105
бўлган усуллар қўлланилади.
Микродаражадаги ҳокимият субъект (фирма, корхона)
олдига
қўйилган мақсадларга эришиш учун амал қилади. Фирма президентининг
(директорлар кенгашининг) ҳокимияти барча учта (линия, ўрта, олий)
даражадаги менежерларга ўз ваколатига мувофиқ тўлиқ ҳажмда
топширилади.
7.1-жадвал
Бошқарув объекти ва инсоннинг ўзаро муносабатлари тизими
сифатида макро ва микродаражада кадрлар сиёсатининг қисмлари
Макрдаража
Микродаража
давлат —►инсон
корхона —► инсон
Ишга жойлаштириш – муносиб турмуш
даражасини таъминлаш
Ишга жойлаштириш; меҳнат ва дам
олиш шароитлари; меҳнат жараёни;
мукофотлаш ва ҳ.к.
«Panasonic» фирмаси асосчиси Мацусита Коносукэнинг сўзларига
кўра: «Энг асосийси – бу фирма ва умуман жамиятнинг аъзоси сифатида
инсон фаолиятининг ҳақиқий йўналишларини кўриш. Ушбу кўришнинг
асоси – бу оқилона жамоат
тартиботининг зарурлиги, вақт ўтиши билан
мазкур тартиб ва у ҳақидаги тасаввурлар ўзгаришини ҳисобга олишнинг
зарурлиги. Лекин жамоат тартиботининг асоси ҳамма вақт ўзгармасдан
қолади – бу инсонлар ҳаётини тараққин эттирувчи ишлаб чиқариш ва
руҳий осойишталик (бунга фақат севимли меҳнат ёрдамида
эришиш
мумкин). Инсонларни моддий ва маънавий тараққин эттириш –
корхонани, персонални ва умуман жамиятни бошқаришнинг асосий
аҳамияти ана шунда».
Демак, ҳозирги шароитда персонални бошқаришга
нисбатан
ёндашувнинг шакли қуйидаги кўринишга эга бўлиши мумкин:
Шундай қилиб, жамиятнинг фаровонлиги умуман жамият ривожига
ўз ҳиссасини қўшувчи ҳар бир алоҳида инсоннинг фаровонлигига боғлиқ.
Фақат ушбу ҳолатда жамият ўзининг ривожланиш истиқболларига эга
бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: