Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
tizimli menezhment nazariyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- «just-in- time»
Моддий-техника таъминотини режалаштириш корхонани бошқаришнинг
энг муҳим функцияларидан бири ҳисобланади. Корхонанинг моддий ресурсларга бўлган талаби турли эҳтиёжлар, хусусан: тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни сотиш режаларини бажариш; маҳсулотнинг янги турларини ўзлаштириш; таъмирлаш эҳтиёжлари; технологик жиҳозларни тайёрлаш; ишлаб чиқаришни техник ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш режаси тадбирларини амалга ошириш; капитал қурилиш ва носаноат мақсадлари; ўтувчи захираларни ҳосил қилиш ва бошқа эҳтиёжлар учун аниқланади. Ишлаб чиқариш дастури учун моддий ресурсларга бўлган эҳтиёж ишлаб чиқаришнинг тармоқ ва технологик хусусиятларидан келиб чиқиб турли усуллар билан ҳисоблаб чиқилиши мумкин. Материални сарфлаш нормаси – бу моддий ресурсларни сарфлашнинг маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган режадаги энг кам миқдори. Режалаштириш амалиётида тўғридан-тўғри ҳисоблаш – эҳтиёжни сарфлаш нормасини маҳсулот ишлаб чиқаришнинг режалаштирилган ҳажмига кўпайтириш йўли билан аниқлаш усули кенг қўлланилмоқда. Материалларни сарфлашнинг қўлланилаётган нормаларига қараб унинг қуйидаги турлари ажратилади: маҳсулотлар бўйича, деталлар бўйича, ўхшашлик ва 44 намунавий вакиллар бўйича. Япония саноат корхоналарида нақд захираларни қисқартиришга бўлган эҳтиёж ишлаб чиқариш ва етказиб беришларнинг юқорида ёритилган «just-in- time» («аниқ ўз вақтида» – JIT) тизимининг ишлаб чиқилишига олиб келди. У “маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда хомашё ва материаллар оқими мувофиқлаштирилган” тамойилига асосланган. Маҳсулот ишлаб чиқариш ва таъминот дастлаб яхлит ҳолатда режалаштирилади. Агар маҳсулот ишлаб чиқаришда қандайдир тўхталишлар ёки ўзгаришлар юз берса, у ҳолда МТТБ томонидан дарҳол жавоб реакция бўлади, бунинг натижасида тегишлича хомашё ва материаллар етказиб бериш ҳам ўзгаради. Агарда материаллар етказиб беришларда тўхталишлар ёки ўзгаришлар мавжуд бўлса, у ҳолда мазкур ҳолатда бошқа маҳсулот ишлаб чиқариш амалга оширилади ёки авалги маҳсулотни ишлаб чиқариш технологик жараёнига тузатишлар киритилади. Тартибга солиш амалдаги захира билан нормативлар ўртасидаги номувофиқликларни тугатишга ҳамда фавқулодда вазиятларни бошқаришга йўналтирилган. Етказиб бериш вақтларини ва тўлдириш учун буюртмалар оптимал миқдорининг ҳажмини аниқлаган ҳолда (ушбу буюртмалар амалга ошириш учун МТТБ кичик тизимига юбориш билан) захираларни тўлдириш учун буюртмани режалаштириш тартибга солиш натижаси ҳисобланади. Корхонада ишлаб чиқариш захираларни бошқариш тизимининг энг юқори самарадорлигига ушбу тизим замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда корхонани бошқаришнинг интеграциялашган автоматлаштирилган тизимига унинг таркибий қисмларидан бири сифатида кирган тақдирда, эришилади. Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling