Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
tizimli menezhment nazariyasi
5-мавзу. Персонал менежменти
5.1. Персонални бошқариш тизими Ҳозирги вақтда персонал ташкилотнинг барқарор ҳолатини ва ривожланишини таъминловчи энг муҳим ресурс ҳисобланади. Ресурс сифатида корхона персонали қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга: у фаол, яъни инсонлар ҳамма вақт ўз истаклари ва интилишларига эга бўлиб, ўзини бошқариш борасидаги барча уринишларни улар ўз эҳтиёжлари орқали қабул қилади; шунинг учун персонал ўзига йўналтирилган таъсирларни қайтаришга қодир, бу ҳол раҳбариятнинг кутишларига қарама-қарши натижаларга олиб келиши мумкин; персонални бошқаришда маълум даражада барча раҳбарлар ҳам, кадрлар хизматлари мутахассислари ҳам иштирок этишади. Бу ҳол раҳбарлар истаклари ва мутахассислар тавсиялари ўртасидаги маълум зиддиятларни келтириб чиқариши мумкин; раҳбарлар ҳам, кадрлар хизматларининг персонални бошқариш билан шуғулланувчи мутахассислари ҳам ўзлари корхонанинг персонали ҳисобланади, бу ҳол персонални бошқаришда субъектив жиҳатларнинг ошишига олиб келади. Ушбу жиҳатлар кадрлар билан ишлашнинг мураккаблигини оширади, ундаги ҳатолар эса ташкилотнинг турли муаммоларини келтириб чиқаради. Ушбу муаммоларнинг энг муҳимлари қуйидагилардан иборат: ходимлар соғлиғининг ёмонлашуви, бунга кадрлар билан ишлашнинг ҳолатини белгилаб берувчи энг муҳим кўрсаткич сифатида қараш мумкин. Агар вақт ўтиши билан ходимлар касал бўлишининг умумий сони ошса, бу ҳол маъмурият улар ҳақида қайғурмаётганлигидан далолат беради; меҳнат унумдорлигининг пасайиши; энг малакали ходимларнинг ишдан бўшаши, бу янги кадрларни излаш ва уларни ўқитиш заруратини келтириб чиқаради; персонал ижро ва меҳнат интизомининг пастлиги; ташкилотдаги қониқарсиз маънавий-руҳий муҳит; ишлаб чиқариш муаммоларини ҳал этишда ходимларнинг суст ташаббускорлиги; маъмурият билан персонал ўртасидаги қарама-қаршилик. Раҳбарларнинг персонални бошқариш масалаларида энг тез-тез йўл қўядиган ҳатолари қуйидагилардан иборат: персонални бошқариш муаммоси раҳбарият учун устувор ҳисобланади. Унинг фикрига кўра, персоналнинг вазифаси – ишлаб чиқариш, молия ёки маркетинг соҳасидаги энг муҳим вазифаларнинг ҳал этилишини таъминлашдан иборат; Персонални бошқаришнинг асосий мақсади ташкилот мақсадларига эришиш учун персоналнинг салоҳиятидан энг юқори самарадорлик билан фойдаланишдан иборат. Кадрлар салоҳияти деганда ташкилот ва персоналнинг умумий имкониятлари даражаси тушунилади. Ушбу умумий имкониятларда қуйидагилар интеграцияланади: 1) ходимлар ва раҳбарларнинг касбий-малакавий имкониятлари; 2) ташкилий маданият; 62 3) ташкилотда юзага келган ижтимоий-руҳий муҳит; 4) устунлик қилувчи бошқарув услуби. Кадрлар салоҳиятининг амалга оширилишида иккита асосий йўналишни ажратиш мумкин – кадрлар салоҳиятини барқарорлаштириш ва ривожлантириш. Бошқарув тамойиллари, функциялари, усуллари ва раҳбарлик қилиш услубини ўз ичига олувчи бошқарув механизми корхона персоналини бошқаришнинг асосий тизими ҳисобланади (5.1-расм). Персонални бошқариш Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling