Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
tizimli menezhment nazariyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.2. Инновацияларни бошқариш
Инфляция. Ушбу макроиқтисодий омил аҳоли жамғармаларининг
камайишига, демак, мамлакат хўжалиги тармоқларига узоқ муддатли капитал оқимининг камайишига олиб келади. Юқори даражадаги инфляция шароитида пулнинг нархи ўсади, бу эса уни ишлаб чиқаришга қўйишни қийинлаштиради. Хизматлар кўрсатиш соҳаси. Мазкур омил унумдорликка икки ёқлама таъсир кўрсатади. Бир томондан, ушбу соҳада унумдорлик саноат соҳасидагига қараганда паст бўлиши мумкин, бу ҳол мамлакат миқёсида унумдорлик даражасининг пасайишида акс этади. Иккинчи томондан, хизматлар кўрсатиш соҳаси ходимни кўплаб “уй ташвишларидан” халос этади ва бу билан унинг жисмоний ва руҳий шижоатини янада фаол ҳамда ижодий ишлаб чиқариш 48 фаолиятига йўналтириш учун имконият яратади. Шу боисдан ижтимоий соҳа ва меҳнат турмушининг сифати доимий равишда ташкилотлар раҳбарларининг эътибор доирасида туриши керак. Сифатни назорат қилиш. Сифатни бошқариш тизими ишлаб чиқариш жараёнининг ичида ташкил этилиши ва турли текширув ҳамда назоратларга эмас, балки ишлаб чиқариш жараёнининг боришини назорат қилишга, биргаликдаги ҳаракатларни тартибга солиш ва мувофиқлаштириш учун нафақат олувчи корхонада, балки ишлаб чиқарувчи заводларда ҳам материаллар ва бутловчи қисмларнинг етказиб берилишини назорат қилишга асосланиши лозим. Юқорида кўриб чиқилган омиллар асосий омилларнинг айримларигина бўлиб, унумдорлик даражасини кўп омилли ялпи баҳолашда ва унумдорликни ошириш ички дастурларини ишлаб чиқишда уларни тизим сифатида умумий тарзда кўриб чиқиш зарур. 4.2. Инновацияларни бошқариш Инновациялар – бу яратилаётган (ўзлаштирилаётган) янги ёки такомиллаштирилган технологиялар, товар маҳсулоти ёхуд хизматлар турлари, шунингдек технологиялар, товар маҳсулоти ва хизматларни бозорга чиқаришга кўмаклашувчи ишлаб чиқариш, маъмурий, тижорат ёки бошқа хусусдаги ташкилий-техник ечимлардир. Инновацияларнинг яратилиши ва амалга оширилишини таъминловчи фаолият, инновация фаолияти деб номланади. Ишлаб чиқаришдаги инновация фаолиятининг объектларига қараб инновацияларнинг қуйидаги турларини ажратиш мумкин: маҳсулот – янги товарлар ва хизматлар; маркетинг – янги бозорлар, товарларни бозорга чиқариш усуллари, сотиш фаолияти ва ҳ.к.; техник – меҳнат воситаларининг янги ёки янада такомиллаштирилган турлари; технологик – янги материаллар, технологик жараёнлар, иш усуллари ва ҳ.к.; ташкилий – ишлаб чиқариш, бошқарув, меҳнатни ташкил этиш соҳасидаги янги ечимлар (қарорлар); ижтимоий – ижтимоий ривожланиш даражасини ва ишлаб чиқариш ходимларининг ижтимоий таъминот даражасини оширувчи инновациялар; комплекс – ишлаб чиқариш тизимининг турли қисмларини ривожлантириш ва такомиллаштиришга нисбатан комплекс ёндашувни таъминловчи янги ечимлар. Инновацияларнинг ишлаб чиқариш учун аҳамиятига қараб уларни йирик, ўртача ва майда турларга ажратиш мумкин. Йирик техник инновациялар йирик кашфиётлар ва ихтироларга асосланган бўлиб, техниканинг янги авлодларини шакллантиради; ўртача инновациялар янги моделлар ва мавжуд техниканинг мо- дификациясини яратиш учун асос бўлиб хизмат қилади, шунингдек уларни қўллаш соҳасини кенгайтиради; майда инновациялар майда ихтиролар ва рационализатор- лик таклифларидан фойдаланиш асосида мавжуд техниканинг ишлаб чиқариш ёки истеъмол параметрларини яхшилайди. Ҳар қандай ишлаб чиқариш жараёни каби инновация фаолияти ҳам ўзининг 49 самарали амалга оширилиши учун уни бошқаришни талаб қилади. Замонавий ишлаб чиқаришда инновацияларни бошқариш – бу ишлаб чиқаришнинг ривожланишини таъминлаш, унинг барча қисмлари ва кичик тизимларини такомиллаштириш билан боғлиқ бошқарув фаолиятининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Инновацияларни бошқариш тегишли бошқарув тизимини, яъни инновация фаолиятини бошқариш шакллари ва усулларини шакллантиришни назарда тутади, улар кўп жиҳатдан амалга оширилаётган янгиликларнинг хусусияти билан белгиланади. Амалга оширилаётган янгиликлар ичида, пировардида, инновациялар бошқа турларини яратиш ишларининг мазмунини белгилаб берувчи маҳсулот инновациялари муҳим ўрин тутади. Замонавий корхона хўжалик циклининг босқичларига мувофиқ ишлаб чиқаришни бошқариш функциялари билан чамбарчас боғлиқ бўлган инновацияларни бошқариш функциялари жумласига қуйидагиларни киритиш лозим (4.1расм): корхонанинг ташқи ва ички муҳитини таҳлил қилиш, стратегияни ишлаб чиқиш, илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни бошқариш, ўзлаштириш ва ишлаб чиқаришни бошқариш, сотувни бошқариш. Ушбу функциялар амалда замонавий корхонанинг инновацион циклини, яъни инновацияларни яратиш ва амалга ошириш ишлари мажмуини акс эттиради. Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling