Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/156
Sana23.09.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1686363
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   156
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

2.СОТИШ ТАННАРХИНИНГ ҲИСОБИ 
 
21-сон БҲ МС га мувофиқ сотиш таннархининг ҳ исоби сотиш турларига 
қараб қуйидаги счётларда олиб борилади: 
9110 “Сотилган тайёр маҳ сулотларнинг таннархи”- ушбу актив
вақтинчалик (транзит) счётнинг дебетида йил мабойнида сотилган тайёр 
маҳсулотларнинг таннархи акс эттирилади. Бунда 2800 “Тайёр маҳ сулотлар 
ҳисоби счётлари” кредитланади. Йил охирида 9110- счётнинг дебетида 
тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” 
счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у ёпилади. 
9120 “Сотилган товарларнинг таннархи”- ушбу актив, вақтинчалик 
(транзит) счёт асосан ТМБ ларнинг узликсиз ҳисоб усулида ишлайдиган 


143 
корхоналарда, шу жумладан улгуржи савдо корхоналарида, кенг қўлланилади, 
унинг дебетида йил мабойнида сотилган товарларнинг таннархи акс 
эттирилади. Бунда 2900 “Товарлар ҳисоби счётлари” счёти кредитланади. Йил 
охирида 9120- счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 
“Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у 
ёпилади. 
9130 “Бажарилган ишлар ва хизматларнинг таннархи” - ушбу актив, 
вақтинчалик (транзит) счёт асосан қурилиш ташкилотларида, хизмат 
кўрсатувчи корхоналарда, шунингдек турли фаолият турлари билан шуғ 
улланувчи корхоналарда қўлланилади, унинг дебетида йил мабойнида 
буюрмачиларга топширилган бажарилган иш ва хизматларнинг таннархи акс 
эттирилади. Бунда 2010 “Асосий ишлаб чиқариш”, 2310 “Ёрдамчи ишлаб 
чиқариш”, 2710 “ Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар” счётлари кредитланади. Йил 
охирида 9130- счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 
“Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у 
ёпилади. 
9140 “Даврий ҳисоб усулида ТМБ ни сотиб олиш” - ушбу актив, 
вақтинчалик (транзит) счёт асосан ТМБ ларнинг даврий ҳисоб усулида 
ишлайдиган корхоналарда, шу жумладан чакана савдо ва оммавий овқатланиш 
корхоналарида, 
қўлланилади, 
унинг 
дебетида 
йил 
мабойнида 
таъминотчилардан олинган товарларнинг таннархи акс эттирилади. Бунда 6010 
“Таъминотчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар” счёти кредитланади. 
Йил охирида 9140- счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 
9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у 
ёпилади. 
 9150 “Даврий ҳисоб усулида ТМБ бўйича тузатишлар”- ушбу актив, 
вақтинчалик (транзит) счёт асосан ТМБ ларнинг даврий ҳисоб усулида 
ишлайдиган корхоналарда, шу жумладан чакана савдо ва оммавий овқатланиш 
корхоналарида, қўлланилади. Даврий ҳисоб усулида ишлаётган корхоналарда 
сотилган товарлар таннархини топиш учун давр охирида инвентаризация 
ўтқазилади. Инвентаризация натижасида аниқланган ТМБ ларнинг ҳақиқий 
ҳолати уларнинг давр бошидаги ҳолати билан таққосланади, натижада ТМБ 
лар ҳолатидаги ўзгариш суммаси (камайиш ёки кўпайиш) аниқланади. 
Аниқланган фарқ суммаси счёт бўйича тузатиш суммасини билдиради. Агар 
тузатиш камайиш томонига қилиниши керак бўлса, ўртадаги фарқ 9150 
“Даврий ҳисоб усулида ТМБ бўйича тузатишлар” счётининг дебетига, агар 
тузатиш кўпайиш томонига қилиниши керак бўлса, у ҳолда ўртадаги фарқ
ушбу 
счётнинг 
кредитига 
ёзилади. 
Бунда 
ТМБ 
лар 
счётлари 
(1000,1100,2000,2800,2900) мос равишда кредитланади (камайганда) ва 
дебетланади (кўпайганда). Йил охирида 9150- счётда тўпланган сумма мос 
равишда 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига (кўпайганда) ёки 
кредитига (камайганда) ёпилади. 

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling