биринчидан, ҳисобот баланси унда асосий воситалар ва номоддий
активларга амортизациянинг қайси усулда ҳисобланганлигини кўрсатмайди;
иккинчидан,
ҳисобот баланси асосий воситалар ва номоддий
активларнинг ишчи ҳолатдалиги ёки бу ҳолатда эмаслигини ҳам кўрсатмайди;
учинчидан, ҳисобот баланси товар моддий заҳиралар қийматини қайси
усулга аниқланганлигини, уларни ҳисобот санасида қаерда турганлиги
тўғрисидаги ахборотни бермайди;
тўртинчидан, баланс ҳисоботи моддий ва номоддий, узоқ муддатли
активларнинг реал фойдали муддатини кўрсатмайди;
бешинчидан, баланс ҳисоботи корхонада ишлаётган инсонларнинг
интелектуал ва бошқа хислатлари, раҳбарнинг билими ва ишбилармонлиги,
бухгалтерларнинг илмий салоҳияти ва амалий тажрибасини ифода этмайди;
олтинчидан, баланс ҳисоботидан мавжуд дебиторлик қарзларни келиб
тушиши эҳтимолини аниқлаб бўлмайди;
еттинчидан, дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг шартли ёки шартли
эмаслигини англатмайди;
саккинчидан, ҳисобот баланси олинган кредит ва қарзларнинг охирги
тўлов муддатини кўрсатмайди;
тўққизинчидан, баланс ҳисоботидан ҳар бир таъсисчининг устав
капиталидаги, қўшилган ва резерв капиталидаги, тақсимламаган фойдадаги
ҳиссаларини аниқлаб бўлмайди;
ўнинчидан, баланс ҳисоботидан қанча акциялар номинал қийматида,
қанчаси ундан паст ва юқори қийматларда чиқарилганлиги, облигациялар
бўйича чегирма ва мукофотлар қандай ставкада ҳисобланганлигини билиб
бўлмайди.
Халқаро амалиётда қўлланилаётган баланс ҳисоботи ва бизнинг
мамлакатимизда қўлланилаётган бухгалтерия балансини тузишнинг икки хил
бир-биридан фарқ қилувчи форматлари мавжуд. Булар:
1. Горизонтал (ҳисоб формати).
2. Вертикал (ҳисобот формати).
Горизонтал формат. Ушбу усулда баланс икки тарафламали жадвалдан
иборат бўлиб, унинг чап тарафи «Актив», ўнг тарафи эса «Пассив», деб
номланади. Баланснинг актив тарафида корхонанинг активларини, пассив
тарафида эса уларнинг ташкил топиш манбаларини ифодаловчи элементлар
(моддалар) акс эттирилади. Ушбу форматнинг асосий афзаллиги шундаки, у
визуал ўқишга қўлайдир. Асосий камчилиги замонавий компьютерларда
тузишда маълум қийинчиликларни туғдиради ва кўп сонли бетлардан иборат
бўлишлиги сабабли визуал ўқиш бирмунча ноқулайликлар туғдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |