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling