Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Тизимлилик. Ушбу тамойил бошқарувда мутлақ аҳамиятга эга  бўлган тизимли ёндашувга асосланади. Комплекслик


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/85
Sana20.09.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1682729
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85
Bog'liq
tizimli menezhment nazariyasi

Тизимлилик. Ушбу тамойил бошқарувда мутлақ аҳамиятга эга 
бўлган тизимли ёндашувга асосланади.
Комплекслик. Мазкур қоида тизимлилик тамойилининг таркибий 
қисми ҳисобланиб, бошқарув объектига таъсир кўрсатувчи барча 
омилларнинг ҳар томонлама ҳисобга олинишини назарда тутади.
Тежамлилик. Бу талаб – бошқарув фаолияти, бошқарув 
тизимининг қоидаси бўлиб, унда шундай дейилади: бошқарув шундай 
амалга оширилиши керакки, бунда ресурслар энг кам миқдорда 
сарфланиши, бироқ унинг мувофиқлиги ва самарадорлилигига зиён 
етказилмаслиги даркор. 
Самарадорлилик. Мазкур тамойил – бошқарув фаолиятига 
нисбатан қўйиладиган бошқарув объекти фаолият кўрсатишининг юқори 


134 
самарадорлилигини (фойдалилигини) таъминлаш талаби.
Мотивация. Бу тамойил бошқарув фақат бошқарув объекти ва 
субъекти 
персоналининг 
фаолияти 
адолатли 
рағбатлантирилган 
тақдирдагина юқори самарадорли бўлиши мумкинлигини таъкидлайди.
Ташкилий усуллар – бу инсонларнинг ташкилий манфаатларига 
таъсир этиш усуллари бўлиб, улар инсон фаолиятини самарали ташкил 
этиш объектив қонунларига, муайян тарзда тартибга солинган муҳитда 
ҳаёт кечиришнинг табиий эҳтиёжларига асосланади. Ўзининг функционал 
белгиланишига кўра усулларнинг ушбу гуруҳи учта кичик гуруҳга 
ажралади (1.6-расм). 
Ташкилий-барқарорлаштирувчи 
усулларнинг 
функционал 
белгиланиши бошқарув тизимларида бошқарув ишларининг ижрочилари 
ўртасида, шунингдек шартномавий асосда хўжалик юритувчи мустақил 
субъектлар ўртасида узоқ муддатли ташкилий муносабатлар ва 
алоқаларнинг ўрнатилишидан иборат.
Ташкилий-бошқариш усулларининг функционал белгиланиши 
бошқарув субъектларининг ташкилот-тизим фаолият кўрсатишининг 
режалаштирилган, белгиланган режимидан четга чиқишларни бартараф 
этишга, вазиятнинг ёки фирма фаолият кўрсатадиган муҳитнинг ташқи ва 
ички ўзгаришларига билдириладиган муносабатни ишлаб чиқиш ва 
амалга оширишга йўналтирилган ҳаракатларидан иборат.

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling