Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Меҳнат жараёни ва менежментнинг глобаллашуви
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
tizimli menezhment nazariyasi
7.2. Меҳнат жараёни ва менежментнинг глобаллашуви
Ҳозирги кунда юзага келган вазият топ-менежерлардан персонални бошқаришнинг қатъий ва синалган тамойилларини ўзгартиришни талаб қилди. Биринчи галда бу эндиликда классик истеъмол стандартлари бўйича маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг мумкин эмаслиги билан боғлиқ. Уларни қайта ишлаб чиқариш вақти келди. Биринчидан, меҳнатга бўлган эҳтиёжнинг йўқолиши, иккинчидан, шахснинг тенглаштирилиши, учинчидан, шахсни ривожлантириш мотивациясининг мавжуд эмаслиги туфайли сифат жиҳатдан бошқача истеъмол талабларига жавоб берадиган маҳсулотларни аввалги персонал томонидан ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришнинг иложи бўлмай қолаяпти. Моддий ва номоддий ишлаб чиқаришнинг марказида инсон турганлиги боис, персонални бошқариш фалсафаси ҳам ўзгармоқда. Агар 1990-йилларга қадар ушбу фалсафани “фирмага яхши – сенга яхши” деб ифодалаш мумкин бўлган бўлса, эндиликда “сенга яхши – фирмага яхши” фалсафасига ўтилмоқда. Сўнгги йилларда меҳнат муаммолари ҳақида борган сари кам сўз юритилмоқда. Бу ҳол шу билан изоҳланадики, саноат ва у билан боғлиқ тармоқлар ривожланмаяпти, балки таназзулга юз тутмоқда. Лекин жамият мавжуд бўлиши ва ривожланишининг асосида саноат ишлаб чиқариши ва у билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш ётади. Башарият ўзининг бутун тарихи мобайнида инсонларнинг моддий ва маънавий аҳволини яхшилаш борасида моддий неъматларни ишлаб чиқариш ва маънавий асосларни ривожлантиришдан бошқа усулни ўйлаб топмади. Моддий ва маънавий неъматларни ишлаб чиқаришни, шунингдек, бу билан боғлиқ тармоқларни биз глобал ишлаб чиқариш деб номлаймиз. Албатта, глобал ишлаб чиқариш камида қуйидаги бешта тамойилга жавоб бериши керак, акс ҳолда у ўз маъносини йўқотиб, фақат харажатларни келтириб чиқаради ва инқироз ёқасига олиб келади: 1) доимий равишда ошиб борувчи истеъмол қиймати тамойили; 2) маҳсулот ва хизматларнинг ошиб борувчи сифати тамойили; 3) истеъмол стандартларининг янги сифат даражасига ўтиш тамойили; 4) товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишда рақобат устунликларига эришиш; 5) ишлаб чиқариш жараёнининг экологик жиҳатдан қулайлиги. Ушбу тамойилларнинг ҳар бири ҳақида алоҳида сўз юритиш мумкин. Мазкур бўлимда инсон ҳаёт кечиришининг муҳим шарти ҳисобланган глобал меҳнат жараёни ҳақида сўз боради. Глобал ишлаб чиқариш инсон фаолиятининг барча соҳаларини қамраб олганлиги боис, глобал ишлаб чиқаришнинг мавжуд бўлишини таъминловчи меҳнат жараёнини биз глобал меҳнат жараёни деб атаймиз. 103 Меҳнат ишлаб чиқаришнинг жадал ва мутаносиб ривожланишида муҳим роль ўйнайди. Цивилизациялашган жамият ўз олдига иккита асосий мақсадни қўяди: биринчидан, бу жамиятнинг ҳар бир аъзоси ўзини намоён этиши; иккинчидан, бу биринчи мақсадни амалга ошириш учун моддий, ижтимоий ва маънавий-аҳлоқий шароитларни яратиш. Албатта, башарият ушбу мақсадларга фақат узоқ истиқболда эришиши мумкин, лекин унга элтадиган йўл айнан ҳозир белгиланади. Бунда ҳар бир мамлакатнинг ҳамда бутун инсониятнинг ҳозирги куни ва келажаги мазкур йўлнинг қанчалик тўғри танланишига, ушбу йўл бўйича ҳаракатнинг самарали бўлишига боғлиқ. Меҳнат – бу нафақат инсонлар ҳаёт фаолиятининг асосий соҳаси, табиат билан ўзаро муносабатлар усули, балки инсонлар ўртасидаги муносабатлар соҳаси ҳамдир. Меҳнат фаолияти жараёнида инсоннинг ривожланиши, унинг қобилиятлари, манфаатлари, оқилона эҳтиёжларининг шаклланиши ва амалга оширилиши юз беради. Мазкур тизим қисмларининг ҳажми ҳал этилаётган вазифаларнинг кўлами билан белгиланади. Бунда ўта муҳим савол туғилади: доимий равишда зиддиятли бўлган ушбу муносабатларни қанақа механизм ёрдамида тартибга солиш ва уйғунлаштириш мумкин? Инсоният тарихи шуни кўрсатмоқдаки, бунга фақат ишлаб чиқаришни ривожлантириш ёрдамида эришиш мумкин, унда инсонлар эҳтиёжлари ва манфаатлари амалга оширилади ва ҳар томонлама ўзгаради. Бу ягона глобал ўзаро боғланган ишлаб чиқариш ва меҳнат жараёнининг муаллиф томонидан ҳис этилишидир. У инсон, меҳнат, техника ва ишлаб чиқариш ривожланишининг ягона глобал тизимига бирлаштирилган олтита ўзаро боғланган кичик тизимдан иборат. Инсоннинг меҳнат фаолияти уни техниканинг ривожланишига мувофиқ такомиллашиб борадиган тегишли меҳнат воситалари билан таъминлашга боғлиқ бўлиб, бир вақтнинг ўзида меҳнат воситалари тегишли тизимининг фаолият кўрсатишини таъминловчи “восита” сифатида иштирок этади. Ўз навбатида, глобал меҳнатни, бир томондан, жамият мавжуд бўлишининг ўзининг ривожланишига қараб шахслар ўртасидаги ўзаро муносабатларни ва шахс томонидан жамиятга нисбатан қўйиладиган талабларни шакллантирадиган моддий шарт-шароитларини яратувчи меҳнат сифатида кўриб чиқиш лозим. Иккинчи томондан, глобал меҳнат таркибига муайян инсоннинг жамият томонидан мерос қилинадиган меҳнат воситаларидан фойдаланиш борасидаги муайян кўникмалари киради. Агар инсон ўзининг шахс сифатида ривожланишида аввалги авлодлар томонидан қурилган тизимдан жой олса ва шу асосда ўз позициясини шакллантирса, у ҳолда ходим кўникмаларини инсон ўзига тегишли бўлган муайян меҳнат кўникмаларига эга бўлиш орқали қўлга 104 киритади. Демак, ижтимоий ишлаб чиқаришда иштирок этувчи ҳар қандай шахс (ҳатто у давлат органларида рўйхатга олинмаган фаолият билан шуғулланса ҳам) ўз меҳнат сарфларига мос келадиган мукофотни олишга умид қилади. Айни пайтда, муайян миқдордаги «бўнакни» олиб, у ўз саъй- ҳаракатлари асосида меҳнат тақсимотининг тегишли тизимига қўшилиши керак. Мазкур ҳолат қуйидаги нотўғри фикрга олиб келади: жамият ФТТ натижасида шахсни унинг шаклланишининг дастлабки босқичида қанчалик кўп бўнак билан таъминласа, муайян шахснинг талаблари шунчалик юқори бўлади ва у умумий тизимдан жой олишга шунчалик кам интилади. Жамият фақатгина инсоннинг меҳнат фаолияти жараёнида ишлаб чиқарувчи кучларнинг тараққий этиши асосида ривожланиши мумкин. Меҳнат ўз моҳиятига кўра креатив хусусиятга эга. У 7.1-расмда келтирилган муайян жисмоний меҳнатдан мураккаб мавҳум меҳнатгача бўлган босқичларда намоён бўлади. Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling