Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


-расм. Ўзгармас (доимий) харажатлар: а) умумий; б) 1 бирлик


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/156
Sana23.09.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1686363
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   156
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

3-расм. Ўзгармас (доимий) харажатлар: а) умумий; б) 1 бирлик 
маҳсулотга 
а – ўзгармас (доимий) харажатлар, сўмда 
а – константа 
Одатда, барча бевосита моддий ва меҳнат харажатлари ўзгарувчан 
харажатлар ҳисобланади. Айрим билвосита ишлаб чиқариш устама 
харажатлари эса ярим ўзгарувчан ёки ярим ўзгармас (доимий) ҳисобланади. 
Мисол учун, ижарага олинган цех биноси ойига 100 та музлатгич ишлаб 
чиқаришга мўлжалланган бўлса, у ҳолда 200 та музлатгич ишлаб чиқариш учун 
қўшимча цех керак бўлади ва бунинг учун қўшимча цехни ижарага олиш 
зарурати бўлади ва бу, мос равишда, доимий миқдордаги ижара ҳақини 
ошишига олиб келади.
Муқобил (альтернатив) харажатлар деганда бир фаолиятни бошқа 
фаолиятга алмаштиришда самара келтиради деган бошқарув қарорини қабул 
қилишга асос бўлган харажатлар тушунилади. Бундай харажатлар кейинги 
фаолиятни юритишдан олиниши мумкин бўлган иқтисодий наф суммаси 
миқдорида баҳоланади. Мисол учун, музлатгич ишлаб чиқарувчи заводда 
қўшимча равишда чанг ютгич ишлаб чиқаришни йўлга қўйилиши заводга 
қўшимча фойда келтирадиган бўлса, бу ҳолда чанг ютгич ишлаб чиқаришга 
кетадиган харажатлар муқобил харажатлар бўлиб ҳисобланади. 
Номуқобил (альтернатив бўлмаган) харажатлар деганда бир фаолиятни 
бошқа фаолиятга алмаштиришда самара келтирмайди деган бошқарув қарорини 
қабул қилишга асос бўлган харажатлар тушунилади. Бундай харажатлар 
олдинги ва кейинги фаолият турларини юритишда вужудга келадиган 
иқтисодий йўқотишлар суммаси миқдорида баҳоланади. Мисол учун, 
музлатгич ишлаб чиқарувчи заводда қўшимча равишда чанг ютгич ишлаб 
чиқаришни йўлга қўйилиши заводга қўшимча фойда келтирмаса, бу ҳолда чанг 


14 
ютгич ишлаб чиқаришга кетадиган харажатлар муқобил харажатлар бўлиб 
ҳисобланмайди. 

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling