Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
tizimli menezhment nazariyasi
1.4. Менежментнинг функциялари Бошқарув иши мураккаб, кўп қиррали, кўп меҳнат талаб қиладиган иш. Жаҳон ҳамжамиятидаги ривожланган мамлакатлар меҳнатга лаёқатли аҳолисининг ўндан бир қисмига яқинигина мазкур соҳада банд. Бошқарувни малакали ва самарали тарзда амалга ошириш учун уни объектив қонунларга таянган ҳолда ташкил этиш зарур. Меҳнатни тақсимлаш ва ихтисослаштириш зарурлиги инсон фаолияти самарадорлигининг асосий қонунларидан бири ҳисобланади. Айнан мазкур қоида бошқарув назарияси ва амалиётида «функция» тушунчаси пайдо бўлишининг сабабини аниқлайди. Шундай қилиб, бошқарув функциялари – бу бошқарув фаолиятининг ихтисослаштирилган турларидир. Бошқарув ишларини бажаришнинг вақтга кўра изчиллиги умумий, универсал ёки асосий деб номланувчи биринчи хилдаги функцияларда мустаҳкамланган. Умумий функциялар асосий фаолиятининг хусусияти, қайси тармоққа тегишлилиги, катталиги ва ҳоказолардан қатъи назар бошқарувнинг ҳар қандай объектига хосдир. Бошқарув асосий функцияларининг тавсифи. “Мақсадни қўйиш” умумий функцияси фаолиятнинг стратегик, жорий ва тезкор мақсадларини ишлаб чиқишни ўз ичига олади. Бошқарув персоналининг мазкур иши ўта муҳим аҳамиятга эга 13 бўлиб, бу ҳол мақсадларнинг бошқарув тизимини шакллантиришдаги роли билан белгиланади. Бунда ишлаб чиқиладиган мақсадларнинг реаллиги ва амалга ошириш мумкинлигига, ташкилот фаолият кўрсатишининг жадал ўзгариб турувчи ички ва ташқи шароитларини, мақсадларнинг келгусида меҳнат, молия, хомашё, бутловчи маҳсулотлар, ишлар, хизматлар бозорининг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ўзгариши истиқболларини ҳисобга олишга алоҳида эътибор қаратилиши керак. Прогноз қилиш босқичлари: фирмни ривожлантириш истиқболлари вариантларини муаммолли қўйиш; эришилган ечимни таҳлил қилиш ва баҳолаш; танланган ривожланиш вариантини ва унга хос бўлган муаммоларни ҳал этиш дастурларини ишлаб чиқиш. Прогноз қилиш усуллари: экстраполяция – бу фирманинг унда келажак ҳозир ва ўтмишдан келиб чиқиб белгиланадиган ҳолатини тавсифловчи параметрлар қийматларини тахминан аниқлаш; мутахассисларнинг эксперт баҳолари; иқтисодий-математик моделлаштириш – фирманинг ва унинг кичик тизимларининг келгуси ҳолати моделларини тузиш. “Ташкил этиш” функцияси инсонларни биргаликда фаолият юритиш учун бирлаштириш мақсадида амалга ошириладиган махсус бошқарув ишларининг муайян йиғиндисини ўзида намоён этади. Уларни амалга ошириш жараёнида ишлаб чиқариш (ишчи кучи, меҳнат предметлари ва қуроллари, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш усуллари ва қоидалари кўринишидаги ахборот) ва бошқарув (бошқарув аппарати ходимлари, функцияларни бажариш техник воситалари ва бошқарув ахборот) омиллари бирга қўшилади. Натижада унинг мақсадларига мос келадиган ишлаб чиқариш ва бошқарув кичик тизимлари шаклланади. Тартибга солиш прогноз қилиш хусусиятига эга бўлиши, яъни бошқариладиган объект фаолият кўрсатишининг эҳтимолий ҳолатлари ва шароитларининг олдиндан пайқалишини таъминлаши керак. «Мотивация» функцияси биргаликдаги фаолият субъектларининг самарали ўзаро ҳамкорлик қилишга ва юқори самарали меҳнат қилишга рағбатлантириш чораларини ишлаб чиқиш ва қўллашни ўз ичига олади. «Фаолиятни ҳисобга олиш» функцияси фаолият ҳолати ҳақидаги кенг қамровли ахборотни олиш учун амалга оширилади. У бошқарув объектини тавсифловчи маълумотларни ўлчаш, рўйхатга олиш ва гуруҳлаш йўли билан бажарилади. Тезкор, бухгалтерия ва статистика ҳисоби ажратилади. «Фаолиятни назорат қилиш» функцияси бошқариладиган объектда юз бераётган жараёнларнинг боришини кузатиш, унинг параметрларини берилган фаолият кўрсатиш дастури билан таққослаш, фарқларни аниқлашдан иборат. Бу ўз вақтида, узлуксиз, ошкора, ҳар томонлама ва самарали амалга оширилиши лозим. “Маркетингни бошқариш” энг муҳим муайян функциялардан бири бўлиб, унинг мазмуни қуйидагиларни ўз ичига олади: а) бозорларни тадқиқ этиш; б) корхона маҳсулотининг нархларини белгилаш; в) маҳсулот янги турларининг ишлаб чиқилишини таъминлаш; г) фирма белгиларини яратиш; 14 д) якка тартибда сотувларни ташкил этиш; е) рекламани бошқариш; ж) товарларни истеъмолчига йўналтириш усулларини ишлаб чиқиш; з) кўргазмалар ташкил этиш; и) фирма билан истеъмолчилар ўртасидаги муносабатларни шакллантириш; к) истеъмолчиларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш; л) товарларни сотиш йўлларини аниқлаш; м) маркетинг фаолиятининг ҳуқуқий таъминоти; и) маркетингга умумий раҳбарлик қилиш. Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling