Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/85
Sana20.09.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1682729
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   85
Bog'liq
tizimli menezhment nazariyasi

Вазият баёни (nizo) 
 
Информацион компаниянинг лойиҳалаш бўлимида икки ходима-
Зокирова Н. ва Махмудова Л.инженер бўлиб ишлайдилар. Улар 
компанияга бир вақтда ишга келганлар, лекин уларнинг ишлаш стили 
бир-биридан тубдан фарқ қилади. Зокирова Н. пунктуал, виждонан 
ишлайди ва бошқалардан ҳам буни талаб қилади. Режадан ташқари 
ишлардан ҳам бош тортмайди. Махмудова З. эса бир маромда 
ишламайди, унинг кайфияти билан ишлаш лаёқати ҳеч бир-бирига тўғри 
келмайди, у қон босими ёки юрагининг уришидан доимо шикоят қилади, 
аммо даволаниш таътилига (бюллетеньга) чиқмайди, ойлик маошини 
қисқаришини ҳохламаслигини рўкач қилади. Раҳбар Зокирова Н. га 
таянгани учун Махмудова З.га ён босарди. Махмудова Л. ўзини ёмон ҳис 
қилаётганини рўкач қилиб майда топшириқлардан бош тортганда, бўлим 
бошлиғи унинг ишларининг бир қисмини Зокирова Н.га юкларди.
Бу икки ходималарнинг биринчи тўқнашувига Махмудова З.нинг 
ишидаги хатолари бўлди. Зокирова Н. Махмудова З. ишларини бир 
қисмини бажаргани учун у Махмудовадан ишларини сифатли ва ўз 
вақтида бажаришини талаб қила бошлади. Зокирова Н. ўзининг талаб ва 
шикоятларини Махмудовага З.га гувоҳларсиз айтди, Махмудова З. эса 
бу инцидентни (ҳолатни) бўлимда муҳокама қилинадиган муаммога 
айлантирди.
Бу низо хамкасбларни бир-бирига нисбатан нафратли бўлишига 
сабаб бўлди. Уларнинг раҳбари аёллар ишига аралашмасликка қарор 
қилиб, биринчи имкониятнинг ўзида уларнинг иш функцияларини 
ажратиб, Зокирова Н.га қўшни бўлимдан бошқа иш жойини эгаллашини 
таклиф қилди. Зокирова Н. бошқа функционал топшириқларни 


109 
бажаришдан бош тортди ва раҳбардан Маҳмудова З.ни бошқа бўлимга 
ўтказишини талаб қилди. Бунда фақат у ишдан қочишини ва бу
ҳолатга айнан у айбдор эканлигини таъкидлади. 
Муҳокама ва мулоҳаза учун савол ва топшириқлар. 
1.Кейс иштирокчиларини позициясини тушунтиринг. Сизнинг 
фикрингизча, ким вазиятга юқори даражада таъсир қилади?
2. Раҳбарнинг ечимларида хатоликлар борми? Қандай хатолар? 
3. Пайдо бўлган муаммони ечиш учун, иштирокчилар қандай йўл 
тутишлари керак? 
4. Муаммони ечиш учун компанияга таклифингиз.
Изоҳ: 
Кейсда кўрсатилган ҳолат коммуниактив муаммолар
намунасидир.
Раҳбарнинг иккала ходималарига нисбатан муносабатини хато
деб қараш мумкин. Кейс ҳудди тадқиқотчини конфликт ҳолатга жалб
қилгандек, учта турли позициялар мавжуд: раҳбар ҳамда икки
ҳамкасбдошлар.

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling