Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/85
Sana20.09.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1682729
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   85
Bog'liq
tizimli menezhment nazariyasi

Бошқарувнинг умумий тамойиллари. Бу турли тармоққа қарашли 
объектларни бошқаришда амал қилинадиган қоидалар, яъни улар бошқарувнинг 
барча тизимларига хосдир, шунинг учун биз уларни умумий тамойиллар деб 
номладик. Умумий тамойилларнинг асосийлари жумласига қуйидагилар киради: 
А. Илмийлик. Бошқарув фаолияти, бошқарув тизимларининг шаклланиши
фаолият кўрсатиши ва ривожланиши фаннинг маълумотларига, яъни объектив 
қонунлар ва қонуниятларга асосланиши лозимлигини уқтирувчи қоида.
Б. Тизимлилик. Ушбу тамойил бошқарувда мутлақ аҳамиятга эга бўлган 
тизимли ёндашувга асосланади.
В. Комплекслик. Мазкур қоида тизимлилик тамойилининг таркибий қисми 
ҳисобланиб, бошқарув объектига таъсир кўрсатувчи барча омилларнинг ҳар 
томонлама ҳисобга олинишини назарда тутади.
Г. Тежамлилик. Бу талаб – бошқарув фаолияти, бошқарув тизимининг 
қоидаси бўлиб, унда шундай дейилади: бошқарув шундай амалга оширилиши 
керакки, бунда ресурслар энг кам миқдорда сарфланиши, бироқ унинг мувофиқлиги 
ва самарадорлилигига зиён етказилмаслиги даркор. 
Д. Самарадорлилик. Мазкур тамойил – бошқарув фаолиятига нисбатан 
қўйиладиган 
бошқарув 
объекти 
фаолият 
кўрсатишининг 
юқори 
самарадорлилигини (фойдалилигини) таъминлаш талаби.
Е. Мотивация. Бу тамойил бошқарув фақат бошқарув объекти ва субъекти 
персоналининг фаолияти адолатли рағбатлантирилган тақдирдагина юқори 
самарадорли бўлиши мумкинлигини таъкидлайди.
БОШҚАРУВ ФУНКЦИЯЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ 
ТАМОЙИЛЛАРИ 
“Мақсадни қўйиш” функциясини шакллантириш ва амалга ошириш 
тамойиллари. Ушбу функциянинг моҳияти бошқарув объектининг муайян вақт 
оралиғидаги (йил, чорак, ой ва ҳ.к.) ўз фаолиятини тавсифловчи миқдорий ва 
сифатий кўрсаткичлар йиғиндиси шаклида фаолият кўрсатиши моделини ишлаб 
чиқишдан иборат.
Прогноз қилиш – бу бошқарилаётган объект ривожланишининг объектив 
эҳтимол тутилган тенденцияларини, ҳолатларини, ушбу ривожланишнинг муқобил 
йўлларини ва уларни амалга ошириш муддатларини аниқлаш ва олдиндан кўра 
билиш жараёни.
Моделлаштириш – реал объектлар, ҳодисалар ва жараёнларни турли хилдаги 


12 
назарий схемалар ва белгилар шаклида қайта тасвирлаш, уларнинг энг муҳим 
хусусиятларини акс эттирувчи ўхшашликларни яратиш жараёни. 
Дастурлаштириш – ягона (бир) мақсадга белгиланган муддатларда эришиш 
бўйича бу учун зарур бўлган ресурслар билан таъминланадиган тадбирлар 
мажмуини ишлаб чиқиш.
Директивлик – ишлаб чиқилган режаларга амал қилиш мажбурияти, бу 
субъектларнинг ҳамкорлик, биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартномавий 
муносабатлари ёки давлатнинг тегишли қонунчилик ҳужжатлари билан белгилаб 
берилган. 
Мувазанатлашганлик – режалаштиришнинг энг муҳим тамойили бўлиб, 
унинг моҳияти барча улушлар ва нисбатлар, параметрлар, кўрсаткичлар, режалар 
ва уларни бажариш натижаларининг мувазанатида ўз аксини топади.
Ихтисослашув. Мазкур қоида меҳнат тақсимотининг хусусияти ўртасида, 
бошқарув ходимлари ва бошқарувнинг самарадорлиги ўртасида объектив мавжуд 
бўлган боғлиқликни таъкидлайди.
Пропорционаллик. Бошқарув тизимлари фаолият кўрсатишининг уйғунлиги 
улар алоҳида қисмлари, кичик тизимларининг қанчалик ўзаро мувофиқллигига 
боғлиқ.
Ритмиклик. Ушбу қоиданинг моҳияти шундан иборатки, бошқарув 
функцияларини амалга оширишнинг белгиланган тартибига қатъий амал қилиниши, 
мазкур жараённинг ўзи эса узлуксизлиги ва ўз вақтидалиги билан тавсифланиши 
даркор.
Аниқлик. Агар бошқарувни ахборотни тўплаш ва унга ишлов бериш жараёни 
сифатида кўриб чиқадиган бўлсак, у ҳолда бошқарув фаолиятининг 
самарадорлиги кўп жиҳатдан ахборот оқимлари ўтишининг йўлига боғлиқ бўлади.
Менежмент – бу алоҳида фан, амалиёт, ишни фойдали юритиш санъати. 
Унинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат: 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling