Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/85
Sana20.09.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1682729
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85
Bog'liq
tizimli menezhment nazariyasi

Ташкилий-интизомий усуллар келгуси фаолиятда ташкилот 
ишлашининг белгиланган режимидан четга чиқишларга йўл қўймаслик 
учун мўлжалланган. Бунда меҳнат, ишлаб чиқариш ва технологик 
интизомга, меҳнат тартиби режимига риоя қилмаслик ва бошқа 
тартиббузарликларга асло йўл қўймасликка йўналтирилган усуллар танлаб 
олинади.
Менежмент тизимининг ташкилий тузилмасибу улар 
ўртасида фирма мақсадларига эришиш учун зарур функцияларнинг 
бажарилишини таъминловчи ўзаро боғлиқликлар тизими мавжуд бўлган 
бошқарув бўлинмалари йиғиндисидир
Бошқарувни муайян функцияларни бажариш жараёни сифатида 
тушунишга асосланган анъанавий, классик функционал ёндашув энг 
пухта ишлаб чиқилган ва оддий ёндашув ҳисобланади. 
Технология деб исталган (кўнгилдаги) натижаларга эришиш учун 
дастлабки материалларни ўзгартиришнинг ҳар қандай воситасига айтилади. 
Операция деганда тизим хусусиятининг ўзгаришига олиб келувчи ҳар 


135 
қандай ҳаракат тушунилади. 
Бошқарув технологиялари раҳбарлар, мутахассислар ва техник 
ижрочилар томонидан бажариладиган операциялар ва таомиллар 
тизимини ҳам белгилаб беради. 
Ахборот жараёни: турли хилдаги ахборотни излаб топиш, тўплаш, қайта 
ишлаш (ишлов бериш) ва сақлаш. Бу ерда кўпроқ ижодий ижрочилар ва 
мутахассислар банд. 
Мантиқий-фикрлаш жараёни ёки бошқарув қарорларини ишлаб 
чиқиш ва қабул қилиш жараёни: тадқиқ этиш, ишлов бериш, ҳисоб-
китоблар, прогнозлар, қарорларни ишлаб чиқиш. Бу ерда, асосан, 
ташкилот мутахассислари ва раҳбар ходимлари банд. 
Ташкилий жараён ёки бошқарув қарорларини амалга ошириш учун 
бошқарув объектига ташкилий таъсир этиш: кадрларни танлаб олиш 
ва жой-жойига қўйиш, топшириқларни ижрочиларга етказиш, тезкор 
режалаштириш, меҳнатни ташкил этиш, мувофиқлаштириш, ижро 
устидан назорат қилиш

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling