Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/156
Sana23.09.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1686363
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   156
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

 
Стф = Стд –И 
 
Бу ерда : И – имтиёз сифатида солиқга тортиладиган даромаддан 
чегириладиган харажатлар. 
Солиқ солиш базасига қайта қўшиладиган харажатлар деганда «Маҳ 
сулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳ амда 
молиявий натижаларни шакллантириш тўғ рисида Низом»га мувофиқ
молиявий натижаларни шакллантиришда солиқгача фойда суммасини 
камайтиришга олиб борилган, ҳисоботда сотиш таннархи, давр харажатлари ва 
молиявий фаолият бўйича харажатлар таркибида акс эттирилган харажатлар 
(масалан, меъёрдан ортиқ ишлаб чиқаришдаги йўқотишлар, меъёрдан ортиқ 
реклама ва ваколатлик харажатлари, моддий ёрдам ва компенсациялар, уяли 
алоқа харажатлари, корхонанинг асосий воситалари ва бошқа активларидан 
кўрилган зарарлар, кўрсатилган хомийлик суммалари ва бошқалар) 
тушунилади. Бундай харажатларнинг тўлиқ рўйхати Низомнинг 1-иловасида
келтирилган. Солиқ қонунчилига асосан корхоналар солиқ солиш базасига 
қайта қўшиладиган харажатларни Низомда келтирилган тартибга мувофиқ 
мустақил ҳисоблашлари, уларнинг суммасини фойда (даромад) солиғ и ҳисоб-
китобининг алоҳида сатрида (020-сатр) кўрсатишлари лозим.


153 
Ҳисобот даврида солиқ базасидан чегирилмайдиган, лекинда
келгусида чегирилиб бориладиган харажатлар деганда 9430 “Келгусида 
солиқ базасидан чегириладиган хароажатлар” счётда акс эттирилган 
харажатлар тушунилади (202-бетга қаранг). Ушбу харажатлар фойда (даромад) 
солиғи ҳисоб-китобининг алоҳида сатрида (030-сатр) кўрсатилади. 
Солиқ базасидан чегириладиган харажатлар деганда Низомга 
келтирилган 2-иловага мувофиқ ўтган ҳисобот йилида солиқ базасидан 
чегирилмаган, лекинда кейинги ҳисобот давридан бошлаб 10 йил муддат ичида 
солиқ базасидан чегирилиб бориладиган харажатлар тушунилади. Солиқ 
қонунчилига асосан корхоналар солиқ базасидан чегириладиган харажатларни 
Низомда келтирилган тартибга мувофиқ махсус ҳисоб-китоб ёрдамида 
мустақил ҳисоблашлари ва маълумотнома билан тасдиқлашлари, уларнинг 
суммасини фойда (даромад) солиғи ҳисоб-китобининг алоҳида сатрида (040-
сатр) кўрсатишлари лозим.

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling