Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
tizimli menezhment nazariyasi
4-мавзу. Мақсадли менежмент
4.1. Унумдорликни бошқариш Меҳнат унумдорлиги объектив тарзда мулкчилик шаклидан қатъи назар барча ташкилотлар фаолиятининг энг муҳим кўрсаткичи бўлиб қолмоқда. Бироқ, бозор иқтисодиёти шароитида ушбу кўрсаткич маҳсулотнинг юқори сифати билан уйғунлашиши керак, чунки фақат юқори сифат узоқ муддатли рақобат устунликларини таъминлайди. Шунинг учун унумдорлик даражасини аниқлашда ишлаб чиқариш самарадорлиги ушбу мезонларининг ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олиш лозим. Шу билан бирга, унумдорлик даражаси менежмент самарадорлигининг биринчи кўрсаткичи ролида иштирок этишини ҳам назарда тутиш даркор. Япония иқтисодиётининг етакчилиги маҳсулот сифати ҳамда АҚШ, ГФР ва бошқа давлатларга қараганда юқорироқ суръатлар билан ўсиб бораётган унумдорлик билан белгиланади. Менежерлар томонидан корхонада ўсиш имкониятларини амалга ошириш даражасининг англаб етилиши юқори унумдорликнинг энг муҳим омили ҳисобланади. Бундан келиб чиқадики, унумдорликни бошқариш функциясининг моҳияти уни ошириш имкониятларини аниқлаш ва уларни хўжалик айланмасига жалб этишдан иборат бўлиши лозим. Шундай қилиб, корхона менежментининг функционал кичик тизимларидан бири сифатида унумдорликни бошқариш – бу бошқарув субъектининг меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида маҳсулотнинг бутун ҳаётий циклига таъсир этишидир. Унумдорликни бошқариш жараёнининг функционал мазмуни қуйидагиларни ўз ичига олади: а) унумдорлик даражасини унинг ўсишини бошқариш дастурий-мақсадли механизмини яратишнинг дастлабки босқичида ўлчаш ва баҳолаш; б) унумдорликни оширувчи тадбирларни стратегик дастурий-мақсадли ва тезкор режалаштириш; в) унумдорлик дастурлари ва (ёки) алоҳида тадбирларнинг жорий этилиши устидан доимий назорат қилиш; г) зарур ҳолларда амалга оширилаётган дастурларга, тадбирларга тузатишлар киритиш; д) амалга оширилган дастурлар ва тадбирларнинг самарадорлигини ўлчаш ва баҳолаш. Меҳнат унумдорлигини ўлчаш. Мамлакатда меҳнат унумдорлиги анъанавий тарзда муайян вақт оралиғида корхонанинг улгуржи нархларида ишлаб чиқарилган маҳсулот қийматини уни яратишда иштирок этувчи ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонига бўлиш йўли билан ҳисоблаб чиқилди. Унумдорлик жараёнига нисбатан бундай ёндашув юқори харажатли режали-тақсимлаш иқтисодиётига хос эди. Бозор иқтисодиёти шароитига эса ушбу усул мос келмайди, чунки у маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари самарадорлигининг даражасини акс эттирмайди, шунингдек ўтмишдаги меҳнатдан фойдаланиш хусусиятини ҳисобга олмайди. Меҳнат унумдорлигини оширишнинг бешта шарти мавжуд: 1) маҳсулот миқдори ошади, харажатлар ўзгармасдан қолади; 2) маҳсулот миқдори ошади, харажатлар камаяди; 3) маҳсулот миқдори ўзгармасдан қолади, харажатлар қисқаради; 47 4) маҳсулот миқдори ошади, харажатлар ҳам ошади, лекин жуда паст суръатлар билан; 5) маҳсулот миқдори қисқаради, харажатлар ҳам қисқаради, лекин маҳсулот миқдорига қараганда жуда тез суръатлар билан. Унумдорлик дастурларини ишлаб чиқиш. Ташкилотнинг унумдорлик соҳасидаги фаолияти муваффақияти, биринчи навбатда, биринчи раҳбарнинг ушбу муаммога нисбатан муносабатига боғлиқ. Айнан унинг манфаатдорлиги муваффақиятнинг асосий омили ҳисобланади. Унумдорликни ошириш стратегияси ва дастурларини ишлаб чиқиш бунда шахслар кенг доирасининг иштирок этишини талаб қилади. Шунинг учун тизимдаги асосий ходимларнинг манфаатлари ва фикрларини, раҳбарлик услубини ва қаршилик кўрсатиш манбаларини ҳисобга олиш лозим. Бу шу билан боғлиқки, унумдорликни ошириш фаолияти мураккаб, жўшқин рақобат ва бозор шароитларида кечади ва ходимлардан тезкорлик, ташаббус кўрсатиш, ишнинг муваффақиятидан ҳақиқий манфаатдор бўлиш каби хусусиятларни талаб қилади. Унумдорлик дастурларини самарали амалга ошириш шартлари: 1) дастур юқори раҳбарият томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланиши, унга тушунарли бўлиши керак; 2) дастурларни жорий этиш дастлаб юқори раҳбарларни, сўнгра эса ташкилотнинг барча даражаларидаги ходимларини жалб қилишга асосланиши лозим; 3) дастур тадбирлари ташкилот жорий ва келгуси фаолияти турли соҳаларининг режаларига интеграциялашган бўлиши, уларнинг ажралмас таркибий қисми бўлиши даркор; 4) унумдорликнинг кўп омилли хусусиятини ҳисобга олган ҳолда, дастур ташкилот фаолияти самарадорлигининг асосий муаммоларини қамраб олиши керак. Унумдорликни ошириш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнининг муваффақиятли кечишини таъминлаш учун уддабурон, тажрибали ва обрўли раҳбар зарур. Унинг хусусиятлари ушбу жараённинг барча иштирокчилари саъй-ҳаракатларини интеграциялаш, дастурий тадбирларнинг амалга оширилиши устидан доимий ва ишончли назоратни таъминлаш қобилиятида намоён бўлади. Солиқ сиёсати. Давлат самарали асбоб-ускуналар ва технологияларга капитал қўйилмалар учун рағбатлантирувчи омилларни жорий этиши лозим. Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling