216
1. БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСДАГИ ҚЎШИМЧА ИЗОҲЛАР
ТАЛАБ
ҚИЛИНАДИГАН АХБОРОТЛАР ВА УЛАР МОҲИЯТИНИ ОЧИБ
БЕРИШ УСУЛЛАРИ
Ҳам халқаро амалиётда қўлланилаётган баланс ҳисоботи, ҳам
бизнинг
мамлакатимизда қўлланилаётган бухгалтерия баланси айрим изоҳ талаб
қиладиган маълумотларни ўз ичига олади. Бундай маълумотлар тўртта гуруҳга
бўлинади:
1. Баҳоланган мажбуриятлар ва шартли мажбуриятлар.
2. Корхонанинг ҳисоб сиёсати.
3. Айрим хўжалик ситуациялари.
4. Баланс санасидан кейинги ҳодисалар.
Баҳоланган мажбуриятлар - бу келгусида келиб тушиши билан ёки
келиб тушмаслиги билан тасдиқланадиган мажбурият. Баҳоланган мажбурият
ўтган ҳодисалар натижаси ҳисобланади, у келгусида иқтисодий нафни
кетишига олиб келади. Шунингдек, ишончли ўлчанилиши лозим.
Шартли мажбурият - бу ўлчаб бўлмайдиган, аниқ ҳужжат билан
тасдиқланмайдиган, ҳали рўй бермаган
операциялар учун чамаланган
мажбуриятдир. Бундай мажбуриятлар балансда акс эттирилмайди.
Ҳисоб сиёсати – бу бухгалтерия балансининг алоҳида моддаларида акс
эттириладиган суммаларига изоҳ бериш тартиблари мажмуаси.
Аниқ хўжалик ситуациялари – бу мажбуриятлар қайси
даврга
тегишлилигини, нима учунлигига изоҳ берувчи ва уларни ифодаловчи
ҳолатлар. Масалан, ҳисобланган дивидендлар суммасини тўланилишини ёки
солиқ бўйича берилган имтиёзларни берилганлигини ёки кечиктирилганлигини
изоҳлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: