Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


 Ишлаб чиқариш захираларини бошқариш


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/85
Sana20.09.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1682729
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   85
Bog'liq
tizimli menezhment nazariyasi

 
3.5. Ишлаб чиқариш захираларини бошқариш 
Ишлаб чиқариш захиралари – бу корхона айланма фондларининг асосий 
таркибий қисми бўлиб, у қуйидагиларни ўз ичига олади: хомашё, асосий ва 
ёрдамчи материаллар, ёқилғи, ёнилғи, харид қилинадиган ярим тайёр маҳсулотлар 
ва бутловчи маҳсулотлар, тара ва тара материаллари, асосий фондларни таъмирлаш 
учун эҳтиёт қисмлар, корхонага келтирилган, лекин ҳали бирламчи ишлов 
берилмаган арзон ва тез эскирувчи буюмлар. Саноатнинг айланма воситаларида 
товар-моддий бойликлар ишлаб чиқариш захираларининг улуши 60 фоизга яқинни 
ташкил қилади. Энг умумий кўринишда захиралар қийматининг миқдорига 
бевосита таъсир этувчи қуйидаги харажатларни ажратиш мумкин: 
 харид қилиш харажатлари – захиралар қиймати; 
 буюртмани расмийлаштириш харажатлари; 
 захираларни сақлаш харажатлари – омборларда сақлаш, юклаш, тушириш, 
суғурта қилиш, ўғирланиш, бузилиш, эскириш, солиқлар тўлаш билан боғлиқ 
харажатлар; 
 захиралар тақчиллиги билан боғлиқ харажатлар зарур материаллар ёки 
маҳсулотлар нақд мавжуд бўлмаган ҳолларда юзага келади; 
 маҳсулотнинг бир турини ишлаб чиқаришдан бошқасига ўтишда амалга 
ошириш талаб этиладиган созлаш харажатлари ва б. 


43 
Ишлаб чиқариш захираларининг асосий белгиланган мақсади – корхонада 
ишлаб чиқиш жараёнининг узлуксизлигини таъминлашдан иборат. Энг кам 
харажатларда ишлаб чиқишнинг юқори самарадорлигига эришиш учун ишлаб 
чиқариш захираларининг етарли, лекин ҳаддан ташқари ортиқча бўлмаган 
даражасини сақлаб туриш талаб этилади, чунки ортиқча захиралар уларга 
қўйилган айланма воситаларнинг ишга солинмаслигига олиб келади ва улардан 
бошқа мақсадларда фойдаланиш имкониятини чеклайди. Агар захиралар кам 
бўлса, корхонада ишлаб чиқиш жараёни бузилиши мумкин. Корхонада барча зарур 
моддий ресурслар билан белгиланган муддатларда ва энг кам харажатлар эвазига ўз 
вақтида ялпи таъминлаш ишлаб чиқариш захираларини бошқаришнинг кўп 
функцияли тизими орқали амалга оширилади. 
Ишлаб чиқариш захираларини бошқариш тизими таркибида иккита ўзаро 
боғлиқ кичик тизим ишлайди: юқори даражада – моддий-техника таъминотини 
бошқариш (МТТБ); қуйи даражада – захираларнинг сақланишини (омборларни) 
бошқариш. Корхона МТТБ кичик тизимининг асосий белгиланган мақсади – 
ишлаб чиқариш захираларига бўлган эҳтиёжларни режалаштириш, уларнинг 
сотилиши ва тақсимланишини ташкил этиш, захираларнинг корхона ичидаги 
ҳаракатини тезкор ҳисобга олиш, таҳлил қилиш, назорат қилиш ва тартибга 
солиш, материаллар ҳаракати ҳақида статистик ҳисоботлар. 
Корхонада МТТ тижорат хизматининг асосий вазифалари қуйидагилардан 
иборат: энг мақбул етказиб берувчиларни қидириб топиш; корхонанинг нарх-наво 
сиёсатини ишлаб чиқиш; етказиб берувчилар бозорини ўрганиш ва таҳлил қилиш, 
тегишли маълумотлар банкини юритиш; етказиб берувчилар билан ўзаро 
муносабатлар сиёсатини ишлаб чиқиш; етказиб берувчиларга нархлар ва 
чегирмалар ҳақида сўровномалар юбориш; савдо нуқталари тармоғини кенгайтириш 
тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш; омборхона захиралари нормативларини 
аниқлаш; корхонага материалларнинг узлуксиз келиб туриши учун етказиб бериш 
графикларини ишлаб чиқиш.

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling