153
Ҳисобот даврида солиқ базасидан чегирилмайдиган, лекинда
келгусида чегирилиб бориладиган харажатлар деганда 9430 “Келгусида
солиқ базасидан чегириладиган хароажатлар” счётда акс эттирилган
харажатлар тушунилади (202-бетга қаранг). Ушбу харажатлар фойда (даромад)
солиғи ҳисоб-китобининг алоҳида сатрида (030-сатр) кўрсатилади.
Солиқ базасидан чегириладиган харажатлар деганда Низомга
келтирилган 2-иловага мувофиқ ўтган ҳисобот йилида солиқ
базасидан
чегирилмаган, лекинда кейинги ҳисобот давридан бошлаб 10 йил муддат ичида
солиқ базасидан чегирилиб бориладиган харажатлар тушунилади. Солиқ
қонунчилига асосан корхоналар солиқ базасидан чегириладиган харажатларни
Низомда келтирилган тартибга мувофиқ махсус ҳисоб-китоб ёрдамида
мустақил ҳисоблашлари ва маълумотнома билан тасдиқлашлари,
уларнинг
суммасини фойда (даромад) солиғи ҳисоб-китобининг алоҳида сатрида (040-
сатр) кўрсатишлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: