Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


-мавзу. Менежмент самарадорлиги ва глобаллашув


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/85
Sana20.09.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1682729
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   85
Bog'liq
tizimli menezhment nazariyasi

7-мавзу. Менежмент самарадорлиги ва глобаллашув 
7.1. Менежментнинг самарадорлиги 
Менежментнинг самарадорлиги – бу бошқарув фаолиятининг 
корхона, фирма ишининг якуний натижасига қўшган ҳиссасини акс 
эттирувчи иқтисодий тушунча. Менежментнинг функционал вазифаси 
асосий фаолиятнинг самарадорлигини таъминлашдан иборат, шунинг 
учун унинг самарадорлиги ишлаб чиқариш фаолиятининг самарадорлиги 
даражаси билан белгиланади. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, 
менежментнинг самарадорлиги корхона мақсадларининг амалга 
оширилиши даражаси билан белгиланади. 
Шу билан бирга менежментнинг самарадорлиги фирмалар фаолият 
кўрсатишининг ижтимоий жиҳатлари билан ҳам боғлиқ. Биринчи 
навбатда, бу меҳнат турмушининг сифатига ҳамда корхона ўз персоналига 
тақдим этадиган имтиёзлар ва имкониятларга тааллуқли. Бу ерда Япония 
менежментидан умрбод ёллаш тизимини тилга олиш ўринли. Мазкур тизим 
ходимга бутун меҳнат ҳаёти мобайнида бандликни ҳамда турли ёлловчилар 
томонидан ўз персоналига тақдим этадиган бир қатор бошқа имтиёзлар ва 
имкониятларни кафолатлайди. Бу персонал турмушининг маданий-
маиший шароитларига, унинг умумтаълим ва касбий даражасининг 
ошишига, мансабда кўтарилишига, моддий фаровонлигининг ошишига 
тааллуқли. 
Менежмент амалиётида самарадорликнинг ўсиши ёки пасайиши 
динамикасини аниқлаш ва унинг асосида асосий фаолиятни ривожлантириш 
ёки хусусан бошқарув фаолиятини яхшилаш юзасидан тегишли 
чораларни кўриш мақсадида менежментнинг самарадорлигини бундан 
аввалги давр ва турдош фирмалар билан солиштиришни талаб қиладиган 
вазият юзага келмоқда. Бундай ҳолатларда менежмент самарадорлигининг 
мезонлари ва кўрсаткичларидан фойдаланилади. Мезон (юнонча – 
мулоҳаза қилиш воситаси) – бу баҳолашнинг асосида ётувчи сифатий 
белги; кўрсаткич – бу менежментнинг самарадорлигини тавсифловчи 
муайян миқдорий хусусиятлар хусусиятлар ёки белгилар. 
Фирмалар асосий фаолиятининг режалаштирилган натижаларига ва 
фойдага эришиш кўрсаткичлари энг муҳим мезонлар ҳисобланади. 
Менежментнинг самарадорлигини баҳолаш ялпи хусусиятга эга бўлиши 
ва 
ресурслардан 
фойдаланиш 
даражасини 
ҳамда 
фирмаларни 
ривожлантириш, ишлаб чиқариш, ижтимоий ва иқтисодий мақсадларга 
эришиш имкониятларини ҳисобга олиши лозим. 
Бошқарув самарадорлиги анъанавий тарзда иккита асосий усул 
билан аниқланди. 
Биринчиси: бошқарув самарадорлиги (Эу) ишлаб чиқариш тизимида 
эришилган самара билан ўлчанади: 
Эу = Рп/Зу. 


97 
бу ерда: Рп – умуман ишлаб чиқариш тизими томонидан эришилган 
натижа (самара); Зу – бошқарув харажатлари. Иккинчиси: бошқарув 
самарадорлиги бошқарув фаолиятининг ҳажми ва хусусияти билан 
ўлчанади: 
Эу = Ру/Зу, 
бу ерда Ру – бошқарув фаолиятини амалга ошириш натижасида 
эришиладиган ва тегишли параметрлар билан ифодаланувчи бошқарув 
самараси. 
Таъкидлаш лозимки, бошқарув самарадорлигини баҳолашнинг ушбу 
иккита тури бир-бирини инкор этмайди, балки тўлдиради, яъни муаммога 
нисбатан комплекс тарзда ёндашиш, биринчи усул бўйича баҳолашда 
фирмалар фаолиятининг умумий яхши натижалари ортида яширилиши 
мумкин бўлган бошқарув аппарати ишининг самарадорлигини ошириш 
захираларини аниқлаш имконини беради. 
Иқтисодий объектларни бошқариш самарадорлиги бошқарув 
меҳнатининг, шу жумладан, раҳбарлар меҳнатининг самарадорлиги (1),
бошқарув тизимининг тежамлилиги (2), ишлаб чиқариш ёки бошқа 
бошқариладиган объект фаолият кўрсатишининг самарадорлиги (3) 
билан аниқланади. 
Бошқарув персонали меҳнатининг самарадорлигини тавсифловчи 
кўрсаткичлар қуйидагилардан иборат: 
 бошқарув 
ахборотига 
ишлов 
бериш 
ишларининг 
осонлаштирилганлиги; 
 ахборотга ишлов бериш муддатларининг қисқартирилганлиги; 
 бошқарув аппаратининг таркибини мақбуллаштириш ҳисобидан 
бошқарув персонали сонининг қисқартирилганлиги; 
 кўп меҳнат талаб қилувчи операциялар ва таомилларнинг 
механизациялаштирилганлиги ва автоматлаштирилганлиги; 
 меҳнатни ташкил этишни яхшилаш ҳисобидан иш вақти 
йўқотилишининг қисқартирилганлиги; 
 бошқарув 
ахбороти 
ишончлилиги 
ва 
тўлиқлигининг 
оширилганлиги; 
 қабул қилинадиган қарорлар асослилигининг оширилганлиги; 
 бошқарув маданиятининг оширилганлиги; 
 меҳнат шароитларининг яхшиланганлиги; 
 персонал малакасининг оширилганлиги; 
 бошқарув ишлари сифатининг оширилганлиги. 
Раҳбарнинг 
меҳнати 
бошқариладиган 
объект 
фаолият 
кўрсатишининг якуний натижалари (1), бошқарув аппаратининг ишини 
ташкил этиш даражаси (2), раҳбар ишининг даражаси (3) бўйича 
баҳоланади. Ҳозирги шароитда раҳбар томонидан яратилган бошқарув 
тизимининг сифати раҳбар меҳнатининг энг муҳим ёки асосий баҳолаш 


98 
кўрсаткичи ҳисобланади. Илмий бошқарувнинг асосчиларидан бири 
Г.Эмерсон бу борада шундай ёзган эди: «Билвосита инсонлар қўлидаги 
тўғри тамойиллар даҳонинг тизимсиз ва тасодифий урунишларига 
қараганда кучлироқ бўлиб чиқади». Умумий кўринишда бошқарув 
тизимининг самарадорлиги қуйидагилар билан баҳоланади: 
 бошқарув объекти олдига вазифаларни қўйишнинг асослилиги; 
 бажариладиган вазифаларнинг сони ва сифати; 
 қабул қилинадиган қарорларнинг сони ва сифати; 
 бошқарув қарорларининг бошқарув объектига таъсири даражаси. 
Менежмент 
тизимларининг 
самарадорлигини 
аниқлашда 
қуйидагиларни баҳолаш зарур: 
 бошқарув таркиби, шу жумладан бошқарув персоналининг 
штатлари; 
 бошқарув тизимидаги меҳнат, унинг ташкил этилиши, 
шароитлари, самарадорлиги; 
 тизимидаги бошқарув технологияси, шу жумладан ахборот 
технологияси, 
функцияларни 
бажариш 
технологияси, 
бошқарув 
қарорларини қабул қилиш ва амалга ошириш таомили; 
 бошқарув техникаси билан таъминланганлик, унинг сифати
фойдаланиш даражаси; 
 бошқарув усуллари, шу жумладан иқтисодий, ташкилий-
тақсимлаш ва ижтимоий-руҳий усуллар; 
 бошқарув харажатлари мажмуи, хусусан: меҳнат ҳақи ва 
мукофотлар, хизмат сафарлари харажатлари, алоқа, енгил автотранспортни 
сақлаб туриш, бошқарув техникаси воситаларини харид қилиш ва улардан 
фойдаланиш харажатлари билан тавсифланадиган бошқарув тизимининг 
тежамлилиги; 
 бошқарув тизимининг ишлаб чиқаришнинг техник-иқтисодий 
кўрсаткичларига ва ижтимоий жараёнларга таъсири. 
Менежмент тизимларининг самарадорлигини баҳолаш жараёнида 
бошқарувни мақбуллаштириш йўналишларини, ютуқлар ва камчиликлар 
сабабларини, бошқарув фаолиятининг иқтисодий, ишлаб чиқариш ва 
ижтимоий жараёнларга таъсирини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. 
Бошқарув тизими самарадорлигининг кўрсаткичлари сифатида 
қуйидагилар қўлланилиши мумкин: 
 бошқарув аппаратининг бир ходими учун фойда миқдори; 
 бошқарув аппарати ходими иш вақтининг бирлигига фойда 
миқдори; 
 бошқарув аппаратини сақлаб туриш билан боғлиқ харажатлар 
бирлигига фойда миқдори. 
Ушбу кўрсаткичлардан бошқарув самарадорлигини баҳолашнинг 
ўлчови сифатида фойдаланишда баҳоланаётган давр кўрсаткичларини 


99 
ўтган йиллар кўрсаткичлари билан, шунингдек, турдош корхоналар, 
фирмаларнинг шу каби маълумотлари билан таққослаш усули 
қўлланилади.
Муайян ишлаб чиқариш вазиятларида бошқарув самарадорлиги 
бошқарув харажатлари билан ишлаб чиқариш натижалари ўртасидаги 
турли хил нисбатларда намоён бўлади. Масалан, маҳсулот ҳажми ва 
сифати 
доимий 
бўлгани 
ҳолда 
бошқарув 
харажатларининг 
камайтирилиши; бошқарув харажатлари доимий бўлгани ҳолда маҳсулот 
ҳажми ва сифатининг оширилиши; бошқарув харажатлари ошгани ҳолда 
маҳсулот ҳажми ва сифатининг оширилиши; бошқарув харажатлари 
доимий бўлгани ёки ошгани ҳолда ижтимоий натижаларнинг 
яхшиланиши. Бундан ташқари, бошқарув ходимларининг умумий сонида 
улар улушининг ўзгариши, муҳандис-техник ходимлар, хизматчилар ва 
ишчилар сонининг нисбати, бошқарувнинг кўп меҳнат талаб қилиши 
кабилар ҳам бошқарув самарадорлиги ошишининг муайян иқтисодий 
кўрсаткичлари бўлиб хизмат қилиши мумкин. 
Шу билан бирга, менежмент самарадорлигини аниқлашнинг 
миқдорий усуллари бой берилган имкониятлар, мавжуд захиралар ва 
муаммолар, такомиллашмаган бошқарув фаолияти ҳақида ҳар 
томонлама, аниқ ва муайян тасаввурга эга бўлиш имконини бермайди. 
Менежмент назарияси ва амалиёти шуни тасдиқлаб турибдики, 
менежмент тизимини баҳолашга нисбатан бундай ёндашувни тизимларни 
шакллантириш ва улар фаолият кўрсатишининг қонунлари, қонуниятлари 
ва тамойилларига асосланган тизимли методология асосида амалга 
ошириш мумкин. Энг умумий кўринишда ушбу ёндашув қуйидаги 
тизимли тамойиллар асосида амалга оширилиши мумкин: 
1) менежмент тизими (См) менежментнинг мақсадларига (Цм) мос 
келиши керак; 
2) менежмент тизимини ташкил этувчи қисмлар менежментнинг 
мақсадларига мос келиши керак; 
3) ҳар бир қисм мазкур тизимнинг қолган қисмларидан ҳар 
қандайига мос келиши керак. 
Инқирозга юз тутилган вазиятларда ҳақиқий ва расмана 
манфаатларнинг фарқ қилиши оғир оқибатларга, ҳатто фирмаларнинг 
банкрот бўлишигача олиб келади. Шунинг учун раҳбарлар олдида турган 
энг муҳим вазифалар қуйидагилардан иборат: шерикларнинг ҳақиқий 
манфаатларини билиш ва уларни биргаликдаги фаолиятда амалга 
ошириш; ходимларнинг ҳақиқий манфаатларига зид бўлган омилларни 
доимий равишда таҳлил қилиш ва уларни раҳбарлик жараёнида ҳисобга 
олиш. 
Америкалик тадқиқотчилар Т.Питере ва Р.Уотерманнинг фикрига 
кўра, намунавий уддабурон компанияларга хос бўлган самарали менежмент 


100 
қуйидагиларни ўзида намоён этади: 
ҳаракат қилишга, муваффақиятларга эришишга интилиш, 
бунинг учун “оёқлар тезлиги”ни сақлаб туриш ва имилланишга қаршилик 
кўрсатишнинг бой амалий усулларидан фойдаланиш; 
юқори 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling