Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Персонал фаолиятини оптималлаштириш учун унинг
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
tizimli menezhment nazariyasi
6.3. Персонал фаолиятини оптималлаштириш учун унинг тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш Ташкилот фаолияти билан персоналдаги мавжуд касбий кўникмаларни уйғунлаштириш имкониятларини таҳлил қилиш учун, биринчи галда ходимларнинг бизнес бўйича шериклар ҳамда товарлар ва хизматлар истеъмолчилари билан ўзаро ташкилий алоқаларини йўлга қўйиш борасидаги ҳаракатларининг хусусиятлари аниқланади. Эътибор қаратиш лозим бўлган биринчи ҳолат, бу ташкилот доирасидаги ўзаро шериклик муносабатлари тажрибаси. Хусусан, иш берувчилар билан касаба уюшмалари ўртасида юзага келадиган низо одатда тарафлар манфаатларини мувазанатлашган ва келишилган ҳолатга келтирувчи кафолатлар ҳақидаги келишув асосида ҳал этилади. Бундай келишувларда одатда қуйидаги муаммолар кўриб чиқилади: 1. Таомил масалаларига доир зиддиятларни ҳал этиш; 2. Ҳамкорлик тўғрисида якуний ҳужжатни шакллантириш ва уни ходимлар ҳукмига ҳавола этиш; 3. Йиғилишлар ўтказишнинг даврийлиги ва уларнинг кун тартибини шакллантириш; 4. Консенсус асосидаги асосий қоидалар ва шахслараро муносабатлар қоидалари. Персонални бошқариш дастури доирасида унинг бизнес бўйича шериклар ҳамда товарлар ва хизматлар истеъмолчилари билан ўзаро ташкилий алоқаларини йўлга қўйиш борасидаги ҳаракатларини кўриб чиқишни ходимларнинг қисқа муддатларда ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишини таъминловчи касбий кўникмалари шакллантириш орқали 91 амалга ошириш даркор. Ўзгаришларга кўмаклашувчи механизм сифатида ишчи гуруҳлар йиғилишлари, ташкилотдаги муҳитни мунтазам тадқиқ этиш, турли ишчи гуруҳларининг биргаликдаги фаолият масалалари юзасидан йиғилишлари, ислоҳотлар ҳақида пухта ўйлаб кўриш, ижро натижаларини баҳолаш, ташқи маслаҳатчиларнинг даврий ташрифлари ва муваффақиятли ўзгаришлар учун рағбатлантириш кабилардан фойдаланиш мумкин. Ривожланишнинг муайян усулини қидириб топиш учун ўзгартиришга бўлган хоҳишни туғдиришдан ташқари, ишга кўмаклашувчи ёки унга тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш лозим. Бундан, албатта, фирма персоналининг барча ташкилий ҳаракатларини, персоналнинг касбий фаолиятида умуман фирманинг фаолиятини ёки унинг алоҳида босқичларини оптималлаштириша йўналтирилган янги ҳаракат қисмларини аниқаш орқали шериклар билан мазкур фирма маҳсулотининг истеъмолчилари ўртасида ўзаро алоқаларини йўлга қўйишни назарда тутувчи чора-тадбрларни фарқлаш зарурати пайдо бўлади. У. Реддиннинг етакчилик услублари матрицасининг асосида шуни таъкидлашни истардикки, ўзгаришларни бошқаришнинг ҳал қилувчи усули қўлланиладиган ривожланиш стратегиясига таъсир кўрсатади (6.2-расмга қаранг). Y Шахслараро муносабатларни назарда тутиш Ижтимоий-руҳий билимдонлик Ишлаб чиқариш мақсадини кўзлаш Касбий билимдонлик Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling