158
МАЪРУЗА ТЕХНОЛОГИЯСИ
Ўқув соати:
2 соат
Талабалар сони: 60 та
Ўқув машғулот шакли: Ахборотли маъруза
Маъруза режаси:
1. Бухгалтерия балансини тузиш ва тақдим этишнинг концептуал
асослари (мақсади,
муддатлари, форматлари, тузиш ва тақдим этиш
усуллари)
2.Бухгалтерия балансини тузиш цикли
3.Бухгалтерия баланси моддаларини тўлғазиш қоидалари
Ўқув машғулотининг мақсади: талабаларга бухгалтерия балансини
тузиш форматлари, усуллари ва тартиблари тўғрисида тушунчалар бериш.
Педагогик вазифалар:
бухгалтерия
балансини
тузиш
форматлари,
усуллари
ва
тартибларини очиб бериш.
Ўқув фаолияти натижалари:
Талабалар
бухгалтерия балансини
тузиш форматлари, усуллари ва
билиб оладилар.
Ўқитиш воситалари: видеопроектор, доска.
Ўқитиш усуллари: Тушунтириш, ақлий ҳужум.
Ўқитиш шакллари: Коллектив иш
Ўқитиш шароити: Техник воситалар билан таъминланган аудитория.
Мониторинг ва баҳолаш: Оғзаки, тест савол-жавоблари.
22-маъруза
БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИНИ ТУЗИШ
159
1.БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИНИ ТУЗИШ ВА ТАҚДИМ
ЭТИШНИНГ КОНЦЕПТУАЛ АСОСЛАРИ (МАҚСАДИ, МУДДАТЛАРИ,
ФОРМАТЛАРИ, ТУЗИШ ВА ТАҚДИМ ЭТИШ УСУЛЛАРИ)
Хўжалик юритувчи субъектларда ҳисоб жараёнининг охирги босқичи
бўлиб молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим этиш ҳисобланади.
Ушбу жараён Ўзбекистон республикасида қуйидаги меъёрий ҳужжатлар
билан тартибга солинган
1. Бухгалтерияҳисоби тўғрисида қонун, 13.04.2016, ЎРҚ-404, 22-27-
моддалар;
2. Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2002 йил 27
декабрдаги 140-сон буйруғ и билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси
Адлия Вазирлиги томонидан 2003 йил 24 январда 1209-тартиб рақам
билан
рўйхатга олинган «Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича
Қоидалар»;
3. Молия Вазирлигининг 2000 йил 15 июндаги 47- сон буйруғи билан
тасдиқланган «Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш
муддатлари тўғрисида Низом»;
4. 15-сон БХМС «Бухгалтерия баланси»
5. 3-сон БҲМС «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот».
6. 9-сон БҲМС «Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот.
Ўзбекистон Республикасида молиявий ҳисоботнинг 1-шакли “Бухгалтерия
баланси” деб аталади. Халқаро таълимотда молиявий ҳисоботнинг 1-шакли
турлича номланади.Чунончи, «Баланс ҳисоботи», “Молиявий ҳолат тўғрисида
ҳисобот”. Номидан қатъий назар бухгалтерия баланси ёки баланс ҳисоботининг
асосий мақсади корхоналарнинг маблағлари ва
уларнинг ташкил топиш
манбаларини маълум бир санага тенглиги, ушбу санадаги молиявий ҳолати
тўғрисида ахборот бериш ҳисобланади.
Баланс ҳисоботининг аҳамияти қуйидагиларда ёрқин намоён бўлади.
1. Баланс асосида корхона капиталининг миқдори, ушбу миқдорда корхона
ва кредиторларнинг ҳиссаси аниқланади.
2. Баланс асосида корхона активларининг даромадлилик даражасига баҳо
берилади.
3.
Корхона ликвидлиги, молиявий қарамлиги, эгилувчанлигига баҳо
берилади.
4. Корхонанинг хатарлилик даражаси белгиланади.
5. Корхонанинг келгусидаги пул тушумлари белгиланади.
Шу билан бирга баланс ҳисоботи ахборот беришда маълум бир
чекловларга эга.Чунончи: