218
2. МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТНИНГ
МУҲИМ МОДДАЛАРИНИ ОЧИБ БЕРИШ ВА ИЗОҲ ТАЛАБ
ҚИЛАДИГАН АХБОРОТЛАРНИ АКС ЭТТИРИШ ТАРТИБИ
Халқаро амалиётда қўлланилаётган «Фойда ва зарарлар тўғрисида
ҳисобот» ҳамда бизнинг мамлакатимизда қўлланилаётган «Молиявий
натижалар тўғрисида ҳисобот» айрим изоҳ талаб қиладиган маълумотларни ўз
ичига олади. Бундай маълумотлар сирасига қуйидагилар киради:
1.ТМЗ қийматини уларнинг соф сотиш қийматига етказиш бўйича
кўрилган зарарлар.
2.Асосий воситалар ва номоддий активларни ҳисобдан чиқариш бўйича
кўрилган зарарлар.
3.Дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қайта баҳоланишидан кўрилган
даромад ва харажатлар.
4.Инвестицияларнинг чиқиб кетишидан кўрилган даромад ва харажатлар.
5.Тугатилаётган фаолиятнинг молиявий натижаси ва фойда солиғига
таъсири.
6.Суд жараёнидаги жараёнларнинг молиявий натижалар кўрсаткичларига
таъсири.
7. Фавқулотдаги фойда ва зарарлар.
Халқаро амалиётда қўлланилаётган «Фойда ва зарарлар тўғрисида
ҳисобот» ҳамда бизнинг мамлакатимизда қўлланилаётган «Молиявий
натижалар тўғрисида ҳисобот» айрим изоҳ талаб қиладиган маълумотлар
қўйидаги усуллар асосида очиб берилади: (1)
тушунтириш хати; (2) изоҳ; (3)
тафсилотнома (расшифровка).
Тушунтириш хати - бу фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисоботнинг айрим
моддаларида келтирилган суммаларини асослаш, масалан тугатилаётган
фаолият, унинг молиявий натижаси, жами соф фойдага ва 1 та акцияга тўғри
келувчи фойдага таъсири.
Изоҳ – фақат изоҳ талаб қиладиган моддалар бўйича берилади. Масалан,
фавқулотдаги фойда ва зарарлар, акциялар, облигацияларни қўшимча чиқариш,
уларни қайта баҳолаш натижалари.
Do'stlaringiz bilan baham: