Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/156
Sana23.09.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1686363
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   156
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

харажатлар” - ушбу актив, вақтинчалик (транзит) счётнинг дебетида йил 
мабойнида акция ва бошқа қимматли қоғ озларни чиқариш ва жойлаштириш 
билан боғ лиқ харажатлар акс эттирилади. Харажатларнинг аниқ турлари ушбу 
счётнинг дебетида ва бу харажатларни ифодаловчи счётларнинг кредитида 
(1000,5110,5010, 6710,6520,6990 ва бошқа счётлар) акс эттирилади. Йил 
охирида 9630- счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 
“Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у 
ёпилади. 
 9690 “Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар”- ушбу актив, 
вақтинчалик (транзит) счётнинг дебетида йил мабойнида корхонанинг 
молиявий фаолиятга доир бошқа харажатлари, масалан молиявий 
инвестицияларни қайта баҳолашдан кўрилган зарарлар ва бошқа харажатлар 
акс эттирилади Харажатларнинг аниқ турлари ушбу счётнинг дебетида ва бу 
харажатларни ифодаловчи счётларнинг кредитида (0600,5800,6990 ва бошқа 
счётлар) акс эттирилади. Йил охирида 9690- счётнинг дебетида тўпланган 
сумма унинг кредитига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига 
ёзилади ва шу асосда у ёпилади.  
2.ФАВҚУЛОТДАГИ ЗАРАРЛАРНИНГ ҲИСОБИ 
 
21-сон БҲ МСга мувофиқ фавқулотдаги зарарларнинг ҳисоби 9720 
“Фавқулотдаги зарарлар” счётининг дебетида ҳисобга олинади. Бунда 
фавқулотдаги ходисалардан кўрилган зарарларни кўрсатувчи счётлар, масалан, 


148 
0100, 0400, 0700, 1000, 2900 ва бошқа счётлар кредитланади. Йил охирида 
9720- счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 “Охирги 
молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у ёпилади. 
 
 
3.КЕЛГУСИ ДАВР ХАРАЖАТЛАРИНИНГ ҲИСОБИ
 
21-сон БҲМСга мувофиқ корхоналарнинг келгуси давр харажатларининг 
ҳисоби қуйидаги счётларда олиб борилади: 
3110 “Олдиндан тўланган ижара ҳақлари”- ушбу актив, доимий 
счётнинг дебетида ҳисобот даврида келгуси даврлар учун олдиндан тўлаб 
қўйилган ижара ҳақлари акс эттирилади. Бунда тўлов шаклига кўра 
5010,5020,5110,5210,5220 счётлар кредитланади. 3110- счётнинг дебетида акс 
эттирилган ва тўпланган ижара ҳ ақи суммаси ҳ исобот даври ойларида бир 
маромда ушбу счётнинг кредитига ва корхонанинг харажатлари счётларининг 
(0800,2010,2310,2510,9410,9420) дебетига ёзилади. Ушбу счётнинг ҳ исобот 
даври охирида қолган қолдиқ суммаси келгуси даврга тааллуқли бўлган ижара 
тўлови суммасини билдиради. 
3120 “Олдиндан тўланган хизматлар ҳақи”- ушбу актив, доимий 
счётнинг дебетида йил мабойнида олдиндан тўлови ўтқазиб қўйилган 
хизматлар ҳ ақи, масалан, обуна ҳ ақлари, суғ урта ҳ ақи ва бошқалар, акс 
эттирилади. Бунда тўлов шаклига кўра 5010,5020,5110,5210,5220 счётлар 
кредитланади. 3120- счётнинг дебетида акс эттирилган ва тўпланган хизмат 
ҳақи суммаси ҳисобот даври ойларида бир маромда ушбу счётнинг кредитига 
ва корхонанинг харажатлари счётларининг (0800,2010,2310,2510,9410,9420) 
дебетига ёзилади. Ушбу счётнинг ҳ исобот даври охирида қолган қолдиқ 
суммаси келгуси даврга тааллуқли бўлган хизмат ҳ ақи тўловлари суммасини 
билдиради. 
 3190 “Бошқа олдиндан тўланган харажатлар” - ушбу актив, доимий 
счётнинг дебетида ҳисобот даврида келгусида бажариладиган ва якунланадиган 
ишлар ва хизматлар учун сарфланган харажатлар акс эттирилади.
Харажатларнинг аниқ турлари ушбу счётнинг дебетида ва бу харажатларни 
ифодаловчи счётларнинг кредитида (1000,2800,5010, 5110,5120,5210,5220,6010, 
6710,6520,6990 ва бошқа счётлар) акс эттирилади. Келгусида бажарилиши 
кўзда тутилган иш, хизматлар учун қилинган олдиндан тўловлар ҳ исобот 
даврига келиб харажат ёки актив сифатида тан олиниши мумкин. Актив 
сифатида тан олинган олдиндан тўловлар 0400 “Номоддий активлар ҳ исоби 
счётлари”, 2800 “Тайёр маҳ сулотлар ҳисоби счётлари” ва бошқа активларни 
акс эттирувчи счётларнинг дебетига ва 3190 –счётнинг кредитига ёзилади. 
Актив сифатида тан олинмаган олдиндан тўловлар ҳисобот даври 
харажатларига (0800,2010,2310,2510,9410,9420) олиб борилади. Ушбу счётнинг 
ҳисобот даври охирида қолган қолдиқ суммаси келгуси даврга тааллуқли 
бўлган тўловлар суммасини билдиради. 


149 
Келгуси давр харажатларининг аналитик ҳ исоби хар бир счётда харажат 
моддалари ва харажат объектлари (йўналишлари) бўйича олиб борилади. 

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling